К содержанию
РецензированоRU2019

Анализ возникновения задолженности по налогам и обязательным платежам

КЕЛИБ ЧИҚИШИ ТАҲЛИЛИ · Ғиёсов Азизбек Аъзамович

Экономика и инновационные технологии · 2019

Аннотация

This article discusses the debt to the budget sectors of the economy and the measures taken to reduce them. The dependence of the increase in the tax burden in our country on the receipt of taxes and other obligatory payments was also analyzed, and on the basis of advanced foreign experience, scientific recommendations and practical recommendations were developed. The developed proposals and recommendations will serve the sustainable economic growth of the republic by improving tax administration. Keywords: payment, collection, tax debt, debt, tax liability, tax offense. Кириш Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2017—2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясидаги иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш номли учинчи устувор йўналишида ҳам айнан солиқ юкини камайтириш ва солиққа тортиш тизимини соддалаштириш сиёсатини давом эттириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва тегишли рағбатлантирувчи чораларни кенгайтириш белгилаб берилди [1]. Бунинг учун солиқларнинг функцияларидан молиявий унсур сифатида самарали фойдаланиш зарур. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг фикрлари диққатга сазовордир: “...солиқлар иқтисодий сиёсатни амалга оширишда энг муҳим бошқарувчи омил бўлиб қолади. Давлат бюджетининг даромад қисми энг муҳим умумдавлат, халқ хўжалиги вазифаларини ҳал этиш учун зарур бўлган миқдорда шаклланишнинг таъминлаши лозим ва рағбатлантириш вазифасини тўла даражада бажариши керак”[2]. 2/2019 (№ 00040) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев бу борада: “Барчамиз сўзсиз тушунамиз, иқтисодий ислоҳотлар ва ижтимоий ўзгаришларни муваффақиятли амалга ошириш энг аввало иқтисодий ва молиявий органларнинг фаолияти самарадорлигига боғлиқдир. Улар яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган, мамлакатимиз иқтисодий қудратини мустаҳкамлашга доир стратегик вазифаларни нафақат ишлаб чиқиши, балки амалга оширишни таъминлаши зарур” дея ўринли таъкидлаган [3]. Бугунги кунда корхоналарнинг солиқ қарзларининг сурункали равишда ундирилмасдан қолаётганлиги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бюджет тушумларига ўзининг таъсирини кўрсатмоқда. Замон талабларидан келиб чиқадиган бўлсак, солиқ қарзларни қисқартиришнинг энг замонавий усули бу солиқларнинг йиғувчанлик даражасини оширишга бориб тақалади. Давлат бюджети даромадларини шакллантиришда ҳисобланган солиқларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилиши муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун солиқларнинг ўрнатилган муддатда ўз вақтида келиб тушишини таъминлаш вазифаси муҳим ҳисобланади. Солиқ тўловчилар томонидан солиқлар ва мажбурий тўловларни ўз муддатида ва тўлиқ ҳажмда тўламасликлари натижасида қарздорлик юзага келади. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни камайтириш ва ушбу қарздорликларни юзага келишини олдини олиш учун давлат солиқ хизмати идоралари ҳамда банк муассасаси ходимларидан етарли даражада оқилона иш ташкил этилиши, бу борадаги механизмларни илғор хориж тажрибасига таянган ҳолда такомиллаштириб бориш зарурати талаб этилади. Корхоналарнинг иқтисодий салоҳиятини янада такомиллаштириш, уларга келажакда маъқул келадиган ҳамда бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тушумларни кўпайтириш имконини берадиган механизмни яратиш, корхоналарнинг инвестицион жозибадорлиги ва молиявий барқарорлигини таъминлаш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тушумларни оширишда унга бевосита таъсир этувчи дебитор ва кредитор қарзлари ҳисобига ҳосил бўлган солиқ қарзини қисқартириш йўлларини асослантирилган таклифларни топиш ва улар фаолиятини ривожлантириш бўйича амалий маслаҳатлар ва аниқ ечимлар ишлаб чиқиш ҳозирги куннинг долзарб муаммоларидан бири саналади. Солиқ тўловчилар томонидан солиқлар ва мажбурий тўловларни ўз муддатида ва тўлиқ ҳажмда тўламасликлари натижасида қарздорлик юзага келади. Солиқ ва бошқа қарздорлик миқдорларининг ошиб кетиши давлат бюджетига ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар молиявий фаолиятига салбий таъсир этади. Демак, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни камайтириш ва ушбу қарздорликларни юзага келишини олдини олиш учун давлат солиқ хизмати идоралари ходимларидан етарли даражада оқилона иш ташкил этилиши, бу борадаги механизмларни илғор хориж тажрибасига таянган ҳолда такомиллаштириб бориш зарурати талаб этилади. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Мамлакатимизда мустақиллик йилларида солиқ тизими шаклланди, Ўзбекистон Республикасида солиқ соҳасидаги қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар тизимлаштирилиб, Солиқ кодекси қабул қилинди, солиқларни бошқаришнинг 2/2019 (№ 00040) www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил замонавий методлари ва механизмлари жорий этилди, солиқ органлари ва солиқ назоратининг яхлит тизими яратилди. Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида солиқ тизими ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар ва янгиликларни тўлароқ етказиб бериш талабларидан келиб чиққан ҳолда амалдаги

Доказательный фрагмент

«This article discusses the debt to the budget sectors of the economy and the measures taken to reduce them.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article discusses the debt to the budget sectors of the economy and the measures taken to reduce them. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
payment, collection, tax debt, debt, tax liability, tax offense, инкассо топшириқномаси, тўлов, солиқ мажбурияти, налоговое обязательство, налоговая задолженность, взыскание, солиқ қарзи, қарздорлик, солиққа оид ҳуқуқбузарлик, задолженность, оплата, налоговое правонарушение
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники