Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Основные направления развития спортивного маркетинга
Хотамов Ибодулло Садуллоевич · Умаров Элшод Ғулом ўғли
Экономика и инновационные технологии · 26 · 614-620 · 2019
Аннотация
The paper explores countries utilizing international sports marketing, and discusses the benefits of international sport marketing in terms of increasing the budget of the country by developing sport as well as its role of increasing tourism and export potential of Uzbekistan Калит сўзлар: спорт маркетинги, спорт турлари, халқаро бозор тенденциялари, туризм, оммалаштириш. Кириш Спорт бу дунё бўйлаб ўйналадиган севиб томоша қилинадиган ва иштирок этиладиган глобал маҳсулот ва сервис туридир. Аммо, бугунги кунда олимпиада ўйинлари ва Жаҳон кубоги каби халқаро мусобақалар кўплаб оммавий ахборот воситаларининг эътибор марказида бўлишига қарамай, спорт маркетинги ҳамда халқаро бизнес ўртасидаги ўзаро алоқаларда ҳам амалий ҳам академик нуқтаи назардан оқсоқланишлар кўзга ташланмоқда ва бу каби ҳолатларни юртимизда ҳам тез-тез учраб туриши муаммоли вазиятлардан бири ҳисобланади. Ўз олдига юксак мақсадларни қўйган ҳар қандай корхона глобал бозорда иштирок этишни мақсад қилади, сабаби бу молиявий ва иқтисодий муваффақиятга эришишининг дебочаси ҳисобланади, ана шунинг учун ҳам дунёда кўплаб халқаро спорт корхоналари ва ташкилотлари халқаро спорт маркетинг лойиҳаларини амалга ошириш йўлида тинимсиз меҳнат қиладилар ва бу орқали нафақат ўз бюджетини кўпайтирадилар балки, давлат иқтисодиётини ҳам бойитиб туризм салоҳиятини оширишда ўз ҳиссаларини қўшадилар. Жаҳон олимлари спорт индустриясига индивидуал, корхона ва миллат миқёсида, иқтисодиётнинг аҳамиятли ва ажралмас сектори, молиявий фойда кўришнинг асосий манбаларидан бири дея таъриф берадилар. Спорт соҳасида амалга оширилган муваффақиятли халқаро маркетинг лойиҳалари сабабли ўтган йигирма йилликдан буён спортга бизнес тури сифатида қараб келинмоқда. 2/2019 (№ 00040) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Юртимизда спорт маркетингини ривожлантириш ва бунинг натижасида мамлакат ички бозорига ижобий таъсир ўтказишни таҳлил қилиш билан бирга “Спорт Маркетинг” ўзи нима ва уни бошқа соҳалардан ажратиб турувчи асосий факторлар нималардан иборат эканлиги ҳақида етарли тушунчага эга бўлиш жуда муҳим хисобланади. Бу борада кўплаб олимлар ўз фикрлари билан бўлишганлар хусусан Австралиянинг Декин университети (Deakin University) профессорлари Ванесса Раттен ҳамда Хамиш Раттенлар ўз изланишлари натижасидан келиб чиқиб қуйидаги таърифни келтирадилар: Спорт маркетинги - самарали маркетинг воситаларидан бири бўлиб, унинг ёрдамида компаниялар истеъмолчиларнинг спортга бўлган эҳтиросидан фойдаланиб даромад оладилар. Таъкидлаш жоизки юртимизда ҳам спорт ҳомийлари масаласи доимо долзарб ҳисобланади, бунинг натижасида эса спорт клублари доимо молиявий кўмакка муҳтожлик сезишади, балки бу клубда тўғри йўлга қўйилмаган маркетинг фаолияти билан ҳам боғлиқдир [3]. Фикримизча, спорт маркетинги халқаро спорт лойиҳаларининг аҳамиятли йўналишларидан бири бўлиб, бизнесни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Кўплаб спорт жамоалари дунё миқёсидаги халқаро ҳомийлар билан халқаро спорт маркетинг ташкилотлари орқали ҳамкорликни йўлга қўядилар (Brandwave, Chime sports marketing, Fenway spotrs management). Олимлар спорт маркетинги халқаро корпорация ва ташкилотлар учун ўз маҳсулотлари ва хизматларини реклама қилиши улкан имконият дея таъкидлайдилар. Булар, спорт майдони номини сотиб олиш, алоҳида спорт атлетларига ҳомийлик қилиш ёки спорт кийимлари ҳамда анжомлар билан таъминлаш жараёнида кўзга ташланиши мумкин. Маркетинг соҳасида фаолият юритадиган ҳар бир кишининг биринчи ва энг муҳим вазифаларидан бири бу – “Таргет” яъни ўз мақсади, нишони ёки бошқача қилиб айтганда кураш олиб бормоқчи бўлган рақобатли бозорини аниқлаш эканлигини яхши билишидир. Мақбул бозорни танлаш, тизимли ва тартибли ёндашувни талаб этади, улар мижоз эҳтиёжларини ва бозордаги иқтисодий потенциал мавжудлигини таҳлил қилишдан тортиб мақсад қилинган сегментларни танлашдан иборат бўлган босқичларни ўз ичига олади. Бугунги кунда кўплаб компаниялар ўз мақсадига эришиш йўлида CRM (Customer relationship management), Горилла маркетинги ва one tо onе каби инновацион ва ноодатий ҳисобланган маркетинг стратегияларидан фойдаланишни маъқул кўрмоқдалар. Истеъмолчиларнинг хоҳиш ва истаклари кундан-кунга ўзгариб боради. Глобал бозорда самарали фаолият юритиш учун эса маркетинг стратегиялари ҳам истеъмолчиларнинг истакларига эргашишлари ва бу доимий ўзгаришга риоя қилишлари керак бўлади, шу билан бир қаторда, спорт майдонига мухлисларни жалб қилиш йўлида спорт маркетинг компаниялари мослашувчан бўлишлари ва тезда маркетинг тактикаларини ўзгартиришга тайёр бўлишлари талаб этилади. Маълумки юртимизда туризмни ривожлантириш, миллий маҳсулотларимизни экспорт қилиш натижасида жаҳон бозорига кириш масаласига катта эътибор, шу билан бир қаторда имтиёзлар ҳам берилмоқда. Балки ривожланган мамалкатлар тажрибасидан фойдланган ҳолда нуфузи жиҳатидан юқори ҳисобланган спорт тадбирларига ҳомийлик қилиш, дунё бозорида маҳсулотларимизни, ёки туризм 2/201
Доказательный фрагмент
«The paper explores countries utilizing international sports marketing, and discusses the benefits of international sport marketing in terms of increasing the budget of the country by developing sport as well as its ro…»
Образец извлечения
Демо-превьюThe paper explores countries utilizing international sports marketing, and discusses the benefits of international sport marketing in terms of increasing the budget of the country by developing sport as well as its ro… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- спорт маркетинги, спорт турлари, халқаро бозор тенденциялари, promotion, tourism, оммалаштириш, продвижение, спортивный маркетинг, тенденции международного рынка, спорт, international market trends, туризм, sports, sports marketing
Смежные источники
Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021
Экономика и инновационные технологииХилола Умарова2021