К содержанию
РецензированоRU2018

Вопросы трудоустройства и повышения конкурентоспособности выпускников высших учебных заведений

РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ · Салимов Акмал Алимжонович

Экономика и инновационные технологии · 2018

Аннотация

In the article the available practical experience of work of leading universities of the republic in the field of employment of students and graduates is considered. Disproportions in the development of labor markets and educational services, caused during the period of deepening market reforms, led to an imbalance between the structure of supply and demand for labor, which caused difficulties for graduates of higher educational institutions in the search for the first job. Калит сўзлар: меҳнат бозори, таълим хизматлари бозори, битирувчилар, ишга жойлаштириш. Кириш Мамлакатнинг иқтисодий барқарорлигига эришиш ва аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш кўп жиҳатдан ишчи кучи бандлигини таъминлаш ва ундан самарали фойдаланиш билан бевосита боғлиқдир. Шунингдек, бугунги кунда ҳар қандай мамлакатнинг жаҳон бозорида рақобатбардошлигини таъминлаш нафақат табиий ресурсларнинг мавжудлигига, балки, биринчи навбатда, замонавий, технологияларни ўзлаштиришга қодир юксак билимли ва малакали ишчи кучини доимий тайёрлаб боришни тақозо этмоқда. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда эришилган ютуқлар салмоқли бўлди. Лекин глобаллашув шароитида жаҳонда рўй бераётган ўзгариш ва жараёнлар, барча соҳаларда рақобатнинг кучайиб бориши янада барқарор тараққиётни таъминлашни талаб этмоқда. Мана шу талаб янгича ёндашув ва тамойилларни ишлаб чиқиш зарурлигини юзага келтирмоқда. Мазкур йўналишдаги ишларни амалга ошириш борасида мамлакатимизда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, одамларга қулай иш шароитлари яратишга алоҳида аҳамият қаратилган. Бу эса, давлатимиз учун ижтимоий соҳанинг нечоғлик муҳим ўринга эгалигини кўрсатади. Стратегияда 4/2018 (№ 00036) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил ижтимоий йўналишда белгиланган бош мақсад, авваламбор, аҳоли бандлиги ва реал даромадларини босқичма-босқич оширишга қаратилган. Ушбу стратегияда белгиланган вазифалар республика олий таълим муассасаларининг кўплаб битирувчиларини ишга жойлаштириш ва бандлигини таъминлаш муаммолари билан ҳам боғлиқдир. Ҳозирги кунда айрим, ҳатто энг нуфузли олий таълим муассасалари битирувчиларининг мутахассислиги бўйича ишга жойлашишида ҳам муаммолар кузатилмоқда. Айрим ҳолларда бўш иш жойлари мавжуд бўлгани ҳолда ишчи кучининг иш берувчи томонидан қўйилаётган талабларига мос келмаслиги сабабли битирувчилар бандлигининг таъминланмаслиги ҳолатлари юзага келмоқда. Бундан ташқари, олинган касблар ва мутахассисликлар ҳар доим ҳам меҳнат бозоридаги мавжуд ўзгариб бораётган талабга тўлиқ мос келавермайди. Бунинг натижасида ишсиз қолаётган ёшларнинг салмоғини ортишига ўз таъсирини ўтказмоқда. Айни вақтда саноат, савдо ва бошқа кўплаб хизмат кўрсатиш соҳаларида малакали ишчи кучининг етишмаслик ҳолатлари кузатилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлисга Мурожаатномасида аҳоли бандлигини таъминлаш устувор вазифа қилиб қўйилганлигини ва бу масалага нафақат сон, балки сифат жиҳатидан ҳам алоҳида аҳамият беришимиз зарур эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Дарҳақиқат, аҳолини, жумладан ёшларни сифатли билим олиши ва ўз навбатида меҳнат бозорида ўз ўрнига эга бўлган етук ва юқори малакали кадр сифатида тайёрлаш борасида ҳали ўз ечимини топмаган муаммолар талайгина. Жумладан, бандликка кўмаклашиш ва ишга жойлашишга кўмаклашиш бўйича олиб борилаётган иш фаолиятининг эскирган шакл ва усулларидан фойдаланиш ҳанузгача давом этаётганлиги, бандлик муаммоларини ҳал этишда расмиятчиликнинг мавжудлиги олий таълим битирувчиларининг бандлигини таъминлаш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш, битирувчилар бандлигини таъминлашда замонавий усуллардан фойдаланишни йўлга қўйиш, таълим билан ишлаб чиқариш интеграциясини тўлиқ таъминлаш, илғор хориж тажрибаларини ўрганиб бориш ва амалиётга жорий этишни таъминлаш, ушбу йўналишда илмий тадқиқот ишларини амалга оширишни тақозо этмоқда. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Бандликни таъминлаш бўйича илмий қарашларни классик назария вакиллари, яъни Д. Рикардо, А. Смит, А. Маршалллар иш билан тўлиқ бандлик, бозор иктисодиётининг нормаси, давлатнинг бу жараёнга аралашмаслиги энг яхши сиёсат, деб ҳисоблаганлар. Жумладан, Д. Рикардо иш ҳақини тартибга солувчи қонунларни тадқиқ этар экан, иш ҳаки даражаси ишчи кучи таклифига боғлиқлиги тўғрисидаги қоидани асослаган [2]. МДҲ давлатларининг айрим иқтисодчи олимлари бозор иқтисодиёти шароитларида меҳнатни тартибга солишни иш билан бандлик сиёсати, “меҳнат”ни эса “иш билан бандлик”ка тенглаштирадилар, таълим тизимининг амал қилиши ва ислоҳотлари, ёш мутахассисларни ишга жойлаштириш масалаларини ўз илмий изланишларида ёритиб берганлар. Хусусан, С.В. Андреев иш билан бандликни “ишлаб чиқариш жараёнига қўшилиш шарти”, деб ҳисоблайди. У бу ёндашувини иш билан бандликка ишлаб 4/2018 (№ 000

Доказательный фрагмент

«In the article the available practical experience of work of leading universities of the republic in the field of employment of students and graduates is considered.»

Образец извлечения

Демо-превью

In the article the available practical experience of work of leading universities of the republic in the field of employment of students and graduates is considered. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
меҳнат бозори, таълим хизматлари бозори, битирувчилар, ишга, educational services market, меҳнат бозори, рынок труда, graduates, employment, таълим хизматлари бозори, рынок образовательных услуг, ишга жойлаштириш, трудоустройство, выпускники, labor market
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники