Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Зарубежный опыт семейного бизнеса и направления его использования
ФОЙДАЛАНИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ · Беркинов Бозорбой Беркинович
Экономика и инновационные технологии · 2018
Аннотация
The article analyzes the experience of foreign countries in the development and support of family businesses. The main advantages and peculiarities of family business are shown. The main directions of family business enterprises' activities are supported by state and non - governmental organizations. Калит сўзлар: оилавий тадбиркорлик, оилавий корхона, оилавий тадбиркорлик устунликлари, трансакция харажатлари, аҳоли бандлиги, инновациялар, оила тадбиркорлигини қўллаб – қувватлаш. Кириш Иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва аҳоли даромадларининг юқори даражасини таъминлашда жиддий муваффақиятларга эришган хорижий мамлакатларнинг ривожланиш тажрибаси шундан далолат берадики, оила тадбиркорлигига қаратилган ташаббус нафақат бандликни таъминлаш, балки даромадларни текис тақсимлаш, шу билан бирга ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг барқарор омиллари сифатини оширишда тоборо кўпроқ аҳамият касб этмоқда [1,2]. Ҳозирги вақтда дунё мамлакатларида кичик тадбиркорликнинг аксарият қисмини оилавий корхоналар ташкил қилади. Оила бизнесини ташкил этиш мазкур шаклининг ижтимоий ва иқтисодий устунликлари, унинг субъектлари фаолиятининг юқори самарадорлигини, узоқ вақт давом этиши ва уларнинг жадал ривожланишини таъминлайди. Европа давлатлари ЯММ 40-50 фоизини, Осиё мамлакатларида 65 фоиздан 82 фоизгачасини, Лотин Америкасида 70 фоизга яқинини оила бизнеси ишлаб чиқаради. АҚШ иқтисодиётидаги оилавий бизнес улуши 95 фоиздан кўпни ташкил қилади [3]. Кўплаб иқтисодий ривожланган мамлакатларда айнан оила тадбиркорлигини ташкил этиш соҳасидаги тадқиқотларни олиб борувчи, унинг манфаатларини ҳимояловчи ва оилавий корхоналарнинг фаолияти борасида тажриба алмашиш учун мунозара майдонларини ташкил этувчи махсус бирлашмалар фаолият юритади. Бу аҳолини тадбиркорлик фаолиятига фаол жалб этишни кенгайтириш, оилавий иш 4/2018 (№ 00036) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил анъаналарини ривожлантириш ва оила тадбиркорлари сулоласини шакллантириш имконини беради. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Оила ва унинг фаолиятини турли йўналишдаги фан вакиллари – социологлар, демографлар, психологлар ҳамда иқтисодчилар ўрганишади. Оиланинг ижтимоий, демографик ҳамда психологик ҳолатлари Ўзбекистонда олимлар томонидан кенг ўрганилган бўлса-да [4, 5], аммо унинг тадбиркорлик фаолияти ҳамда ривожланиш муаммолари тўғрисидаги тадқиқотлар етарли эмас. Шу нуқтаи назарда хорижий тажрибаларни умумлаштириш асосида Ўзбекистонда улардан фойдаланиш йўлларини асослаш муҳим вазифалардан ҳисобланади. Бу Ўзбекистонда нафақат барқарор ижтимоий-иқтисодий вазиятни таъминлаш, балки келажакка йўналтирил- ган ижобий ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга кўмаклашади. Тадқиқот методологияси Тадқиқот методологиясини хусусий мулкчилик назарияси ҳамда тадбиркорликни ташкил этиш ва юритишнинг илмий асослари бўйича мамлакатимиз ҳамда хорижий олимларнинг оилавий тадбиркорлик йўналишларида олиб борган илмий ишлари натижалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг оилавий тадбиркорликни ташкил этиш ва ривожлантиришга оид фармон ва қарорлари ташкил этади. Шу билан бирга, хорижий мамлакатларда оилавий тадбиркорликни ташкил қилиш ва уни юритишнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш, Ўзбекистонда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун фойдали жиҳатларини амалиётга киритишда катта туртки бўлиши мумкин. Шу нуқтаи назардан ушбу тадиқотнинг методологик жиҳати мамлакатимизда инновацион ривожланиш ғояларини амалиётга киритиш йўлларини асослашдан иборат. Таҳлил ва натижалар Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар оилавий корхоналар сонининг кўпайишига туртки берди [7]1. Ғарб мамлакатларида ушбу жараён бундан анча олдин бошланган эди. ХХ асрнинг 70-80-йилларида иқтисодчи олим ва мутахассислар кичик тадбиркорликни ривожлантириш муаммоларига жиддий эътибор қаратдилар. Бу қизиқиш тасодифий юзага келмаган. Инқироз ҳолатлари (айниқса 80-йилларнинг боши) оилавий корхоналар йирик корпорацияларга нисбатан истеъмол талабининг ўзгаришига тезроқ мослашишга қодир эканлигини яққол намоён этган. Жаҳон амалиёти далолат берадики, бозорга, аввало, кичик бизнесни фаол ривожлантириш орқали кириб бориш мумкин. Бугунги кунда ушбу соҳа ривожланган мамлакатлар иқтисодиётининг таянчига айланиб қолган. Буни маълум мамлакат бозорида фаолият юритаётган фирмаларнинг умумий сонига нисбатан оилавий корхоналарнинг миқдорий нисбати ҳам тасдиқлайди. Масалан, Россия миқёсида бозор иқтисодиётининг ҳозирги тузилиши 10-12 миллион оилавий корхоналар мавжуд бўлишини назарда тутади, аммо амалда эса уларнинг сони 300-400 мингтани ташкил этади [6]. Ғарб мамлакатларида корхоналарни оилавий корхоналар тоифасига киритиш бўйича ягона мезон ишлаб чиқилмаган. Интеллектуал таърифлар мавжуд. Улардан 1 Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 8,3 мингдан кўпроқ оилавий корхоналар фаолият юритмоқда. Бу 2013 йилга нисбатан 70 мартадан кўп. 4/2018 (№ 00036) www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил бири 1
Доказательный фрагмент
«The article analyzes the experience of foreign countries in the development and support of family businesses.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article analyzes the experience of foreign countries in the development and support of family businesses. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- оилавий тадбиркорлик, оилавий корхона, оилавий тадбиркорлик, поддержка семейного бизнеса, занятость населения, innovation, family business supportс, инновации, advantages of a family business, трансакция харажатлари, оилавий тадбиркорлик устунликлари, оила тадбиркорлигини қўллаб – қувватлаш, оилавий корхона, преимущества семейного бизнеса, оилавий тадбиркорлик, family business, transaction costs, employment, инновациялар, аҳоли бандлиги, транзакционные издержки, семейный бизнес
Смежные источники
Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
Экономика и инновационные технологииФ Насриддинов2012
Экономика И ОбразованиеМухамеджанова Камола Акрамовна –2011