Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Направления активизации участия населения во внутренних инвестициях через политику доходов
ИШТИРОКИНИ ФАОЛЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ · Аймухаммедова Амина Какаджановна
Экономика и инновационные технологии · 2018
Аннотация
The article explores the problems of activating the participation of the population in internal investment processes by improving the revenue structure and implementing an effective revenue policy. Калит сўзлар: даромад, даромад сиёсати, ички инвестиция, мол-мулкдан олинган даромадлар. Кириш Ўзбекистонда кейинги йилларда амалга оширилаётган жадал ижимоий- иқтисодий ислоҳотларнинг мақсади аҳолининг турмуш даражасини оширишга, унинг даромадларини ошириб, турмуш кечириш сифатини такомиллаштиришга қаратилмоқда. Бу борада мамлакатимизда амалга оширилаётган даромадлар сиёсати даромад турларини диверсификациялаш, тадбиркорлик фаолияти ва мулкий эгалик ҳуқуқларидан фойдаланиш жараёнларини янада эркинлаштириш орқали аҳоли даромадлари таркибий тузилмасини оптималлаштиришни рағбатлантирмоқда. Айниқса, аҳолининг ўз бўш турган маблағ ва ресурсларини инвестиция жараёнларига йўналтириш орқали даромадларини ошириш учун реал шарт-шароитлар яратилмоқда. Ислоҳотларнинг юқорида қайд этилган йўналишлари узоқ йиллар давомида, айниқса, мамлакатимиз мустақилликка эришгунга қадар ҳукм сурган маъмурий- буйруқбозлик тизимининг салбий таъсири натижасида вужудга келган муаммоларни ҳал этиш зарурати туфайли олиб борилмоқда. Аҳоли даромади таркибининг етарли даражада самарали ва оптимал эмаслиги, олиб борилаётган даромад сиёсати таркибида молиявий бозорларда иштирок учун даромадларни рағбатлантириш тадбирларининг сустлиги, ички инвестицияларда аҳоли иштироки фаол эмаслиги каби муаммолар шулар жумласидандир. Масалан, кейинги йилларда аҳоли даромадлари ҳажмининг ошиши яққол намоён бўлса-да, бу ўсишда инвестициялардан олинган даромадларнинг улуши жуда паст. Аҳолининг умумий даромадлари ҳажми сезиларли даражада ошиши асосан умумий даромадлар таркибида 59,6 фоиз улушга эга бўлган меҳнат фаолиятидан олинган даромадлар (ёлланма ишчиларнинг даромадлари ва мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадлар) ва 32,2 фоизни ташкил этувчи трансфертлардан олинган даромадларнинг сезиларли ўзгариши ҳисобига юзага келган [1]. Аҳоли умумий даромадлари таркибида меҳнат фаолиятидан олинган даромадлар сезиларли улушни ташкил этади. 2018 йилнинг январь-март ойлари 4/2018 (№ 00036) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил дастлабки маълумотларга кўра меҳнат фаолиятидан олинган даромадларнинг умумий даромадлар таркибидаги улуши 59,6 фоизни ҳамда номинал ўсиш суръати 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 117,1 фоизни ташкил этди. Меҳнат фаолиятидан олинган даромадларнинг аҳоли умумий даромадлари таркибидаги бундай улуши ва ўсиш суръати аҳоли умумий даромадларининг 11,6 фоизга ошишини таъминлади [2]. Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда аҳоли бўш маблағларидан фойдаланиш бўйича таъсирчан механизмининг яратилмагани, айниқса, қимматли қоғозлар бозори, инвестиция институтларининг етарли даражада самарали ташкил этилмагани, бир томондан, аҳоли томонидан мулкий ва тадбиркорлик даромадини кенгайтириш имконига эга бўлмаслик ҳолатини келтириб чиқарса, бошқа томондан иқтисодиётимиздаги инвестицияларнинг қўшимча ички манбалари чекланишига сабаб бўлиб келмоқда. Мазкур ҳолатларга танқидий ёндашган ҳолда, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўзининг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида “Иқтисодиётни ривожлантиришда аҳоли қўлида тўпланган маблағларни инвестиция шаклида ҳаракатга келтириш, одамларда тадбиркорлик ҳиссини кучайтириш муҳим вазифаларимиздан биридир” [3] деб алоҳида таъкидлаб ўтди. Мазкур вазифаларни амалга ошириш мамлакатимизда амалга оширилаётган даромад сиёсати орқали ички инвестицияларда аҳоли иштирокини фаоллаштириш йўналишларини белгилаб олишни тақозо этади. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Ўзбекистонда аҳоли даромадлари таркибини такомиллаштириш муаммоларининг тадқиқи натижалари республикамиздаги қатор олимлар ва мутахассисларнинг илмий ишларида изчил баён этиб келинмоқда. Жумладан, Н.И.Рустамов ўз тадқиқотларида Ўзбекистонда аҳоли турмуш даражасини ошириш имкониятларини тадқиқ қилар экан, “Мамлакатимизда аҳоли даромадлари- нинг таркибида тадбиркорлик фаолиятидан олинаётган даромадлар улуши тобора ортиб бормоқда. Мустақиллик йилларида бу борадаги кўрсаткич 10,6 фоиздан 52 фоизга ўсди. Бу кўрсаткич Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларида ўртача 20-25 фоиздан ошмайди” [4], деб таъкидлайди. Бироқ тадқиқотчи аҳоли даромад- лари таркибида инвестицион фаолиятдан даромадларнинг улушини баҳолашга эътибор қаратилмаган. Шунингдек, Ю.Урунбаева ўз илмий изланишларида аҳоли даромадларини ошириш йўллари тадқиқига асосий эътибор қаратган [5]. Ж.Ҳакимов Ўзбекистонда аҳоли турмуш даражасини баҳолаш кўрсаткичлари, уларнинг шаклланишида даромад ҳажми ва таркибининг тутган ўрнини таҳлил қилган [6]. Бироқ ушбу муаллифларнинг ишларида ҳам аҳоли маблағларини иқтисодиётдаги турли инвестиция объектларига йўналтириш ва шу орқали унинг даромадларини ошириш жараёнлари эътибордан четда қолган. Мазкур муаммо хорижлик олим ва тадқиқотчиларнинг илмий ишларида кенг таҳлил қилинган. Жумладан, А.Н.Никушина, Т.М.Катаева томонидан аҳ
Доказательный фрагмент
«The article explores the problems of activating the participation of the population in internal investment processes by improving the revenue structure and implementing an effective revenue policy.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article explores the problems of activating the participation of the population in internal investment processes by improving the revenue structure and implementing an effective revenue policy. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- даромад, даромад сиёсати, ички инвестиция, мол-мулкдан олинган, income policy, доход от собственности, income, даромад сиёсати, ички инвестиция, domestic investment, мол-мулкдан олинган даромадлар, политика доходов, property income, доход, внутренние инвестиции
Смежные источники
Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021
Экономика и инновационные технологииХилола Умарова2021