К содержанию
РецензированоRU2018

Механизмы изучения потребностей в информационных продуктах и ​​услугах

ЎРГАНИШ МЕХАНИЗМЛАРИ · Бобожонов Азизжон Бабаханович

Экономика и инновационные технологии · 2018

Аннотация

The article examines the most important aspects of the information and content of information products and services (IPS). The study analyzes the needs for IPSs in during their creation processes, aspects affecting consumer decisions, factors affecting the quality of IPSs, and methods for their evaluation. From this point of view, the proper assessment of their quality in the process of creating the IPS has been studied. The study analyzes the needs for IPSs in during their creation processes, aspects affecting consumer decisions, factors affecting the quality of IPSs, and methods for their evaluation. Калит сўзлар: ахборот иқтисодиёт, ахборот ресурси, маркетинг тадқиқоти, ахборот маҳсулотлари ва хизматлари, ахборот иқтисодиёти, ахборот бизнеси, ахборот нархи, АКТ инфраутизилмаси, бизнес жараёнлар. Кириш Жаҳондаги ривожланган давлатлар тажрибаси кўрсатмоқдаки, уларнинг иқтисодий ўсиши ахборот, билимлар ва интеллектуал потенциал ҳисобига амалга оширилмоқда. Ривожланган давлатлар иқтисодий ўсишининг манбаи ахборот маҳсулотлари ва хизматларини (АМХ) ишлаб чиқиш ҳамда улардан самарали фойдаланиш ҳисобланмоқда. Бу борадаги ислоҳотларни Ҳиндистон 40-50 йил аввал бошлаган ва 2015 йилда бу соҳадан олинган даромад 150 млрд. долларини ташкил этган[1]. Ушбу соҳага Жанубий Корея, Хитой, Хиндистон, Финляндия каби мамлакатлар тажрибасида бошқаларга нисбатан 2 марта кўп сармоя сарфланиб, у, асосан, зарур қурилмалар, дастурий таъминот, телекоммуникация маҳсулотлари ва ахборот хизматлари ишлаб чиқаришга йўналтирилган. Жаҳон банкининг 2015 йилдаги тадқиқотларига мувофиқ, тезкор интернет– 6/2018 (№ 00038) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил фойдаланувчилари сонини 10 %га ошириш орқали мамлакат ЯИМни 1,3-2 %, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадларни эса 1,2 % оширишга эришиш мумкин[2]. Бозорни таҳлил этиш жараёнларида бизнесга иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш соҳасининг умумлашган бир бўлаги сифатида қаралади. Бизнес компанияларини ташкил этишдан асосий мақсад - жамиятнинг якка ва жамоавий эҳтиёжларини кенг кўламда қаноатлантиришдан иборат. Муаллифларнинг фикрига кўра [3, 4], бизнес деганда, тор маънода, тадбиркорлар ҳамда хўжалик муҳитининг бошқа элементлари ўртасида ишлаб чиқариш ва айирбошлаш операциялари бўйича фаолият тушунилади. Истеъмолчиларда иқтисодиётга оид ахборотларга хақиқатан ҳам эҳтиёж мавжудлиги боис, бизнеснинг бошқа турларидан фарқли шакли – ахборот бизнеси вужудга келади. У ўзига хос маҳсулот - иқтисодиётга оид ахборотларни тақдим этади. Иқтисодиётга оид ахборотларнинг асосий имтеъмолчилари бизнеснинг бошқа соҳа субъектлари ҳисобланади, бинобарин, ахборотларнинг ўзи - ишлаб чиқаришнинг ноёб омилига айланади, бу эса корхоналарга энг мақбул бошқариш қарорларни қабул қилишга имкон беради. Нотуғри бошқарув қарорининг олдини олиш усули шундан иборатки, бирор-бир иш қилишдан аввал, кўпроқ ахборот олиш зарур. Бироқ ахборот шундай ресурски, уни қўлга киритиш ҳаражатлар билан боғлиқ. Натижада айрим хатоликларга йўл қўйиш уларни олдини олишга имкон берувчи маълумотларни ҳарид қилишдан арзонроққа тушиши мумкин. Барчамиз четлаб ўтишимиз мумкин бўлган хатолардан бири - ахборот бепул бойлик эканлиги ҳақидаги янглиш тахминидир. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Тадқиқотларимиз натижаси шуни кўрсатадики, ахборот – шундай ноёб бойликки, унда ишлаб чиқаришнинг ўз ҳаражатлари бор, улар «ҳаракатни кечиктириш» билан боғлиқ бўлган барча ҳаражатларни ўз ичига олади. Маълумотларни чексиз муддат давомида йиғиб, ҳатти-ҳаракатни кейинги қолдириш манфаатли эмас. Шу боис ҳам ахборотларни ҳарид қилишдан кутилган охирги ютуқ маълумот ҳариди учун кетган кутилган сўнгги ҳаражатларга нисбатан кўпроқ бўлгунига қадар оқил сотувчи ахборотларни сотиб олади. Ўз навбатида бундай ҳолатда, оқил ҳаридор ҳам ўзини худди шундай тутади. Уларнинг ҳар иккиси ҳам воситачиларнинг хизматларидан фойдаланиш орқали наф кўриши мумкин, негаки воситачи уларнинг ҳар бирига арзонроқ қўшимча ахборот олиш имкониятини тақдим этади. Воситачиларнинг асосий вазифаси шундан иборатки, қимматли ахборотларни арзонга олиб бериб, улар бизнеснинг самарадорлигига ҳиссасини қўшади ва бу орқали бойликни оширади [5]. Иқтисодиёт тармоқ ва соҳаларида АКТ ва тизимларини қўллаш муаммолари, фойдаланиш жараёнларини эконометрик моделлаштириш ва статистик таҳлил қилиш бўйича кўплаб илмий тадқиқот ишлари олиб борилган. Ахборот-коммуникация технологияларини миллий иқтисодиётнинг турли тармоқларига жорий этиш ва ахборотга бўлган эҳтиёж, унинг нархи, ресурслардан фойдаланишниг илмий-амалий масалалари хорижлик иқтисодчи олимларнинг илмий ишларида кенг тадқиқ этилган. Улардан М.Бандерман, Ж.Румбауф, К.С.Лаудон ва бошқа олимларнинг ишларини кўрсатиш ўтиш мумкин[6, 7, 8]. 6/2018 (№ 00038) www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари олимларидан В.П.Тихомиров, С.И.Майоров, Г.А.Титоренко, С.Ю.Савиновнинг[9, 10,

Доказательный фрагмент

«The article examines the most important aspects of the information and content of information products and services (IPS).»

Образец извлечения

Демо-превью

The article examines the most important aspects of the information and content of information products and services (IPS). Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
ахборот иқтисодиёт, ахборот ресурси, маркетинг тадқиқоти, ахборот бизнеси, business processes, информационный ресурс, бизнес жараёнлар, маркетинг тадқиқоти, ИКТ-инфраструктура, ахборот иқтисодиёти, стоимость информации, информационная экономика, marketing research, ICT infrastructure, АКТ инфраутизилмаси, information resource, бизнес-процессы, маркетинговые исследования, ахборот нархи, информационный бизнес, информационные продукты и услуги, information products and services, cost of information, ахборот ресурси, ахборот маҳсулотлари ва хизматлари, ахборот иқтисодиёт, information business, information economy
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники