Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Возможности для развития арендных услуг в регионе
Абдуллаев Илёс Султонович · E-mail: Ilyos-@mail.ru (УрДУ Туризм ва иқтисодиёт факультети декани, и.ф.н.,доц.) · Аллаяров Сардор Фрунзеевич (УрДУ Туризм ва иқтисодиёт факультети декани, и.ф.н.,доц.)
Экономика и инновационные технологии · 2018
Аннотация
The article represents the role of rental services in the economic development of the region. And also the level of development of rental services in the region has been analyzed and recommendations have been given to enhance its effectiveness. Калит сўзлар: минтақа, рента, ижара, ЯҲМ( ялпи ҳудудий маҳсулот), ҳизмат кўрсатиш соҳаси, мулк, ижара ҳақи. Кириш Минтақаларда аҳоли фаровонлигини яхшилашда хизматлар соҳаси самарадорлигини ошириш, бунинг учун қулай шарт-шароитлар ва имкониятлар яратиш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Ривожланган мамлакатларда хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши ялпи ички маҳсулотнинг 70-80 фоизини ташкил этади *10+. Фзбекистонда эса хизматлар соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 61 фоизни ташкил этмоқда *8+. Хизматлар соҳасини ривожлантиришга республикамизда катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Фзбекистон Республикаси Президентининг “Фзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармонида "хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш, ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда хизматларнинг ўрни ва улушини ошириш, кўрсатилаётган хизматлар таркибини, энг аввало, уларнинг замонавий юқори технологик турлари хисобига тубдан ўзгартириш" вазифаси қўйилган *1+. Аҳоли фаровонлигини ошириш қийин вазифалардан бири ҳисобланиб, бу масалани миллий иқтисодиётни етакчи бўғини бўлган хизмат кўрсатиш соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш орқали ижобий ҳал қилиш мумкин. Шунинг учун, хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш, уни иқтисодиётдаги мавқеини мустаҳкамлаш зарурати туғилмоқда. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Кейинги пайтларда тез суръатлар билан ривожланиб бораётган хизматлар соҳасида ижара хизматларининг аҳамияти масалаларига хорижлик ва мамлакатимиз олимларининг илмий ишларида катта эътибор қаратилган. 6/2018 (№ 00038) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил Мулкдан ҳақ тўлаш шарти билан маълум муддат фойдаланиш юзасидан келиб чиқадиган муносабатлар ижара муносабатлари деб аталади ва бу муносабатлар қабул қилинган қонун асосида расмийлаштирилади. Иқтисодий ижара назарияси биринчи бўлиб инглиз классик иқтисодчиси Д.Рикардо(1773-1823) томонидан муҳокама қилинган. У ўзининг “Сиёсий иқтисод ва солиққа тортиш принциплари” (Principles of Political Economy and Taxation) номли китобида ижарани қуйидагича ифодалайди: “Уй эгасига тўланадиган ҳосилнинг бир қисми тупроқнинг асл ва бузилмайдиган кучлари ҳисобига олинади. Ижара ер эгаси томонидан бирон- бир ҳаракат ёки меҳнатга боғлиқ эмас. Шунинг учун у меҳнатсиз қўлга киритилган даромаддир. Рикардо ўзининг ижара назариясида, ижара - бу ер хизматлари учун мукофотдир, иккинчидан, у тупроқнинг асл сифатлари(табиий тупроқ, унумдорлик, иқлим шароитлари ва ҳ.к.)дан келиб чиқишини таъкидлайди *4+”. Ижара тушунчасининг асли шакли ердан келиб чиқадиган даромад сифатида изоҳланади. Уни бошқа даромадлардан ажрата оладиган асосий нарса, улардан фойдаланиш учун тўланадиган воситалардир. Бу дастлабки қараш Маршал томонидан таърифланган, яъни "Eр мулкига ва табиатнинг бошқа текин совғаларига асосланган даромадга ижара дейилади”*3+. Д.Д.Москвиннинг таъкидлашича, “ресурсларнинг турли-туманлиги натижасида улардан фойдаланиш чоғида рента даромадларининг турли кўринишлари пайдо бўлади, жумладан: қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда вужудга келувчи ер рентаси; фойдали қазилмаларни қазиб олиш чоғида вужудга келувчи рента; ўрмон ресурсларидан фойдаланишда ҳосил бўлувчи рента; қурилиш участкаларидан олинувчи рента ва ҳ.к. Барча турдаги табиий ресурслар ер билан узвий боғлиқ бўлганлиги сабабли улардан фойдаланишда рентанинг вужудга келиши учун бир- бирига ўхшаш шарт-шароитлар мавжуд бўлади. Қишлоқ хўжалиги экинларидан фойдаланишнинг иқтисодий шарт-шароитларига нисбатан ишлаб чиқилган рента муносабатларини таҳлил қилиш услубиёти рентанинг барча турларига тегишли бўлади, шунга кўра уларни ер рентасига киритиш тўғри бўлади. Ҳайдаладиган ер, қурилиш участкаси, руда кони, балиқ ови, ўрмон ва бошқалардан тўланишидан қатъи назар, рента кўринишидаги мазкур пул суммаси ер рентаси деб аталади” *5+. Фзбекистонлик иқтисодчи олим Ш.Ш.Шодмонов ўз тадқиқотларида ижара ҳақи ва рента ўртасидаги фарқни қуйидагича таърифлайди: “......агар ижарага бериладиган ерга олдин бино, иншоот ва шу кабилар қуриш билан боғлиқ равишда капитал қўйилмалар сарфланмаган бўлса, ижара ҳақи ва рента миқдоран бир-бирига тўғри келади. Акс ҳолда, ижара ҳақи ер рентасидан фарқ қилади. Ижара ҳақи қуйидагилардан иборат: ердан фойдаланганлик учун тўланадиган рента (R), ерга илгари сарфланган капитал учун фоиз (r); ер участкасини ижарага бергунга қадар унга қурилган иншоотлар амортизацияси (А) *4+. Буни формулада қуйидагича ёзиш мумкин: ИХ Rr A (1) Фзбекистон миллий энциклопедиясида рентага қуйидагича изоҳ берилади: “Рента (нем. ренте, лот. реддита — қайтариб берилган) — 1) кенг маънода — мулк эгаларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмасдан ер, мол-мулк, капиталд
Доказательный фрагмент
«The article represents the role of rental services in the economic development of the region.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article represents the role of rental services in the economic development of the region. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- минтақа, рента, ижара, ЯҲМ( ялпи ҳудудий маҳсулот), ҳизмат, регион, services, ВВП (валовой региональный продукт), сфера услуг, region, мулк, property, ҳизмат кўрсатиш соҳаси, GDP (gross regional product), имущество, rent, ижара ҳақи, аренда
Смежные источники
Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021
Экономика и инновационные технологииХилола Умарова2021