К содержанию
РецензированоRU2023

ҚОВУН ВА ТАРВУЗ УРУҒЛАРИ УСТКИ МИКРОФЛОРАСИГА ЗАРАРСИЗЛАНТИРУВЧИ ВОСИТАЛАРНИНГ ТАЪСИРИ

ЗАРАРСИЗЛАНТИРУВЧИ ВОСИТАЛАРНИНГ ТАЪСИРИ · Ахмедова Муниса Абдимажитовна

Инновационные исследования в современном мире: теория и практика · 2023

Аннотация

Ушбу мақолада лаборатория шароитида қовун, тарвуз уруғларига зарарсизлантирувчи воситалар билан ишлов берилган ва уруғлар устки микрофлорасидаги микроорганизмлар аниқланиб таҳлил қилинган. Калит сўзлар: қовун, тарвуз, уруғ, зарарсизлантирувчи восита, сунъий озуқа, вариант, бактерия, актиномицет, замбуруғ. Дунёда полиз экинлари 6,2 миллион гектар майдонда етиштирилади, йиллик ялпи ҳосил эса 142,4 миллион тоннани ташкил этади. Полиз маҳсулотларининг асосий ишлаб чиқарувчи мамлакатлари АҚШ, Бразилия, Марокаш, Хитой, Туркия, Ҳиндистон, Эрон, Испания, Россия ва бошқалардир [1]. Статистик маълумотларга кўра, 2023 йилда полиз маҳсулотлари етиштириш ҳажми 2,6 миллион тоннани ташкил этиб, 5,5 фоизга ўсиш қайд этилган. Етиштирилган полиз маҳсулотларининг 1,4 миллион тоннаси фермер хўжаликлари, 1 миллион тоннаси деҳқон ва шахсий томорқа хўжаликлари ҳамда 0,1 миллион тоннаси бошқа ташкилотлар томонидан етиштирилган. Жаҳон бозорига 164,2 минг тонна полиз маҳсулотлари 74,7 миллион долларлик қийматда экспорт қилинган. Дастлабки маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь-июнь ойларида республика фермер хўжаликлари томонидан 114,7 минг тонна полиз экинлари етиштирилган. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 15,7% га ошган [2]. Уруғларнинг сифатини ошириш, уларнинг экиш ва ҳосилдорлик хусусиятларини яхшилаш, шунингдек, экиш пайтида касалликларнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида уруғларни экишдан олдин махсус ишлов бериш тизими қўлланилади. Уруғлар ўсимликларнинг биологик ва хўжалик хусусиятларини ташувчи бўлиб, ҳосилдорлик кўп жиҳатдан уларнинг сифатига боғлиқдир [3]. Ўсимлик касалликларига қарши Д.Г.Смыслов иммунитетини оширишда уруғларни экиш олдидан ҳамда ўсув даврида ўсишни бошқарувчи препаратлардан фойдаланиш касалликларига чидамлилигини ошириши тўғрисида кўрсатиб ўтилган [4]. 2019-2020 йй. қовуннинг Олтин тепа, тарвузнинг Ширин навлари уруғлари устки микрофлорасини бирламчи микроорганизмлардан ҳимоялаш учун зарарсизлантирувчи воситалар қўлланилди. Тажриба вариантлари 9 тани ташкил этиб бунда: 1. Назорат-1 (ишлов берилмаган уруғлар); 2. Назорат-2 (сувда ивитилган уруғлар); 3. Триходермин н.кук. 1 г/кг; 4. Микроўстиргич-Кўклам-1 суюқ. 1,4 мл/кг; 5. Микроўстиргич-Кўклам-2 суюқ. 1,4 мл/кг; 6. Максим ХL препарати 3,5 % сус.к. 5 мл/кг; 7. Селест Топ 31,2 % сус.к. 5 мл/кг; 8. Геркулес 6 % с.э.сус. 3 мл/кг; 9. Виал ТрасТ 12,9 % с.сус.к. 3 мл/кг ҳисобида препаратлар синалган. Уруғларнинг ташқи микрофлорасидаги замбуруғ, актиномицет, бактерия турларини ажратишда Н.А.Наумованинг (1970 й) “Фитопатологический анализ семян”, “Метод наружного осмотра”, “Биологический метод”, “Болезни арбуза, дыни и огурцов” усулларидан фойдаланилди [5]. 139 Тадқиқот натижалари. Қовун ва тарвуз уруғларини кимёвий ва микробиологик зарарсизлантирувчи воситалар билан ишлов берилгандан сўнг (15 кундан кейин), микробиологик таҳлил қилинди. Олинган микробиологик таҳлилларда сунъий озуқаси муҳитида (оч агар сунъий озуқаси) уруғларни устки микрофлорасида микроорганизмлар ривожланиши аниқланди. Микробиологик таҳлил натижаларига кўра қовун уруғларининг устки микрофлорасида бактериялар актиномицетлар, замбуруғлар назорат-1, назорат-2 вариантларида мавжудлиги, синалаётган препаратлардан Триходермин, Кўклам-2, Максим ХL меъёрида уруғларга қўлланилганида микроорганизмлар учрамагани аниқланди (1-жадвал, 1-2 расмлар). 1˗жадвал Қовун ва тарвуз уруғлари устки микрофлорасидаги микроорганизмларга зарарсизлантирувчи воситаларнинг таъсири (2019-2020 йй.) Олтин тепа нави Ширин нави озуқа муҳити Оч агар р т р р т р Қўллаш а е а а е а Вариантлар л ц л л ц л меъёри и я м и р у ғ и я м и р у ғ р о а р р о а р е н л у е н л у т и б т и б к т м к т м а к а а к а б а з б а з Назорат-1 - + + + + + + Назорат-2 - + + + - + + Триходермин 1 г/кг - - - - + - Кўклам-1 1,4 мл/кг - + - - - + Кўклам-2 1,4 мл/кг - - - - - + Максим ХL 5 мл/кг - - - - - - Селест Топ 5 мл/кг + + - - - - Геркулес 3 мл/кг + - - + - - Виал ТрасТ 3 мл/кг - + - - - + 1-расм. Қовун уруғлари микрофлорасининг микробиологик таҳлили. Назорат-1 Назорат-2 Триходермин Кўклам-1 Кўклам-2 Максим ХL Селест Топ Геркулес Виал ТрасТ Актиномицетлар Кўклам-1 ва Виал ТрасТ билан ишлов ўтказилганда аниқланиб, Селест Топ қўлланилганида бактериялар ва актиномицетлар борлиги кузатилди. Геркулес қўлланилганида фақат бактериялар борлиги аниқланди. 140 Тарвуз уруғларида ҳам назорат-1, назорат-2 вариантларида микроорганизмлар аниқланиб, Триходермин қўлланишида актиномицетлар мавжудлиги, Кўклам-1 ва Кўклам-2 дан фойдаланилганда замбуруғлар борлиги аниқланди. Максим ХL ва Селест Топ билан ишлов берилганида микроорганизмлар аниқланмади. Геркулес қўлланилганда бактериялар мавжудлиги, Виал ТрасТ да эса фақат замбуруғлар борлиги аниқланди. 2-расм. Тарвуз уруғлари микрофлорасининг микробиологик таҳлили. Назорат-2 Триходермин Назорат-1 Кўклам-1 Кўклам-2 Максим ХL, Селест Топ Геркулес Виал ТрасТ Қовун ва тарвуз экинлари уруғларининг микробиологик таҳлил қилинганда асосан бактериялардан – Bacillus Pseudomonas, замбуруғлардан Aspergillus, Peni

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада лаборатория шароитида қовун, тарвуз уруғларига зарарсизлантирувчи воситалар билан ишлов берилган ва уруғлар устки микрофлорасидаги микроорганизмлар аниқланиб таҳлил қилинган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада лаборатория шароитида қовун, тарвуз уруғларига зарарсизлантирувчи воситалар билан ишлов берилган ва уруғлар устки микрофлорасидаги микроорганизмлар аниқланиб таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
қовун, тарвуз, уруғ, зарарсизлантирувчи восита, сунъий озуқа, бактерия, актиномицет, вариант, замбуруғ.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники