Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ПАХТА МОНОКУЛЬТУРАСИ: ЭКОЛОГИК ТАҲДИД, МУАММО ВА ЕЧИМЛАР
Абдусодиқов Маруфжон · Мамаражабов Беҳруз (Ориентал университети, Тарих кафедраси ўқитувчиси)
Развитие и инновации в науке · 1945
Аннотация
Мақолада узоқ йиллар мобайнида Ўзбекистонда шаклланган пахта монокультураси ва унинг салбий оқибатлари, пахта монокультурасининг шаклланишига туртки бўлган омиллар ва уларнинг салбий оқибатлари ёритилган. Мақолада шунингдек, пахта монокультураси туфайли экологик таҳдидларнинг ортиб бориганлиги, муаммо ва ечимлар ҳақида сўз юритилган. Калит сўзлар: пахта, пахта монокултураси, оқибат, экин майдонлари, муаммо, Орол муаммоси, маблағ, режа, Мирзачўл, Қарши, Сурхон-Шеробод, Фарғона чўллари Маълумки пахта Ўзбекистон ҳудуларида қадимдан етиштириб келинади. Мавжуд археологик манбаларга кўра Жанубий Ўзбекистоннинг Сополлитепа ёдгорлиги ҳудудларида бобокалонларимиз ўтмишнинг бронза давридаёқ пахта етиштириб, тўқимачилик билан шуғилланганликлари ҳақидаги маълумотлар учрайди. Зеро, Ўзбекистонда пахтачилик тарихи эндиликда 3,5 минг йиллик тарихга эга эканлиги аниқланган1. Оқ олтин дея аталган бу неъмат халқимизнинг миллий бойлиги, ғурури ва ифтихоридир. Аммо узоқ йиллик СССР даврида пахтага фақат бир ёқлама ёндашиш, уни етиштиришни “рекорд даража”га кўтариш сиёсати натижасида қишлоқ хўжалиги, экология, аҳоли турмуш тарзида салбий из қолдирди. ХХ аср 20-30 йилларидан бошлаб шакллана бошлаган пахта монокультураси натижасида “Пахта мустақиллиги учун кураш социализм учун кураш” шиори остидаги ғайриэкологик сиёсат оқибатида ҳаво, сув, тупроқ, озиқ овқат кабиларда тузлар, ҳар хил заҳарли бирикмалар ортди2. Айниқса иккинчи жаҳон урушидан сўнг Ўзбекистон халқ хўжалигини ривожлантиришга мўлжалланган маблағларнинг катта қисми пахтачиликка ажратилди ва унинг билан боғлиқ бўлган тармоқларга сарфланди. Шу мақсадда ВКП (б) МҚнинг 1945 йил 15 июлдаги 1 Асқаров А. Ўзбекистон тарихи. Т., 1994. 72 бет. 2 Набиева А. Экологик таҳдид ёхуд ўтмишнинг аччиқ сабоқлари. // Эко олам газетаси. Т. 2013. № 43, 44 сонлар. 3 бет. 168 DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE International scientific-online conference «Ўзбекистонда пахтачиликни қайта тиклаш ва янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида»ги ва Собиқ иттифоқ ХКСнинг 1946 йил 2 февралдаги «1946-1953 йилларда Ўзбекистонда пахтачиликни қайта тиклаш ва янада юксалтириш режаси ва тадбирлари тўғрисида» қабул қилган қарорлари ҳам шу мақсадга қаратилган эди3. Марказнинг бу кўрсатмалари республика меҳнаткашлари учун пахта экин майдонларини кенгайтириш, унинг ҳосилдорлигини йил сайин кўпайтириб боришни назарда тутсада, истиқболда минглаб гектар ерларнинг мелиоратив ҳолатини бузилишига, аҳоли саломатлигини ёмонлашишига, экологиянинг аянчли оқибатларига олиб келди. Айниқса пахтачиликни ривожлантириш учун минерал ўғитлар, турли пестицидлардан фойдаланишга катта эътибор қаратилади. Бунинг натижасида сунъий равишда пахта хом-ашёси етиштириш 1946-1985 йилларда 5,5 баровар кўпайди, пахта экиладиган майдонлар 1 млн. гектардан ортди, тупроқнинг мелиоратив ҳолати бузилди, ерлар шўрланиб экологияга катта зарар етказилди. Оммавий равишда қишлоқ хўжалигига эътиборнинг кучайтирилганлиги қўриқ ва бўз ерларнинг юраги ҳисобланган Жиззах, Мирзачўл, Қарши, Сурхон-Шеробод, Фарғона чўлларидаги пахта майдонларини суғориш учун сув иншоотларидаги манбалардан керагидан ортиқ фойдаланишлар натижасида Орол ҳавзасида экологик вазиятнинг ёмонлашиши, кескин сув танқислигига сабаб бўлди. Ер ва сувнинг шўрланиши аҳоли саломатлигига салбий таъсир қилди. Шунингдек 1960-1970 йилларда унинг сув сатҳи бир йилда 18 см, 1971-1980 йилларда 53 см га, 1985 йилга келиб эса 87 см.га етган эди. 1961 йилдан 1991 йилгача денгиз ҳажми 3 баравар қисқарди, унинг қирғоғи 75-80, баъзи жойларда 100 км.га чекинди4. Минтақада экологик ҳолат кескинлашди. Пахта монокультураси ва у билан боғлиқ аянчли ҳолат ХХ аср 80 йилларида янада кучайди. Совет тузуми ва у билан боғлиқ Марказ раҳбарлигида Ўзбекистонда навбатдаги ошкора қатағонлар бошланиб кетди. “Пахта иши” деб аталган машъум сиёсат ниқоби остида минглаб бегуноҳ кишилар жиноий жавобгарликка тортилди. Марказ кўрсатмасига кўра “Пахта иши” ва “ўзбеклар иши” деб номланган терговлар олиб борилди. Гдлян ва Ивановлар гуруҳи илғор пахтакорлар, давлат бошлиқлари, умуман ўйлаб топилган ва бевосита “пахта иши” билан 3 Обломуродов Н, Ҳазратқулов А, Толипов Ф ва бошқалар. Ўзбекистон тарихи (олий таълим бакалавр босқичи талабалари учун ўқув қўлланма). Т., 2011. 267 бет. 4 Ўша қўлланма. 268-269 бетлар. 169 DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE International scientific-online conference боғлиқ минглаб кишиларга нисбатан қонунсиз, бешафқат ишларни бошлаб юборадилар. Уларнинг зўравонлиги оқибатида судлар адолатсиз ҳукмлар чиқара бошладилар. Тарихий адабиётларда қайд этилишича 1989 йилгача Республикамизда пахта монокультураси билан боғлиқ ишлар бўйича 4,5 мингдан кўпроқ киши судланади. Айбсиз одамларни, уларнинг оила аъзоларини қамоққа олиш, жисмоний ва руҳий қийноққа солиш авж олди. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари беҳад топталаётганлиги ҳақида Москвага хатлар жўнатилади, афсуски, бу хатлар текширилмасдан, ҳатто жавоб ёзишга ҳам эп кўрилмади. Ўйлаб топилган “Пахта ишлари”ни кўриб чиқиш учун Республикада махсус комиссия тузи
Доказательный фрагмент
«Мақолада узоқ йиллар мобайнида Ўзбекистонда шаклланган пахта монокультураси ва унинг салбий оқибатлари, пахта монокультурасининг шаклланишига туртки бўлган омиллар ва уларнинг салбий оқибатлари ёритилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада узоқ йиллар мобайнида Ўзбекистонда шаклланган пахта монокультураси ва унинг салбий оқибатлари, пахта монокультурасининг шаклланишига туртки бўлган омиллар ва уларнинг салбий оқибатлари ёритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- пахта, пахта монокултураси, оқибат, экин, Орол муаммоси, экин майдонлари, маблағ, Мирзачўл, Фарғона чўллари, Қарши, Сурхон-Шеробод, муаммо, режа
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025
МонографииK.J.Murodov2026