К содержанию
РецензированоRU2018

Сравнительный анализ производства каноатной продукции по регионам и приоритетные направления ее развития

УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ · Салимов Баҳодир Бахтиярович

Экономика и инновационные технологии · 2018

Аннотация

The article examines the volume of industrial production in the regions, its dinamics, the share of industrial products in the regions of republic, analyzes the autput of industrial goods per capital in the reions and the dynamics of its growth in compavison with other regions and republican indicators aswell as priority tasks of industrial development. Калит сўзлар: Саноат зонаси, кичик саноат зонаси, кўчишга мойиллик, қиёсий таҳлил, аҳоли жон бошига маҳсулот, ҳудудий маҳсулот, хорижий инвестор, қўшма корхона, индекс, хусусий тадбиркор. Кириш Ривожланган хорижий давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, саноат мамлакатларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим ўрин тутмоқда. Ҳақиқатдан ҳам, саноатни ривожланиши: аҳолини иш билан таъминлайди; Қишлоқ хўжалиги, ўрмончилик ва балиқчилик соҳасини, озиқ-овқат, енгил саноат тармоқларини ва бошқа тармоқларни ривожланишига туртки беради; аҳоли даромадларини оширади, ҳудуднинг табиати, қишлоқ хўжалиги, меҳнат, молия ва бошқа ресурсларни ишлаб чиқаришдан тортиб мамлакатимизнинг иқтисодий потенциалини оширади. 2017 йилда қабул қилинган “ Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” нинг 3-йўналиши, 32ва 3.5 чи бандларида саноатни модернизация ва диверсификация қилиш, маҳалий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш, юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини янада ривожлантириш, саноатда чуқур таркибий ўзгаришларга эришиш, ҳудудларнинг мавжуд саноат салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланиш масалалари илгари сурилган. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, мамлакатимизда ва ҳудудларда ишлаб чиқариладиган саноат маҳсулоти ҳажмини ҳудудлараро ҳамда ҳудудларни мамлакатимиз кўрсаткичлари билан таққослаш орқали таҳлил қилиш, соноат махсулотини аҳоли жон бошига тўғри келадиган миқдори динамикасини таҳлил этиш ва ҳудудлардаги устувор вазифаларни ва ўсиш нуқталарини белгилаш муҳим аҳамият касб этади. 3/2018 (№ 00035) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Саноат ишлаб чиқаришни ривожлантириш, уни ҳудудлар миқёсида ривожлантиришнинг назарий ва амалий масалалари жуда кўп олимларнинг илмий ишларида кенг тадқиқ этилган. Н.Н. Бурцов ва М. Бест ишларида саноат ишлаб чиқаришни ривожлантиришда маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш билан боғлиқ муҳим масалаларга эътибор берилган [5, 6]. Г.А. Власкин ва Е.Б. Ленчук ишларида саноат сиёсатини ишлаб чиқишда ва юритишда саноатни инновацион ривожлантиришнинг назарий-амалий томонлари қаралган [4]. Ҳудудларнинг ишлаб чиқариш, табиий ресурслари ва ҳудудни ривожланиш стратегиясидан келиб чиқиб махсус ишлаб чиқилган концепция асосида саноат ишлаб чиқаришни саноат зоналарида ташкил этиш ва ривожлантириш масалалари А.О. Егорова, С.Н. Кузнецова [7] ҳамда В.П. Кузнецов, С.Н. Кузнецова [8, 9] ишларида кенг ёритилган. Лекин, бу ишлар Россия федерацияси шароитига тўғри келади. С.С. Ғуломовнинг ишларида саноат соҳасида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари ёритилган [11]. Тадқиқот методологияси Изланиш жараёнида иқтисодий, статистик, қиёсий таҳлил, индекс, хронологик кузатиш ва математик усуллардан фойдаланилди. Шу билан бирга Ўзбекистон ва хорижий олимларнинг ушбу мавзу юзасидан чоп этилган илмий ишларидан ҳам фойдаланилди. Таҳлил ва натижалар 1- жадвалда ҳудудлар кесимида ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари миқдори ва уларнинг 2013-2017 йилларда, номинал қиймати бўйича саноат маҳсулоти миқдорининг ўсиш динамикаси берилган. Жадвалдаги маълумотларга кўра республикада ушбу кўрсаткич, қайд этилган йиллар давомида ўсиш танденсиясига эга. 2013 йилда республикада 70634,8 млрд сўмлик саноат маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса 2017 йилга келиб у 144185,3 млрд сўмни ташкил этган, яни у 2 баробарга ўсган. Ўртача йиллик миқдори 91393,0 млрд сўмга тенг. 2017 йилда саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш Тошкент шахрида (28310,2 млрд сўм), Тошкент вилоятида (21060,3 млрд сўм), Андижон (13230,3 млрд сўм), Навоий (13088,0 млрд сўм) Қашқадарё(10820,9 млрд сўм) ва Самарқанд (9167,7 млрд сўм) вилоятларида, нисбатан, кўп бўлган. Паст даражада ишлаб чиқариш Сирдарё (3404,9 млрд сўм), Жиззах (2285,5 млрд сўм) Сурхондарё (2189,8 млрд сўм) вилоятларида кузатилади. Қолган вилоятларда бу кўрсаткичлар ўртача бўлиб, 3828,0-6669,0 млрд сўм оралиғида бўлган. Тошкент шаҳрини эътиборга олмасак, Қарақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2013 йилда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотининг максимал ва минимал қийматлари ўртасидаги фарқ 11278.8 млрд сўмни ташкил этган бўлса, 2017 йилга келиб бу кўрсаткич бирмунча камайиб 8870.5 млрд сўмни ташкил этган. Айтиш керакки, бу фарқ ҳам кичик эмас, у аҳоли жон бошига саноат ишлаб чиқариши паст бўлган ҳудудларда аҳолини иш билан таъминлашда қийинчиликлар туғдирса, бошқа томондан, ҳудудлар бўйича, аҳоли турмуш даражалари ўртасидаги фарқни ҳам кескинлашувига олиб келади. 3/2018 (№ 00035) www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йи

Доказательный фрагмент

«The article examines the volume of industrial production in the regions, its dinamics, the share of industrial products in the regions of republic, analyzes the autput of industrial goods per capital in the reions and…»

Образец извлечения

Демо-превью

The article examines the volume of industrial production in the regions, its dinamics, the share of industrial products in the regions of republic, analyzes the autput of industrial goods per capital in the reions and… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Саноат зонаси, кичик саноат зонаси, кўчишга мойиллик, regional product, Industrial zone, comparative analysis, региональный продукт, хусусий тадбиркор, хорижий инвестор, Саноат зонаси, иностранный инвестор, кичик саноат зонаси, joint venture, сравнительный анализ, product per capita, продукт на душу населения, Промзона, index, қиёсий таҳлил, ҳудудий маҳсулот, малая промзона, private entrepreneur, совместное предприятие, частный предприниматель, foreign investor, кўчишга мойиллик, қўшма корхона, small industrial zone, индекс, склонность к переезду, propensity to move, аҳоли жон бошига маҳсулот
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники