Цифровая экономикаMARKETING STRATEGIES, Shadieva Madina Djaloliddin kizi2026
Использование мотивационных методов, применяемых при мотивации посредников на предприятиях легкой промышленности
МОТИВАЦИЯЛАШДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН МОТИВАЦИЯ · УСУЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ · Жалилов Жамшид Ғанижонович
Экономика и инновационные технологии · 9 · 47-57 · 2018
Аннотация
In the given article highlighted the essence of motivation and motivational methods to intermediaries. In article is analyzed using state of motivational methods directed to intermediaries in light industry enterprises in Bukhara region. Калитли сўзлар: мотивация, мотивация усули, иқтисодий мотивация усули Кириш Ривожланган мамлакатлар бозорида тўқимачилик ва енгил саноат товарларига талабнинг камайиш тенденциялари ушбу тармоқнинг ривожланишига жиддий таъсир кўрсатади. 2015 йилда салбий ўсишдан кейин жаҳонда тўқимачилик ва кийим савдоси қиймати 2016 йилда камайиб борди. Хусусан, жаҳонда тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қиймати 2015 йилга нисбатан 2,4 %га камайиб 284.3 млрд АҚШ долларини ташкил қилган, шу билан бирга кийим маҳсулотлари экспорти қиймати 2,6 %га камайиб 442 млрд АҚШ долларини ташкил қилган. Айниқса, жаҳон тўқимачилик ва кийим маҳсулотлари савдосининг пасайиш тенденциялари, яъни тўқимачилик маҳсулотлари учун - 0,6 %, кийим маҳсулотлари учун - 1,1 % ни ташкил қилган [7]. Ўзбекистоннинг жаҳонда тайёр тўқимачилик ва кийим маҳсулотлари экспортидаги улуши 2016 йилда ўртача 0,01 %ни, 2012-2016 йилларда ўсиш даражаси эса -4% ни [6] ташкил этмоқда. Ушбу ҳолатлар, Ўзбекистонни жаҳон тўқимачилик ва кийим бозорида етакчи мамлакат қаторига олиб чиқиш учун фаолият юритаётган корхоналаримизнинг маркетинг фаолиятини ривожлантириш ва бу жараёнларда мотивация усулларидан фойдаланишни такомиллаштириш заруратини келтириб чиқармоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракат стратегиясидаги иқтисодиѐтни ривожлантириш ва либераллаштириш бўйича учинчи устувор йўналишида ҳам [1] маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарнинг ривожлантириш йўллари белгилаб берилди. Шу боисдан, саноати корхоналарининг фаолиятини самарали ташкил этишда, рақобатбардош ва сифатли маҳсулотлар ишлаб 2/2018 (№ 00034) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил чиқаришни ривожлантириш ҳамда унинг сотув ҳажмини ошириш масалалари муҳим аҳамиятга эга. Бу масалаларни ижобий ечиш саноат корхоналарда воситачиларга йўналтирилган мотивация тизимининг ишлашига бевосита боғлиқдир. Миллий саноат корхоналарда харидорларни мотивация усуллари воситасида харид фаоллигига ундаш, рағбатлантириш соҳасидаги илғор тажрибалар ва ёндашувлар оммалашмаганлиги маркетинг соҳасининг янги муаммоларини келтириб чиқармоқда. Ваҳоланки, бозор рақобати бу биринчи навбатда товар харидорининг ишончи ва садоқати учун кураш экан, мотивация усулларини харидорлар манфаатларини инобатга олган ҳолда шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Замонавий мотивация тизимлари ва тадбирлари жамият талабларини ҳисобга олган ҳолда харидорларга керак бўлган товарларни ишлаб чиқариш, харидор билан боғлиқ бўлган ижтимоий ва экологик оқибатларни тадқиқ этиш, мақсадли бозорни кўзлаб хоҳиш-эҳтиёжларни қондириш, бизнес бўйича шериклар, рақобатчилар ва харидорлар хулқ-атворлари моделларини ўрганган ҳолда товарлар ишлаб чиқариш, воситачилар билан интеграциялашган ҳолда маҳсулотлар яратиш каби ҳолатларни рағбатлантирадиган кўринишда ташкил этилмоқда. Шулардан келиб чиқиб, хулоса қилиш керакки, янги талабларга жавоб берадиган мотивация биринчи навбатда харидорлар манфаатларини инобатга олиб товар ва хизматларни ишлаб чиқаришни рағбатлантириши керак. Юқоридагиларни инобатга олиб, фикримизча, мотивация – бу хўжалик юритувчи субъект ёки истеъмолчи томонидан ўзининг ички ва ташқи муҳитлари манфаатларини, унинг мақсадларига эришишни таъминлашга ундайдиган, рағбатлантирадиган ва эҳтиёжларни уйғотадиган кучларнинг фаол жараёнидир. Замонавий корхоналар маркетологлари томонидан истеъмолчиларнинг хатти- ҳаракати доимо ўрганилиб борилади. Мотивация усули - кишиларни маълум хатти- ҳаракатга ундайдиган ва рағбатлантирадиган омиллар, воситалар, дастаклар, рағбатлантиришлар йиғиндисидир. Маркетингда мотивация харидорни кўпроқ харид қилишга, садоқатини сақлаб қолишга йўналтирилади. И.Л.Акулич томонидан харидорларни рағбатлантириш бўйича қуйидаги усуллардан фойдаланиш мумкинлиги таъкидлаб ўтилган: • купонлар; • мукофотлар; • имтиёзли нархларда упаковкалар; • бепул товар намуналари; • мусобақалар, лотереялар, ўйинлар; • компенсациялар [3]. Тажрибалар кўрсатишича, шахсий қулайликларни максималлаштириш тамойилларини мутлақлаштириш (абсолютлаштириш) мумкин эмас чунки хайр- эҳсонга интилиш; эҳтиёжларнинг тўйиниш самараси (ҳаттоки энг нуфузли истеъмол ҳам маълум бир чегарагача таъсир қилади); моддий неъматлардан, шунингдек пулдан манфаатдорликни субъектив қабул қилиш ва жамоавий таъсир психологияси унга қарши “ишлайди”. Хусусий қулайликларни максималлаштиришга интилиш ҳатто иқтисодий нуқтаи-назардан ҳам баъзи юқори мақсад сифатида индивид учун салбий натижалар бўлиши мумкин, масалан, сиёсатда ёки шахсий ҳаётда моддий қулайликларни сарф қилиш билан эришилган бўлиши мумкин [2]. 2/2018 (№ 00034) www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион т
Доказательный фрагмент
«In the given article highlighted the essence of motivation and motivational methods to intermediaries.»
Образец извлечения
Демо-превьюIn the given article highlighted the essence of motivation and motivational methods to intermediaries. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- method of motivation, метод мотивации, мотивация усули, иқтисодий мотивация усули, метод экономической мотивации, method of economic motivation, мотивация, motivation
Смежные источники
Экономическое развитие и анализРасулов Содиқ Саъдуллаевич, Маткулиева Санобар Исмаиловна +12023
Экономика и инновационные технологииСАМАРАЛИ БОШҚАРИШ ЙЎЛЛАРИ, Лола Саатова2018
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021