К содержанию
РецензированоRU2025

“КОБАЛЬТ-30 НЕО” КАПСУЛАСИНИНГ БИОФАРМАЦЕВТИК КЎРСАТКИЧЛАРИНИ АНИҚЛАШ

КЎРСАТКИЧЛАРИНИ АНИҚЛАШ · Рамазонова Камола Рамазон қизи

Всемирный научно-исследовательский журнал · 2025

Аннотация

Капсула дори туридаги биофаол модданинг организмга сўрилиш тезлигига ёрдамчи моддалар ва технологик жараён жиддий таъсир кўрсатади. Шуларни ҳисобга олиб капсулаларнинг таркиби ва технологиясини ишлаб чиқишда бу омилларнинг таъсири тажрибалар асосида ўрганилади. Биосамарадорлик тестини аниқлаш in vitro ва in vivo тажрибалари ёрдамида олиб борилади [1]. Корхона шароитида дори препаратларини сифатини аниқлашда in vivo тажрибаларини ўтказиш баъзи қийинчиликларга эга, шунинг учун оддий, тез ва аниқ усуллардан бири, яъни in vitro усулидан фойдаланиш тавсия этилади [2]. In vitro тажрибалар бажарилиши нуқтаи назардан оддий, кам ҳаражат ва кам вақт талаб этадиган, айни вақтда дори воситасининг терапевтик самарадорлиги тўғрисида етарлича маълумот бера оладиган тажриба усули ҳисобланади. In vitro усулида дори модданинг биологик самарадорлигини ўрганиш, суюқликка ўтиш тезлигини аниқловчи «эрувчанлик» синови орқали амалга оширилади [3]. Дори препаратларнинг биосамарадорлиги таъсир этувчи модданинг қонга сўрилиш тезлиги, маълум вақт оралиғидаги сўрилган миқдори ва қондаги концентрациясини аниқлаш орқали топилади. Дори воситасининг биоэквивалентлигини аниқлайдиган асосий биофармацевтик хусусиятлардан бири ‒ дори модданинг эрувчанлигидир. Зеро, препаратнинг терапевтик дозасини ишлаб чиқишда ва таъсир этувчи модданинг дори шаклидан ажралиб чиқиш кинетикасини белгилашда доривор модда эрувчанлигидан фойдаланилади [4]. Калит сўзлар. Эрувчанлик синови, айланадиган кажава, Кобальт-30 Нео, ёрдамчи моддалар 252 https://biti.uz/konferensiya/konferensiya2025/index.html 21 апреля 2025 г. «Кобальт-30 Нео» капсуласининг биофармацевтик кўрсаткичларини аниқлаш учун 2021 йил нашр қилинган Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясида келтирилган «эрувчанлик» синови усулидан фойдаланилди. Капсуланинг биосамарадорлигига ёрдамчи моддалар таъсир қилади. Дори турларни тайёрлашда ишлатиладиган ёрдамчи моддалар кимёвий ва физикавий бетараф бўлишига қарамасдан, биофармацевтик нуқтаи назардан уларни бефарқ деб бўлмайди. Чунки улар маълум даражада дори моддаларнинг ажралиб чиқишига ва сўрилишига таъсир кўрсатган холда, терапевтик таъсирини ошириши ёки сусайтириши мумкин. Шунинг учун дори турини тайёрлаш жараёнида ҳар бир дори моддаси учун танлаб олинадиган ёрдамчи моддалар ўзига ҳос бўлиши мақсадга мувофиқ. Асоссиз равишда танлаб олинган ёрдамчи моддалар дори таъсирини нафақат камайтириши, балки умуман йўқ қилиши ҳам мумкин. Юқоридагиларни инобатга олган холда, «Кобальт-30 Нео» капсула массаси учун комплекс бирикма холдаги субстанцияга турли ёрдамчи моддалар қўшиб, бир неча таркиблар тайёрланди (1-жадвал) [5]. 1-жадвал «Кобальт-30 Нео» капсулалари учун таклиф этилган таркиблар Капсула массаси учун Таркиблар, № олинган моддалар 1 2 3 4 5 6 Субстанция, мг 1« Кобальт-30 Нео» 81,7 81,7 81,7 81,7 81,7 81,7 Ёрдамчи моддалар, мг 2М агний стеарат 2,5 2,5 2,5 3К альций стеарат 2,5 2,5 2,5 3Н атрий кроскармелоза 7,5 7,5 7,5 4Ж ухори крахмали 158, 158, 158,3 3 3 5Н атрий крахмал гликолят 7,5 7,5 7,5 6М икрокристаллик 158, 158, 158, целлюлоза (101) 3 3 3 Битта капсула учун масса 250± 250± 250± 250± 250± 250 миқдори 10 10 10 10 10 ±10 253 https://biti.uz/konferensiya/konferensiya2025/index.html 21 апреля 2025 г. Ёрдамчи моддалардан магний ва кальций стеаратлар, ғовакловчи модда сифатида натрий крахмал гликолят ва натрий кроскармелоза, тўлдирувчи модда сифатида жухори крахмалининг 101 навидан хамда микрокристаллик целлюлозадан фойдаланилди. Капсула таркибидаги биофаол моддани ажралиб чиқиш тезлиги ЎзР ДФ келтирилган «эрувчанлик» синови бўйича амалга оширилди ҳамда капсула таркибидаги таъсир этувчи модданинг миқдорини аниқлашда “комплексонометрик” усулдан фойдаланилди Бунинг учун «айланадиган кажава» ускунасининг идишига 500 мл тозаланган сув солиб, кажавага 1, 2, 3, 4, 5, 6 рақамли капсулалардан кетма-кет солинди ва муҳитга туширилди. Эритувчи ҳарорати 37±1°С га тенг бўлиб, кажава дақиқасига 100 марта айланиш тезлиги билан ишга туширилди. 45 дақиқадан сўнг эритма фильтрланди. Эритма устига 50 мл сув солиниб, қайнагунча қиздирилди ва 10 мл ацетат буфер қўшилди. Ҳосил бўлган эритма 0,025 N Трилон Б эритмаси билан ксиленол оранж индикатори иштирокида зарғалдоқ рангдан- оч сариқ рангга ўтгунча титрланди. Бунда 1 мл 0,025 моль/л Трилон Б эритмаси 0,0088 г «Кобальт-30 Нео» субстанциясига тўғри келди. Эритувчи муҳитига ажралиб чиққан «Кобальт-30 Нео» дори воситасининг миқдори (%) аниқланди ва олинган натижалар 4.2-жадвалда келтирилди. 4.2-жадвал Ўрганилган таркибдаги капсулаларнинг миқдорини аниқлаш натижалари (n=6) Ўрганил Капсула 45 дақиқадан сўнг Сарф бўлган ган нинг аниқланган миқдори, титрант ҳажми, таркиблар, оғирлиги, г % мл (V) № (a) (X) I 1,3 0,2452 79,4 II 1,5 0,2596 82,5 III 1,6 0,2623 90,0 254 https://biti.uz/konferensiya/konferensiya2025/index.html 21 апреля 2025 г. IV 1,3 0,2434 78,0 V 1,4 0,2556 80,0 VI 1,4 0,2494 82,0 Ҳар бир тайёрланган таркиб учун биосамарадорлик тажрибалари 6 та синовда олиб борилди ва капсуладан дори модданинг 45 дақиқа давомида ажр

Доказательный фрагмент

«Капсула дори туридаги биофаол модданинг организмга сўрилиш тезлигига ёрдамчи моддалар ва технологик жараён жиддий таъсир кўрсатади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Капсула дори туридаги биофаол модданинг организмга сўрилиш тезлигига ёрдамчи моддалар ва технологик жараён жиддий таъсир кўрсатади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Эрувчанлик синови, айланадиган кажава, Кобальт-30, ёрдамчи моддалар, Кобальт-30 Нео, Калит сўзлар. Эрувчанлик синови
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники