Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Теоретические аспекты составления финансовой отчетности на основе международных стандартов
Нафасов Дониёр Бахтиёрович
Экономика и инновационные технологии · 2017
Аннотация
Мақолада тижорат банкларида рискларни бошқариш тизими, банк рискларини бошқаришда қўлланиладиган усулларнинг ўзига хос жиҳатлари, рискларни бошқариш бўйича халқаро андозаларни жорий қилиш амалиёти ўрганилган ва тегишли хулосалар шакллантирилган. Аннотация: В статье изучены система управления риски коммерческих банков, специфические особенности методы применяемых в управление банковскими рисками, практика внедрение международных стандартов по управление рисками и формировано соответствующие заключение. Annotation: In the article studied the system of risk management of commercial banks, the specific features of the methods used in banking risk management, the practice of implementation of international standards on risk management and formed necessary conclusions. Калит сўзлар: Банк рисклари, рискларни бошқариш, капитал, ликвидлик, зарар. Кириш Ҳозирги даврда дунёда юз бераётган ижтимоий-иқтисодий жараёнлар, жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви, шунингдек халқаро ва маҳаллий бозорларда рақобатнинг кескинлашуви шароитида банк тизимида қатор муаммолар мавжудлиги, банклардаги мавжуд муаммолар эса уларда рискларни бошқаришда қўлланиладиган усулларни такомиллаштириш долзарблигини оширмоқда ва рискларни бошқаришнинг ўзига хос жиҳатларини келтириб чиқармоқда. Хусусан, банкларнинг тизимсиз рискларини бошқаришда қўлланиладиган усулларни тизимли рискларни бошқаришда қўллаганда тегишли самара бермаслиги, шунингдек банк рискларини бошқаришда куни кеча самарали ҳисобланган усул бугунга келиб ўзининг аҳамиятини йўқотиб қўяётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида ҳам шу каби муаммоларга тўхталиб ўтилди. Хусусан: “...Иккинчи – нақд ва нақдсиз шаклдаги ҳисоб-китобларда фарқ мавжудлиги. ...” ва “Нима сабабдан пластик карточкаларни муомалага киритишдан илгари барча механизмлар пухта ишлаб чиқилмаган?”[1] каби таъкидлаб ўтилган ҳолатлар шулар жумласидандир. № 1, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, шунингдек, халқаро молия ва фонд бозорларида баҳоларнинг кескин тебраниши шароитида риск даражасини пасайтириш, рискларни самарали бошқариш ва уни такомиллаштириш ўта долзарб вазифалардан ҳисобланади. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Банк тизимидаги бир қанча муаммолар давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев томонидан “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” мамлакатни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида батафсил тўхталиб ўтилди[1]. Бу муаммоли масалаларни ҳал қилишда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг[2] роли жуда муҳимлиги эътироф этилди. Аниқ ва сифатли маълумотларга асосланган ҳолда [3] муаммо ва камчиликларни тадқиқ ва таҳлил қилиш, улар асосида тегишли хулоса ва таклифларни бериш орқали муаммоларни ечимини топиш ёки бартараф этиш йўлларини аниқлаш муҳим ҳисобланади. Республикамиз банк тизимида ҳам мустақиллик даврида эришилган ютуқлар билан бирга баъзи муаммолар ҳам сақланиб қолмоқдаки, булар асосан банкнинг рискли фаолияти, хусусан, юқори даромад келтирувчи ва юқори даражада рискка берилувчан активларининг сифати [3] ни доимий таҳлил қилиб бориш, ушбу активлар бўйича йўқотилишлар олдини олиш орқали акциядорлар ва мижозлар манфаатларини ҳимоя қилиш тижорат банклари учун долзарб масалалардан ҳисобланади. Бунинг учун халқаро амалиётда ишлаб чиқилган дастлабки халқаро андозалар[4]ни амалиётда қўлланилсада иқтисодиётнинг глобаллашуви натижасида муаммоларнинг бошқа жиҳатлари юзага келиши улар бўйича халқаро андозаларни янада такомиллаштириш ва дастлабки андозаларга қўшимча равишда янги андозалар ишлаб чиқиш [10]ни даврнинг ўзи талаб қилмоқда. Бу каби глобаллашув натижасида инқирозга юз тутган компаниялардан бири сифатида LehmanBrothers (АҚШ)ни [5] келтириш мумкин. Ушбу компанияда молиявий муносабатларнинг ноанъанавий рискли усулларидан фойдаланилиши орқали банкротликка учраган йирик молия институтларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бу каби салбий молиявий натижаларга олиб келувчи ҳолатлар олдини олиш ва банк тизимида мижозлар манфаатлари ҳимоя қилинишини самарали бошқариш воситаларидан асосийлари сифатида асосан банк капиталини [6], бир қарз олувчи ёки бир- бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳига таваккалчиликнинг энг кўп миқдорини [7], йирик кредит таваккалчилик ва инвестицияларнинг энг кўп миқдорини [8], ликвидлилик коэффициенти[9] белгилаш бўйича методологик асосларини такомиллаштириш ва улар бўйича талабларни босқичма-босқич ош
Доказательный фрагмент
«Мақолада тижорат банкларида рискларни бошқариш тизими, банк рискларини бошқаришда қўлланиладиган усулларнинг ўзига хос жиҳатлари, рискларни бошқариш бўйича халқаро андозаларни жорий қилиш амалиёти ўрганилган ва тегишл…»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада тижорат банкларида рискларни бошқариш тизими, банк рискларини бошқаришда қўлланиладиган усулларнинг ўзига хос жиҳатлари, рискларни бошқариш бўйича халқаро андозаларни жорий қилиш амалиёти ўрганилган ва тегишл… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Банк рисклари, рискларни бошқариш, капитал, ликвидлик, консолидация, трансформация, consolidation, national standard, молиявий ҳисобот, аутсорсинг, национальный стандарт, халқаро стандарт, компиляция, transformation, compilation, financial reporting, outsourcing, international standard, миллий стандарт, финансовая отчетность, международный стандарт
Смежные источники
Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021