Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
Влияние процентной политики коммерческих банков на ликвидность
Бердияров Бахриддин Тавашарович
Экономика и инновационные технологии · 2017
Аннотация
Мазкур мақолада тижорат банклари фоиз сиёсатининг улар ликвидлилиги даражасига таъсири тадқиқ этилган. Тижорат банклари депозитлар ва кредитларнинг фоиз сиёсати тўғри олиб борилиши банк ликвидлилигини таъминлашга хизмат қилади. Ўз навбатида, банкларнинг фоиз сиёсати мамлакат иқтисодиётига ҳам ўз таъсирини ўтказади. Мақолада тижорат банклари фоиз ставкаларининг ўзгариш тенденцияси таҳлил қилинган. Калит сўзлар: Банк ликвидлилиги, фоиз сиёсати, фоизли маржа, фоиз ставкаси, фоизли даромад, кредит фоизи, депозитлар фоизи. Кириш Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев (2017) томонидан мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида "Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак" мавзусидаги маърузасидан келиб чиққан ҳолда шуни айтиш керакки, ҳар бир фаолият, ҳар бир хатти- харакатга танқидий ёндашган ҳолда таҳлил қилиш, хулоса чиқариш ва қарор қабул қилиш мақсадга мувофиқдир. Шундан келиб чиқиб, биз ҳам ушбу мақолани бугунги кунда тижорат банклари томонидан олиб борилаётган иқтисодий фаолиятга танқидий фикримизни билдирдик. Тижорат банкларининг фоиз сиёсати мамлакат иқтисодиётига таъсир этувчи муҳим инструментлардан бири бўлиб ҳисобланади. Банкнинг фоиз сиёсати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги “Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2344-сонли қарори Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида” ва “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлари ҳамда 2004 йил 30-январда 1306-сон билан рўйхатдан ўтган “Тижорат банкларида фоиз ҳисоблаш тўғрисида” ҳамда 2004 йил 24 январда 1304-сон билан рўйхатдан ўтган “Фоизларни ўстирмаслик тўғрисида”ги низомлар шунингдек марказий банкнинг меъёрий ҳужжатлари ва банкнинг ички меъёрий ҳужжатлари ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади. Тижорат банклари фоиз ставкаларидан ҳар доим иқтисодиётни макро ва микро даражада тартибга солиш учун фойдаланилади. Агар иқтисодиётни микро даражада ўрганадиган бўлсак, тижорат банклари томонидан фоиз сиёсатини қай № 5, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил даражада самарали ишлаб чиқганлигига, яъни кредит ва депозитлар бўйича ўрнатилган фоиз ставкаларига боғлиқ бўлади. Мамлакатимиз иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш йўлида молиявий хизматлар бозорида тижорат банклари фаол иштирок этиб келмоқда. Улар томонидан юридик ва жисмоний шахсларга турли хилдаги хизматлар кўрсатилмоқда. «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» давлат дастури доирасида тижорат банклари томонидан аҳолига қулайликларни кенгайтириш мақсадида янги муддатли ва жамғарма омонат турлари жорий этилди. Умуман олганда, аҳолига таклиф этилаётган ва унинг турли қатламлари учун қулай ва манфаатли бўлган омонат турларининг сони ошиб бормоқда. Юридик шахсларга, жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига турли йўналишларда қисқа ва узоқ муддатли кредитлар берилмоқда, банкларнинг лизинг операциялари ҳажми ортиб бормоқда. Маълумки, тижорат банклари депозитлари ва кредитлари миқдорининг ўсиши тижорат банклари фоиз сиёсати билан чамбарчас боғлиқдир. Банк томонидан депозитлар бўйича ўрнатиладиган фоиз ставкалари, шунингдек, кредитлар бўйича ундириш учун белгиланган фоиз ставкалари банкнинг депозит ва кредит операциялари ҳажмининг ўсишига бевосита таъсир кўрсатади. Ўз навбатида, банкларнинг фоиз сиёсати уларнинг ликвидлилик даражасига таъсири қандай бўлади. Агар бу фоиз кредит билан боғлиқ бўлса ҳамда у ошадиган бўлса, унда банкларининг ликвидлилик даражаси ҳам юқори бўлади. Агар фоиз ставкаси депозит билан боғлиқ бўлса ва депозитларнинг фоиз ставкаси пасаядиган бўлса, унда банкларнинг ликвидлилиги мазкур депозитларнинг муддатига боғлиқ бўлиб қолади. Агар узоқ муддатли депозитлар ошса, ликвидлилик ошади, қисқа муддатли депозитлар ошса, ликвидлилик пасаяди. Ушбу назарий қоидалар, ҳозирда Ўзбекистон банк амалиётига қанчалик мос келади? Бу эса, махсус тадқиқот олиб боришни тақозо этади ҳамда мақоланинг долзарблигини оширади. Банк операциялари бўйича банк томонидан тўланадиган ва ундириладиган фоизлар миқдори банкнинг алоҳида ҳужжатларида акс эттирилади. Илгари республикамиз банкларида кредит сиёсати, депозит сиёсати, фоиз сиёсати деган тушунчалар бўлмаган. Халқаро банк амалиётини ўрганиш натижасида миллий банк тизимида юқорида санаб ўтилган банк сиёсатлари ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилди. Дастлаб фоиз сиёсати депозит ва кредит сиёсати ичига кирган бўлса, кейинчалик алоҳида фоиз сиёсати ишлаб чиқилиб, банк амалиётида қўлланилиб келмоқда. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Питер Роуз (1997)нинг фикрга кўра тижорат банклари томонид
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада тижорат банклари фоиз сиёсатининг улар ликвидлилиги даражасига таъсири тадқиқ этилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада тижорат банклари фоиз сиёсатининг улар ликвидлилиги даражасига таъсири тадқиқ этилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Банк ликвидлилиги, фоиз сиёсати, фоизли маржа, фоиз, процентная политика, loan interest, Bank liquidity, interest margin, interest income, фоизли даромад, процентная ставка, фоиз сиёсати, фоиз ставкаси, фоизли маржа, депозитлар фоизи, процентная маржа, Банк ликвидлилиги, кредит фоизи, interest rate policy, процент по депозиту, interest rate, deposit interest, процент по кредиту, процентный доход, Ликвидность банка
Смежные источники
Экономика И ОбразованиеМухамеджанова Камола Акрамовна –2011
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025