К содержанию
РецензированоRU2017

Повышение эффективности развития инфраструктуры рынка труда и совершенствование аналитической и информационной базы поиска

АНАЛИТИК-АХБОРОТ БАЗАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ · Арабов Нурали Уралович

Экономика и инновационные технологии · 2017

Аннотация

Ушбу мақолада меҳнат бозори инфратузилмасини ривожлантириш самарадорлигини ошириш ва истиқболлаштиришнинг аналитик-ахборот базасини такомиллаштириш йўллари ҳамда унинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти тадқиқ этилган. В данной статье исследованы пути совершенствования аналитико- информационной базы перспективации и повышения эффективности развития инфраструктуры рынка труда и их социально-экономическая роль. This article explores ways to improve the analytical and information basis for prospecting and improving the development of labor market infrastructure and their socio-economic role. Калит сўзлар: меҳнат бозори инфратузилмаси, аналитик-ахборот база, ишчи кучига талаб, ишчи кучи таклифи, маҳаллий электрон, компьютер техникалари, дастурий таъминот, ишсизлик, ҳудудий ахборот тизими. Кириш Замонавий макроиқтисодий тузилмалар учун ахборотга эга бўлиш жуда ҳам муҳим, чунки атроф-муҳитдаги ноаниқлик юз марта ўсди, бу кўпинча, фирмалар, корхоналар, корпорациялар, банклар фаолиятининг бузилишига олиб келди, раҳбарликнинг ҳар қандай даражасида асосланмай қабул қилинган қарорлар хўжалик объектлари учун тузатиб бўмайдиган салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Шундай экан, меҳнат бозори инфратузилмаси шаклланиши ва ривожланишининг муҳим шарт-шароити, воситаси бўлиб, унинг субъектлари ўртасидаги алоқаларни таъминловчи меҳнат бозори ахборот тизимини шакллантиришдан иборатдир. Меҳнат бозорида ахборот тизимини такомиллаштириш ҳудудий иш билан бандлик хизмати органлари ўртасида ягона иш билан бандлик сиёсатини юритиш, улар ўртасида коммуникация алоқаларни таъминлаш ҳамда трансакцион харажатларни қисқартириш имкониятларини кенгайтиради. Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Юртимизда йилига 1,5 миллион одамни ишга жойлаштиришга эҳтиёж бўлса-да, ўтган йили Бандликка кўмаклашиш марказлари атиги 248 минг кишини ёки 16,5 фоизини ишга жойлаштирган. Бунинг асосий сабаблари иш фаолиятидаги эскирган шакл ва усуллар ҳамда бандлик муаммоларини ҳал этишдаги расмиятчилик билан боғлиқ” [1]. Шундан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимизда “янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳолининг, энг аввало, ўрта махсус ва олий ўқув муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш, меҳнат бозори № 5, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил мутаносиблигини ва инфратузилмаси ривожланишини таъминлаш, ишсизлик даражасини камайтириш” [2] долзарб масала ҳисобланади. Ахборотлаштириш жамият ижтимоий-иқтисодий тараққиётида иш билан бандликни давлат томонидан тартибга солиш ва меҳнат бозорида давлат сиёсатини юритиш бўйича янги-янги талабларни юзага келтирмоқда. Ўзбекистон меҳнат бозоридаги ҳудудий фарқлар аҳамиятли равишда ҳудудий бозорлар интеграциясини таъминлайдиган ҳамда ҳудудий хусусиятларни ҳисобга оладиган ҳудудий иш билан бандлик сиёсатини ишлаб чиқишни зарурат этмоқда. Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили “Рынок труда” номли ўқув қўлланмада меҳнат бозори шаклланиши ва ривожланиши, унинг турлари ва шакллари, ишлаш механизми, меҳнат бозори моделлари ҳамда ишсизликни камайтириш йўллари ва иш билан бандликни тартибга солиш механизмлари тадқиқ этилган. Шунингдек, мавзуга доир жиҳати бўйича аҳолини иш билан таъминлаш дастури ва иш билан бандлик хизмати фаолияти самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари таснифининг илмий асослари тадқиқ этилган [3]. Тарасова Н. “Трудовые отношения в условиях глобализации и технологической революции” номли мақолада ахборот ва коммуникацион технологияларни иқтисодиётнинг деярли барча соҳалари ва тармоқларига ўлкан ва глобаль миқёсда ҳамда ҳар қандай тармоқ ёки хизматларга тегишли фирмаларнинг ҳар бир функциясига таъсир кўрсатиши илмий жиҳатдан асослаб берилган[4]. Профессор Холмўминов Ш.Р. ва Арабов Н.У. ларнинг “Меҳнат бозори инфратузилмаси” номли ўқув қўлланмасида меҳнат бозори инфратузилмаси ва унинг таркибий қисмлари ўзаро узвий боғлиқлиги илмий-назарий жиҳатдан таҳлил этилиб, уни ривожлантириш самарадорлигини комплекс баҳолаш ва истиқболлаштириш услубияти ҳамда давлат ва нодавлат иш билан бандлик хизматлари шаклланиши ва ривожланишининг асосий йўналишлари аниқланган. Шунингдек, меҳнат бозорини тартибга солишнинг ташкилий- иқтисодий механизмини такомиллаштириш ва меҳнат бозори инфратузилмасини ривожлантириш самарадорлигини оширишнинг стратегик концепцияси ишлаб чиқилган [5]. Академик С.С. Ғуломовнинг “Ахборот тизимлари ва технологиялари” асарида иқтисодиётни бошқаришда ахборот технологияларининг аҳамияти, иқтисодий ахборот тизимлари ва технологияларини ишлаб чиқиш асослари, ахборот ва технологик таъминоти, иқтисодиётда автоматлаштирилган ахборот тизимлари ва технологиялари каби масалалар тадқиқ этилган[6]. Тадқиқот методологияси Тадқиқот жараёнида меҳнат бозори инфратузилмаси таркибий қисмлари ва уларнинг ўзаро самарали алоқадорлигини таъминлашнинг ахборот-аналитик базасини такомиллаштириш бўйича иқтисодий тизимлар ва нисбатларни ўрганишга диалектик ва тизимли ёндашув, комплекс баҳолаш, қиёсий ва солиштирма таҳлил, статистик ва динамик ёндашу

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада меҳнат бозори инфратузилмасини ривожлантириш самарадорлигини ошириш ва истиқболлаштиришнинг аналитик-ахборот базасини такомиллаштириш йўллари ҳамда унинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти тадқиқ этилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада меҳнат бозори инфратузилмасини ривожлантириш самарадорлигини ошириш ва истиқболлаштиришнинг аналитик-ахборот базасини такомиллаштириш йўллари ҳамда унинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти тадқиқ этилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
меҳнат бозори инфратузилмаси, аналитик-ахборот база, unemployment, labor demand, инфраструктура рынка труда, компьютер техникалари, computer equipment, программное обеспечение, региональная информационная система, ишсизлик, software, regional information system, analytical and information base, local electronics, спрос на рабочую силу, аналитико-информационная база, labor market infrastructure, предложение рабочей силы, ҳудудий ахборот тизими, компьютерная техника, ишчи кучига талаб, маҳаллий электрон, безработица, ишчи кучи таклифи, labor supply, дастурий таъминот, локальная электроника
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники