К содержанию
РецензированоRU2017

Перспективы использования инновационных технологий в строительстве энергоэффективных домов

ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ · Нуримбетов Равшан Ибрагимович

Экономика и инновационные технологии · 2017

Аннотация

This article analyzes the best foreign experience in the use of innovative technologies in the construction of energy-efficient buildings. In particular, the prospects of the use of foreign experience in Uzbekistan, the content and essence of the adopted regulatory and legal acts on the development of this sphere, scientific suggestions and practical recommendations on the improvement of this field. Калит сўзлар: инновация, уй-жой қурилиши, қурилиш технологиялари, энергия самарали ва энергия тежамкор ресурслар, энергия самарадор уйлар, пассив уйлар, актив уйлар. Кириш “Инновация” атамасини охирги йилларда энг кўп ишлатиладиган сўзлар сирасига киритиш мумкин. Одатда у юқори технологиялар соҳасида гап борганда кўп ишлатилади. Иқтисодиётнинг илмталаб тармоқлари - дастурлаштириш, электроника, автомобилсозлик, машинасозлик анчадан буён инновацияларнинг доимий истеъмолчилари ҳисобланади. Таҳлилларга кўра сўнгги 20 йил ичида жаҳон савдо таркибида инновацион маҳсулотлар ҳиссаси жадал ўсмоқда. Жумладан, АҚШда инновацион маҳсулотлар улуши 1999 йилдаги 31 фоиздан 2009 йилга келиб 34,6 фоизга, Японияда ушбу йиллар давомида 30,6 дан 42,3 фоизга, Европада эса 45,5 фоиздан 50 фоизгача ошди. Жаҳон бўйича жами илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишланмалари(ИТТКИ)га кетадиган харажатларнинг 35 фоизи № 4, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил АҚШ ва 12 фоизи Япония ҳиссасига тўғри келса, ҳар 1000 банд аҳолига нисбатан илмий тадқиқотчилик билан шуғулланадиганлар улуши мос равишда АҚШда 9,7 кишини ва Японияда эса, 11 кишига тенг. Юқори технологик маҳсулотларнинг экспортдаги улуши эса мос равишда 32 ва 24 фоизни ташкил этмоқда. Ривожланган мамлакатларда жаҳон илмий салоҳиятининг 90 фоиздан зиёди тўпланган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 2,5-3 трлн. АҚШ доллари деб баҳоланмоқда. Бутун жаҳон бўйича юқори технологиялар бозорининг 80 фоизи айнан мазкур давлатлар ҳиссасига тўғри келмоқда. Ушбу кўрсаткич ҳажмининг 2020 йилга бориб 4 трлн. АҚШ долларига етиши кутилмоқда. Бугунги кунда ривожланган мамлакатларда ишлаб чиқариладиган жами маҳсулотларнинг 60-65 фоизи инновацион маҳсулотлар ҳисобланса, республикамизда ушбу кўрсаткич 7-8 фоиз атрофида. Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Фанлар академияси академиклари, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази академиклари ва мухбир аъзолари ва республиканинг етакчи олимлари билан 2016 йилнинг 30 декабрида куни бўлиб ўтган тантанали учрашувда таъкидлаган гапларини келтириб ўтиш ўринли: "Ҳаммамиз яхши биламиз, бугунги давр юқори технологиялар, инновациялар замонидир. Дунёдаги ривожланган мамлакатлар ўз олдига нафақат кўплаб маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва бозорга олиб чиқишни, балки чуқур билим ва илмий ютуқларга асосланган инновацион иқтисодиётга ўтиш вазифасини қўймоқда. Яъни, ўз иқтисодиётини мавжуд табиий ресурсларни сарфлаш эвазига эмас, инновацион маҳсулотларни яратиш, ўзлаштириш ва илғор технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш орқали ривожлантириш тараққиётнинг асосий омилига айланмоқда"[1]. Ушбу фикрлардан бугунги кунда республика иқтисодиёти тармоқлари ва соҳаларининг инновацион ривожланишига ўтишининг нақадар муҳимлигини тасдиқлайди. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Қурилиш – инновация катта роль ўйнайдиган жалб қилувчан ва кўп тармоқли жараён. Бугунги кунда қурилиш рақобатбардош тармоқ бўлиб қолиши учун янги ғояларни ва технологияларни талаб этувчи тез ривожланувчи фаолият соҳаси ҳисобланади[4]. Аммо иқтисодиётнинг ўсишида локомотив вазифасини бажарувчи қурилиш тармоғининг уй-жой қурилиши соҳасида инновация жараёни нисбатан қийин кечади. Нимага мазкур тармоқда ҳолат шунақа, инновацион технологияларни қўллаш ушбу соҳада қандай ижобий ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Шу ва бошқа саволларга мазкур мақолада жавоб топишга ҳаракат қилинади. Қурилиш технологиялари бир жойда тургани йўқ. Кеча хомҳаёл ҳисобланган нарсалар бугун реал воқеликка айланмоқда. Қурилишда иннновация - бу амалда бино ва иншоотларни янгидан қуриш ёки эксплуатациялаш жараёнлари самарадорлигининг сифатли ўсишини таъминловчи янгилик ҳисобланади. Бундай янгилик шунингдек бозорда юқори талабга, яъни амалиётда қўлланишга эга бўлиши лозим. № 4, 2017 www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил Инновация(инглизчадан.innovation) - бу ҳар қандай янгилик ёки янгилик киритиш эмас, балки амалдаги тизимнинг самарадорлигини сезиларли даражада оширадиган ҳолатдир. Шундай экан инновацион қурилиш технологияси ёки материали бир ёки бир нечта қуйидаги мезонларга мос келиши керак: -қурилиш жараёнини соддалаштириш ёки тезлаштириш; -қурилиш таннархини ёки эксплуатация харажатларини пасайтириш; - объектнинг энергия самарадорлигини ошириш; - бино/иншоотнинг ҳаётийлик даврини орттириш. Меъморий-қурилиш лойиҳалаштириш жараёнида инновация қўлланилади- ган янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот, ёки технология шаклидаги якуний натижа сифатида аниқланади. Қурил

Доказательный фрагмент

«This article analyzes the best foreign experience in the use of innovative technologies in the construction of energy-efficient buildings.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article analyzes the best foreign experience in the use of innovative technologies in the construction of energy-efficient buildings. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
инновация, уй-жой қурилиши, қурилиш технологиялари, қурилиш технологиялари, active houses, инновации, активные дома, innovations, пассив уйлар, passive houses, уй-жой қурилиши, building technologies, энергоэффективные дома, строительные технологии, энергия самарали ва энергия тежамкор ресурслар, актив уйлар, пассивные дома, energy-efficient and energy-saving resources, жилищное строительство, энергия самарадор уйлар, energy-efficient houses, housing construction, энергоэффективные и энергосберегающие ресурсы
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники