Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
СУВЕРЕН ФОНДЛАРНИ САМАРАЛИ БОШҚАРИШНИНГ ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ
Сатторов Комилжон Орипович
Цифровая экономика · 1 · 2026
Аннотация
This article examines the historical content of the creation of state sovereign funds, the experience of sovereign funds and their management in developed countries, foreign experience of state sovereign funds, based on the specific characteristics of the state. It is devoted to the consideration of sovereign funds as subjects of economic and political relations, as well as to the analysis of forms of activity in the conditions of modern global politics and economics. Key words: sovereign fund, investments, financial assets, income, shares, bonds. КИРИШ Жаҳон иқтисодиётининг бугунги глобал ўзгаришлар шароитида, бир томондан, молиявий заҳиралар, иккинчи томондан, халқаро молия бозорининг энг йирик иштирокчилари ҳисобланган суверен фондларнинг фаолиятига жиддий эътибор қаратишни тақозо этади. Молия тизимида суверен маблағлардан фойдаланиш инқироз даврида йўқолган бюджет даромадларини қоплаш, молия бозорларини барқарорлаштириш, ҳукуматнинг кредит тизимида мақбул ликвидлик даражасини таъминлаш, истеъмол талаби ва фуқароларнинг ишончини тиклаш учун ягона мумкин бўлган инқирозга қарши восита бўлиб қолмоқда. Суверен бойлик фондлари давлат инвестиция фондлари ёки давлат органлари томонидан тўлов баланси профицити ёки бюджет профицити ҳисобидан молиялаштириладиган компаниялардир. Суверен фондни яратишда кўплаб мақсадлар мавжуд: барқарор иқтисодий ўсишга эришиш, хорижий валюта оқимини стерилизация қилиш, инвестициялар муаммосиз ва барқарор оқимини таъминлаш, давлат захираларини кўпайтириш. Суверен фонд молиявий активлари акциялар, облигациялар, мулклар, қимматбаҳо металлар ва бошқа молиявий воситалардан иборат булган давлат инвеститция фондларидир. Кўпгина суверен фондлар мамлакатнинг экспорт операцияларидан тушган тушумлар орқали молиялаштирилади. Энг катта машҳур жамғарма сифатида Норвегия Давлат пенсия жамғармасини эътироф этиш мумкин. АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ Суверен фонд атамасини илк бора қўллаган А.Розанов суверен фондларни давлат инвестиция фондлари сифатида таърифлаган ва пул-кредит сиёсатини амалга ошириш доирасида фойдаланиладиган олтин-валюта захиралари ва давлат пенсия фондларидан функционал фарқларига эътибор қаратган. Унинг таъкидлашича, -иқтисодиётда суверен фондларни бошқарувчилар, улар хоҳ марказий банклар ёки мамлакатлар ҳукумати бўлсин, давлат захираларини анъанавий бошқарувдан суверен WWW.INFOCOM.UZ “RAQAMLI IQT ISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 6-SON BUXGALTERIYA HISOBI VA AUDIT 477 бойликни бошқаришга ўтиши жараёни кузитилмоқда. Бунда суверен фондларга маълум бир мажбуриятлар юклаб қўйилмайди ва давлат пенсия фондлари ёки олтин-валюта захираларидан фарқли равишда, уларнинг маблағлари рисклилик даражаси юқори бўлган активларга инвестиция қилинмайди [1]. С.Цвирко (2014) фикрича Суверен фонд - бу давлат инвестиция фонди бўлиб, унинг активларида турли хил молиявий воситалар, масалан, акциялар, облигациялар, шунингдек мулк, қимматбаҳо металлар ва бошқалар бўлиши мумкин. Функционал ёндашувга кўра, суверен фонд давлат томонидан ташкил этилган ва бевосита давлатга тегишли бўлган, якуний фойда олувчи бутун мамлакат аҳолиси бўлган алоҳида фонд (активлар жамғармаси) сифатида белгиланади. С.Ловерс (2007) суверен фондларни чет эл валютасидан шакллантириладиган ва бошқа давлат молиявий заҳираларидан алоҳида бошқариладиган давлат инвестиция механизмлари сифатида белгилайди [2]. Бундан ташқари, жаҳон амалиётида суверен жамғармаларнинг турли таърифлари мавжуд. Улар орасида: суверен фонд - бу давлатга тегишли бўлган ва назорат қилинадиган ҳамда инвестиция стратегияси хорижий активларни сотиб олишни ўз ичига олган фонд; суверен фонд – давлатга тегишли бўлган, давлат маблағларини тўплайдиган, бошқарадиган ва тасарруф этувчи, ҳар хил турдаги активларнинг кенг доирасига инвестиция қилувчи молиявий восита; суверен фонд – акцияларнинг назорат пакети давлатга тегишли бўлган фонд. Суверен фонд, қоида тариқасида, маълум бир давлатнинг экспорт операцияларида юқори савдо профицити мавжуд бўлганда шаклланади. Кўпинча бу табиий ресурслар (нефт, газ) ва бошқа (саноат) товарларни экспорт қилишдир. Товарларни ташқи бозорда сотиш давлатнинг катта миқдордаги чет эл валютасини сақлаб қолишига олиб келади. ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР Бугунги кунда ҳар бир мамлакат ўз иқтисодий тараққиётини таъминлаш орқали жаҳон иқтисодиётида ўз ўрнини мустаҳкамлашга интилмоқда. Дунёнинг турли мамлакатларида суверен фондларни шакллантириш тенденцияси, шунингдек уларнинг ҳажми ва фаолият географиясининг кенгайиши, бундай институтларнинг пайдо бўлиши ва аҳамияти, шунингдек, айрим давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун амалий инструмент сифатидаги иштироки бу фондларни самарали бошариш долзарблигини кўрсатади. Сўнгги йилларда кўплаб мамлакатларнинг суверен жамғармаларида катта захиралар тўпланиб, жаҳон молия бозорида ўз таъсирини кучайтириб бормоқда. Қоидага кўра, суверен фондлар давлатларнинг, шу жумладан марказий банклар томонидан бошқариладиган валюта захираларининг бир қисмини “RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNA LI | 6-SON WWW.INFOCOM.UZ 478
Доказательный фрагмент
«This article examines the historical content of the creation of state sovereign funds, the experience of sovereign funds and their management in developed countries, foreign experience of state sovereign funds, based…»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article examines the historical content of the creation of state sovereign funds, the experience of sovereign funds and their management in developed countries, foreign experience of state sovereign funds, based… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- sovereign fund, investments, financial assets, income, shares, облигациялар., молиявий активлар, акциялар, суверен фонд, bonds., даромад, инвестициялар
Смежные источники
Решение социальных проблем в управлении и экономикеMANAGEMENT AND ECONOMY, Гиёсова Василя Авазовна +12026
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021
Экономика и инновационные технологииХудойқулова Ҳуррият Бердиевна2019