Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
Экономическое положение аграрного сектора в результате реформ, проводимых в Республике Узбекистан
ТАРМОҒИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ҲОЛАТИ · Машарипова Маҳбуба Машрабовна
Экономика и инновационные технологии · 2017
Аннотация
The article analyzes the role and importance of agriculture in the economy of the Republic of Uzbekistan, the economic situation, the share in the country's runway for today, the author gives suggestions and recommendations for its development. Калит сўзлар: ижтимоий, ялпи ички маҳсулот, инфратузилма, маҳсулот ҳажми, аналитик ҳисоб. Кириш Мамлакатимизда ижтимоий ишлаб чиқариш соҳаси бозор муносабатларида шаклланаётган бир пайтда, иқтисодиётнинг асосий тармоғи бўлган қишлоқ хўжалигида ҳам амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ўзининг ижобий натижаларини бермоқда.Бу борада Ўзбекистон Олий Мажлиси томонидан 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Ер кодекси», «Кооператив (ширкат) хўжалиги тўғрисида», «Деҳқон хўжалиги тўғрисида», «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги 4 та қонуни мулкдорларнинг ҳуқуқий асосларини яратиб бериш билан бир қаторда мулкчиликка асосланган қишлоқ хўжалиги субъектларини шаклланишига сабаб бўлди. Натижада қишлоқ хўжалиги бошқаруви, хўжалиги юритиш шакллари, деҳқончилик тизими, ишлаб чиқариш, сервис хизмат кўрсатиш, рақобатчилик ва улар ўртасидаги муносабатлар ўзгариб, бозор иқтисодиёти муносабатларида шаклланиб ривожланиб бормоқда. Бунинг учун қишлоқ хўжалиги иқтисодиётига фан-техника ютуқларини, илғор ва тежамкор технологияларни, кичик ва хусусий тадбиркорликни жорий этиш, энг асосийси ишбилармон, ўқимишли иқтисодчи – ташкилотчи мутахассисларни етишиб чиқаётганлиги муҳим аҳамият касб этмоқда. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда аввало иқтисодий ислоҳотларни тезкор бозор муносабатларида жорий этиш, мавжуд ер ва сув ресурсларидан тежамли фойдаланиш, ернинг мелиоратив № 4, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил ҳолатини яхшилаш, қишлоқ хўжалигида техника ва технологиялардан изчил фойдаланиш, ишлаб чиқариш жараёнида инфратузилмадан мукаммал фойдаланиш, бозор инфратузилмасини шакллантириш, меҳнат бозорини ташкил этиш, янги иш ўринларини барпо этиш, қишлоқларга саноатни киритиш,маҳсулотни қайта ишлаш, сақлаш. сотиш механизмини ишлаб чиқиш, замонавий чет эл технологияларини амалиётда қўллаш,қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш, инветицияларни жалб қилиш ҳисобига, маҳсулот ҳажмини ва сифатини ошириш, мавжуд имкониятлардан фойдаланилган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рақобатбардошлигини таъминлаш олдимиздаги асосий муаммолардан бири бўлиб турибди. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Қишлоқ хўжалигини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва молиялаштиришнинг самарадорлигини ошириш масалаларининг назарий- услубий асослари хорижий олимлардан Л.Цфу, Ц.Фан, Л.Чжоулар ўз изланишларида қишлоқ хўжалигининг иқтисодиётда ривожлантириш стратегияси бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни Хитой тажрибаси асосида тадқиқ этишган бўлса[1], И.Н.Буздалов Россия давлатида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ислоҳотлари тўғрисида[2], И.Санду қишлоқ хўжалигини фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси асосида ривожлантиришнинг ўзига хос усуллари ва унинг самарадорлиги тўғрисида[3], И.Г.Ушачев қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда илмий тадқиқотларнинг аҳамияти ва уларни давлат дастурига киритиш бўйича тадқиқотлар олиб боришган[4]. Маҳаллий олимлардан А.Абдуғаниев қишлоқ хўжалиги ва унинг иқтисодиётдаги роли, аҳамияти ва уни самарадорлигини ошириш бўйича[5], Ғ.Х.Қудратов қишлоқ хўжалиги иқтисодиётида ғалланинг озиқ-овқат сиёсатида тутган ўрни ва уни етиштирилиши ҳамда ғаллачиликдаги иқтисодий мунасобатлар бўйича[6], А.М.Жўраев мамлакатимизда қишлоқ ҳўжалиги бўйича олиб борилган иқтисодий ислоҳотлар тўғрисида[7], қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, деҳқон ва фермер хўжалигилари фаолиятини режалаштириш бўйича Р.Ҳ.Ҳусанов, Р.Дўстмуродов[8], Қ.А Чориев, Н.С Хушматов.[9] лар илмий изланишлар олиб борганлар. Ушбу қайд этилган илмий ишлар агро-иқтисодиёт фанига муайян даражада ҳисса қўшиб,иқтисодиётни модернизациялаш шароитида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорининг самарадорлиги муаммоларини назарий ва амалий жиҳатдан илмий ўрганишда муҳим аҳамият касб этсада, ҳозирги иқтисодиётни жадал ривожланиши шароитида юзага келадиган илмий муаммоларнинг юқорида келтирилган иқтисодий адабиётларда етарлича тадқиқ этилмаганлиги ушбу мавзу бўйича тадқиқот олиб боришга асос бўлди. Тадқиқот методологияси Товар ишлаб чиқарувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятини таҳлил қилиш учун ҳар хил усуллардан фойдаланилади. Ушбу усуллар ишлаб чиқаришда рўй берадиган ҳодисаларни иқтисодий баҳолаш имконини беради. Мақолада авваламбор, ялпи ички маҳсулот, уни аҳоли жон бошига тўғри келиши, ялпи ички маҳсулотда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми ҳамда ялпи ички маҳсулотининг тармоқлар бўйича тузилмаси каби № 4, 2017 www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил кўрсаткичларни статистик гуруҳлаш усулидан ва тармоқ фаолиятини таҳлил қилиш, хўжалигининг барча тармоқларини ривожлантириш йўлларини белгилаш мақсадида аналитик ҳисоб усулларидан ҳам фойдаланилган. Бу усуллар ёрдамида кўрсаткичла
Доказательный фрагмент
«The article analyzes the role and importance of agriculture in the economy of the Republic of Uzbekistan, the economic situation, the share in the country's runway for today, the author gives suggestions and recommend…»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article analyzes the role and importance of agriculture in the economy of the Republic of Uzbekistan, the economic situation, the share in the country's runway for today, the author gives suggestions and recommend… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- ижтимоий, ялпи ички маҳсулот, инфратузилма, маҳсулот, output, analytical accounting, аналитик ҳисоб, social, объем продукции, социальные, валовой внутренний продукт, gross domestic product, маҳсулот ҳажми, аналитический учет, infrastructure, инфраструктура
Смежные источники
Экономика И ОбразованиеМухамеджанова Камола Акрамовна –2011
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025