К содержанию
РецензированоRU2017

Модель формирования и тенденции турпотока в Узбекистане

Ибрагимов Нутфилло Салимович

Экономика и инновационные технологии · 2017

Аннотация

In this article highlighted the evolution of tourist flow generation models, based on empirical researches analysed the contribution and development tendencies of initiative and receptive tour operators, booking system and tourism portal models to Uzbekistan's tourist flow, as well as worked out measures for improving national tourism supply system adapted to innovative segments of tourist flow. Калит сўзлар: туризм оқими, туроператор, бронлаш тизимлари, туристик портал, туристик таклиф тизимлари, уюштирилган, уюштирилмаган туризм, инновацион туризм сегменти. Кириш Ўзбекистон Республикасининг Президенти 2016 йил 2 декабрь, ПФ-4861- сон “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг 6-бандида “Визаларни расмийлаштириш ва бериш жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш,...шунингдек 2018 йилдан бошлаб электрон визалар тизимини жорий этиш бўйича аниқ таклифлар” киритилиши ҳамда 8-бандида “аэропортларда ва темир йўл вокзалларида қулай туризм ахборот маконини, шу жумладан туризм-ахборот пунктлари фаолиятини, туризм навигация тизимини,...хизматлар даражаси ва сифатини ошириш чора- тадбирларини тизимли равишда амалга ошириш” белгиланган бўлиб, бу икки банд миллий туристик таклиф тизимини туризм оқимининг инновацион № 3, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил моделлар асосида шаклланган сайёҳлар сегментларига мослаштириш чора- тадбирларини ишлаб чиқиш масаласининг долзарблигидан далолат беради. Инсонлар қадимдан зиёрат, тижорат, билим олиш ёки малака ошириш, ўзга мамлакатларни ўрганиш, қариндошлардан хабар олиш каби турли мақсадларда саёҳатни амалга ошириб келадилар. Иқтисодий-ижтимоий ривожланиш, транспорт ва информацион коммуникацияларнинг кун сайин такомиллашиб бориши натижасида ХХ асрда ушбу ҳодиса кескин оммалашиб, ХХI асрда ҳам айни тенденция давом этмоқда. Бутунжаҳон туризм ташкилотининг маълумотларига қараганда глобаль даражада халқаро туризм оқими сони 1950 йилда 25 млн. дан иборат бўлган бўлса, 1980 йилда 278 млн.га, 2000 йилда 674 млн.га ҳамда 2015 йилга келиб 1,186 млрд.га етган [1]. Google Traveler (саёҳатчилар томонидан кенг қўлланиладиган қидирув веб сайти) нинг ҳисоботларига қараганда 70%га яқин потенциал туристлар саёҳат ҳудудларини танлашда интернет тармоғидан ишончли маълумот манбаи сифатида фойдаланишади [2]. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Туризм оқими – даврий ҳисобланадиган бориладиган статистик кўрсаткич бўлиб, маълум туристик ҳудудларга туризм мақсадида ташриф буюрувчилар ёки тунашлар сонини билдиради ҳамда кириш ва чиқиш туризм оқимларига ажратилади [3]. Таклиф нуқтаи назаридан (ишлаб чиқарувчи нигоҳидан) туризм оқимининг уюштирилган ва уюштирилмаган шакллари мавжуд. Туроператорлар томонидан ишлаб чиқарилган туристик пакетларни сотиб олиб, саёҳат қилувчилар уюштирилган туристлар оқими тоифасига киритилса, туристик пакетни сотиб олмасдан саёҳатни мустақил режалаштириб саёҳат қилувчилар уюштирилмаган туристлар оқими деб аталади. Туризм оқимининг шаклланиш механизмлари, географик келиб чиқиш тенденциялари, маконли йўналишларининг ҳудуддий туризм тизими ривожланишига таъсири масалалари кўп хорижий тадқиқотларнинг объекти бўлган (Lew ва McKercher [4], Myriam Jansen-Verbeke, Ruud Spee [5], Noam Shoval, Michal Isaacson [6] Oppermann M. [7] ва бошқалар). Lew ва McKercher [4] туристларнинг маълум ҳудудлар орқали аниқ даврий ҳаракатлари ва уларга таъсир этувчи омилларнинг туризм инфратузилмасини шакллантириш, туристик маҳсулотларни яратиш, туристик ҳудудларни ривожлантириш дастурларини тайёрлаш ҳамда янги диққатга сазовор жойларни қуриш, шунингдек, ижтимоий, экологик ва маданий таъсирини бошқариш жараёнига оид жабҳаларини илмий-назарий тадқиқ этганлар. Яна бир гуруҳ тадқиқотчилар томонидан туристик ҳудудларни глобаль туризм бозорида ўрнаштириш ва улар томон келадиган сайёҳлар оқимини барқарорлаштиришда маркетинг ёндашувини қўллаш тавсия этилган (Crompton [8], Pike and Ryan [9], Pike [10]). Туризм оқими мамлакатларнинг экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилиб, валюта киримлари ҳамда ташқи савдо баланси барқарорлигини таъминлаш № 3, 2017 www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил омилларидан биридир. Халқаро даражада туризм статистикасини юритишда ташриф буюрувчи экспорти (visitor exports) ибораси қўлланилиб, мамлакат ҳудудида халқаро туристлар томонидан, ҳордиқ чиқариш ва ишбилармонлик мақсадидаги саёҳатлари давомида амалга оширган харажатларини қамраб олади [11]. Бутунжаҳон саёҳат ва туризм кенгаши (World Travel & Tourism Council) халқаро ташкилотининг маълумотларига қараганда, 2015 йилги реал нархларга биноан Ўзбекистонда ушбу кўрсаткич 568,4 млрд. сўмни ташкил этган. 2010 йилдан 2015 йилга қадар реал ва номинал нархдаги ўзгариш тенденциясини 1- чизмада кўриш мумкин. 800 700 600 500 400 300 2015 й. реал нархларда 200 номинал нархларда 100 0 2010 20

Доказательный фрагмент

«In this article highlighted the evolution of tourist flow generation models, based on empirical researches analysed the contribution and development tendencies of initiative and receptive tour operators, booking syste…»

Образец извлечения

Демо-превью

In this article highlighted the evolution of tourist flow generation models, based on empirical researches analysed the contribution and development tendencies of initiative and receptive tour operators, booking syste… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
туризм оқими, туроператор, бронлаш тизимлари, туристик, tourist offer systems, системы туристского предложения, tourist flow, tour operator, уюштирилган, organized and unorganized tourism, туристический поток, туристик портал, системы бронирования, уюштирилмаган туризм, сегмент инновационного туризма, неорганизованный туризм, организованный, туристик таклиф тизимлари, инновацион туризм сегменти, туристический портал, travel portal, booking systems, innovative tourism segment
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники