Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
Вопросы использования налогового потенциала при формировании доходов местных бюджетов
Исламкулов Алимназар Худжамуратович
Экономика и инновационные технологии · 46 · 92–103 · 2017
Аннотация
The issue of increasing the income of local budgets is one of the urgent tasks of Strategy of the development of the Republic of Uzbekistan in 2017-2021 years. Talking about the incomes of local budgets, of course, the important role played by charges of tax revenues in the region. It is considered appropriate to the widespread use of best practices of developed countries, that is, the use of tax capacity to assess the tax revenues of regions. This article presents the results of independent research on the use of tax potential in terms of the revenue base of local budgets in the conditions of Uzbekistan. Калит сўзлар: бюджет, бюджет даромадлари, солиқ, солиқли даромадлар, солиқ потенциали, репрезентатив солиқ тизими. Кириш Бозор муносабатлари шароитида иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишда солиқлардан кенг фойдаланилади. Чунки солиқлар хўжалик юритишнинг турли босқичларида такрор ишлаб чиқариш жараёнига таъсир этади ва яратилган маҳсулотни тақсимлашда иштирок этади. Шу нуқтаи назардан давлатда ёки алоҳида олинган ҳудуддаги солиқ муносабатлари № 2, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил борасидаги назарий тадқиқотлар солиқ тизими, солиққа тортиш тартиби билан бирга солиқ потенциали ва уни баҳолашни назарда тутади. Ўзбекистоннинг ўрта муддатли ривожланиш стратегиясида маҳаллий бюджет даромадлари базасини ошириш, уларнинг молиявий мустақиллигини таъминлаш, ҳудудлар ўртасида рақобат муҳитини шакллантириш каби муҳим вазифалар белгиланган бўлиб, мазкур вазифаларни таъминлашда ривожланган давлатлар илғор тажрибасини ўрганиш, уларнинг ижобий натижаларини республикамизда қўллаш муҳим аҳамиятга эга. Ҳудудларни ривожлантириш борасида фикр юрита туриб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев шундай дейди: “ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни молиялаштириш учун маҳаллий бюджетларнинг маблағлари етарли эмас”[1]. Шундан келиб чиқиб, бугунги кунда маҳаллий бюджетлар даромадини ошириш, уларнинг барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, бунда илмий асосланган таклиф ва тавсияларни кенг қўллаш орқали масалага тизимли ёндашиш муҳим аҳамият каб этади. Ривожланган давлатларда маҳаллий бюджетнинг даромад базасини белгилашда солиқ потенциали тушунчасидан кенг фойдаланилади. Лекин, ушбу тушунча юзасидан олимлар ўртасида ягона ёндашув мавжуд эмаслигини қайд этиш ўринли. Дунё амалиётида солиқ потенциали дейилганда молия йили давомида мамлакат ҳудудлари бўйича ягона солиққа тортиш шартларини қўллаган ҳолда давлат ҳокимияти органлари томонидан йиғилган, аҳоли жон бошига тўғри келадиган давлат бюджет даромадлари тушунилади[2]. Солиқ потенциали ва уни баҳолаш масаласи илмий мунозаралар марказидаги масалалардан бири ҳисобланади. Хориж илм-фанида мазкур иқтисодий категориянинг моҳияти борасидаги ёндашув ва қарашларни мужассамлаштирган қатор ишланмалар мавжуд. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Солиқ потенциали (СП) тушунчаси бюджет федерализми модели кенг қўлланиладиган кўпчилик ривожланган давлатларда молиявий потенциал билан тенглаштирилади[2]. Хориж адабиётларида ушбу категория негизида аксарият ҳолларда маълум ҳудуднинг солиқ тушумлари кўринишида даромад келтирадиган солиқ базаси тушунилади. Жумладан, Каролла Пессино ва Рикардо Феночиетто (Carola Pessino & Ricardo Fenochietto, 2010) тадқиқотларида қайд этилишича, солиқ потенциали мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий, институционал ва демографик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда солиқлардан олинадиган максимал даромад миқдорини ифодалайди[3]. Жорж Чун-Ян Куо (George Chun-Yan Kuo) солиқ потенциалини солиқ тўловчиларнинг солиқ тўлай олиш ёки давлатнинг даромад олиш қобилияти тарзида ифодалайди[4]. Мазкур ёндашувни Лью Бингйанг ва Гуо Кингванг (Lü Bingyang & Guo Qingwang) каби тадқиқотчилар учун ҳам хос[5]. Муаллифлар фикрича, солиқ потенциали давлат томонидан йиғилган умумий солиқ суммаси № 2, 2017 www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил бўлиб, солиқ тўловчининг солиқ потенциали ва мамлакат солиқ потенциали каби турлардан иборат. Фикримизча, юқорида келтирилган мулоҳазаларга қўшилиб бўлмайди, чунки, солиқларни тўлаш қобилиятини солиқ потенциали билан тенглаштириб бўлмайди. Ваҳоланки, солиқ тўловчининг қобилияти солиқли даромадлар миқдорига таъсир этади. Солиқ потенциали категориясини кўриб чиқар эканмиз, ушбу йўналишдаги хориж адабиётлари ва мутахассислари томонидан кенг қўлланиладиган солиқ тўловчининг солиқ потенциали, мамлакатнинг солиқ потенциали, ҳудуднинг солиқ сиғими каби тушунчаларни кенг миқёсда ёритиш, уларнинг мазмун моҳиятини очиб бериш муҳим аҳамиятга эга. Ҳудуд солиқ потенциали солиқ тўловчилар солиқ потенциалидан иборат бўлиб, маҳаллий бюджетлар солиқли даромадларини шакллантиришга хизмат қилувчи асосий, йирик солиқ тўловчиларнинг солиқ потенциалидан таркиб топади. Ҳудуд солиқ сиғими эса ҳудуд миқёсида ундирилиши мумкин бўлган солиқ суммалари йиғиндисидир. Мамлакат солиқ потенци
Доказательный фрагмент
«The issue of increasing the income of local budgets is one of the urgent tasks of Strategy of the development of the Republic of Uzbekistan in 2017-2021 years.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe issue of increasing the income of local budgets is one of the urgent tasks of Strategy of the development of the Republic of Uzbekistan in 2017-2021 years. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- бюджет, бюджет даромадлари, солиқ, солиқли, солиқли даромадлар, налогооблагаемый доход, солиқ потенциали, доходы бюджета, солиққа тортиладиган даромад, представительная система налогообложения, вакиллик солиққа тортиш тизими, бюджет даромадлари, солиқ салоҳияти, налог, налоговый потенциал, репрезентатив солиқ тизими
Смежные источники
The American Journal of Management and Economics InnovationsAsrakulov Abdurakhmon Sultonovich2020
Информатика и инженерные технологииBАNK INFRАTUZILMАSINING O‘RNI, Samadkulov Muhammadjon Islom o‘g‘li +22016
Экономика И ОбразованиеМухамеджанова Камола Акрамовна –2011