Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Проблемы предпринимательской сферы и ее развития в республике
Саидова Марҳабо Хабибулло қизи
Экономика и инновационные технологии · 2017
Аннотация
Мазкур мақолада Ўзбекистон иқтисодиётида бизнес тараққиётининг роли ва ҳозирги ҳолати, бизнесни ривожлантиришнинг шарт- шароитлари ва хусусиятлари келтирилган. Шунингдек, унда бизнес соҳасини ривожлантиришнинг мавжуд кўрсаткичлари статистик таҳлил қилинган ҳамда бизнесни янада ривожлантириш бўйича тавсия ва таклифлар берилган. Аннотация: В статье приведено роль и современное положение развития бизнеса в экономике Узбекистана. А также анализированы результаты статистического анализа показателей бизнеса, в том числе даются рекомендации и предложения по развитию бизнеса. Annotation: The article presents the role and the current situation of business development in the economy of Uzbekistan. Also, the results of statistical analysis of business indicators are analyzed, including recommendations and proposals for business development. Калит сўзлар: бизнес, бизнес салмоғи, хусусийлаштириш, мулкчилик шакллари, ягона давлат реестри, аҳоли бандлиги, турмуш фаровонлиги даражаси, статистик таҳлил. Кириш Ўзбекистон Республикасида бизнес соҳасининг ривожига мамлакат ўз суверенитетига эга бўлган ҳамда бозор иқтисодиётига ўтишнинг “ўзбек модели”ни ишлаб чиққан вақтдан бошлаб алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Боиси ушбу соҳани ривожлантириш орқали янги иш ўринлари яратилади, маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлиги ва рақобатбардошлик ошади, камбағаллик даражаси пасайиши ҳисобига аҳолининг ўртача даромадли қатлами кўпаяди ҳамда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга эришилади. Бизнес ҳар қандай шароитга тез мослашувчан ва ўзгарувчан тенденцияларга жавоб бера оладиган, инновация ва новацияларни яратилишига ҳамда амалда қўлланилишига олиб келадиган, иқтисодиётда ўз ўрнига эга бўлган соҳа ҳисобланади. Барча ривожланган давлатлар тажрибасидан бизнес соҳасининг нечоғлик муҳим тармоқ эканлигини кўришимиз мумкин. Жумладан, Америка иқтисодиёти ривожида Вандербилт, Э.Карнеги, Рокфеллер, Ж.П.Морган ва Г.Форд магнатларининг бизнесни нолдан бошлаб, ақл бовар қилмас даражада ривожланиб кетишига эришиш орқали бутун инсоният тарихига фойда келтирганлиги маълум. Бундан келиб чиқиб айта оламизки, маблағ етарли бўлмасада, бизнес режа ва бизнес ғоя орқали молиялаштириш манбаларини топиб, шерикчилик асосида, бошланишида кичик бизнес субъекти № 1, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил бўлиб, кейинчалик йирик бизнесга айланиб, биринчи навбатда ўз оиласига, ватанига, бутун халққа фойдаси тегадиган тадбиркор бўлиши мумкин. Юртимизда бизнес ривожланишини янги босқичига ўтиш, тадбиркорлик субъектларига янада яхши шарт-шароитлар яратиш мақсадида республикамиз Биринчи Президенти И.А.Каримов томонидан қабул қилинган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожига оид барча қонун ва қонун ости ҳужжатлари, ташаббус ва таклифларининг давом эттириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев хусусий мулк ва тадбиркорликни янада ривожлантириш ва уларнинг таъсирчан ҳимоясини таъминлашга аҳамият қаратиб, ўз маърузаларида “Ҳар бир хонадоннинг тадбиркорлик борасидаги имкониятини ўрганиш, молиялаштиришни кенгайтириш билан боғлиқ муаммоларини ҳал этиш, тадбиркорларни ишонтириш ва уларга амалий ёрдам бериш керак. Тадбиркорларнинг кўпчилиги ҳақиқий фуқаролик позициясида туриб, етим болалар ва ночор оилаларга, маҳаллалар ва ижтимоий соҳа муассасаларига беғараз ёрдам бермоқда” дея таъкидлаган[1]. Бизнес соҳаси аҳолининг барча қатлами шуғулланиши мумкин бўлган соҳадир, айниқса, у хотин-қизларни ўзларига муносиб меҳнат билан бандлигини таъминлашда ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Аёллар учун доимий иш жойлари яратиш борасида, оилавий бизнес, касаначилик, ҳунармандчилик, жаҳон стандартларига жавоб бера оладиган миллийлик ҳамда замонавийлик унсурларини ўзида акс эттирган мато ва либосларни яратишни ривожлантириш лозим. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, қўллаб- қувватлаш, имкониятлар бериш борасидаги давлатимизнинг оқилона иқтисодий сиёсати туфайли мамлакатимизда қулай макроиқтисодий муҳит яратилиб келинмоқда. Хусусан, хусусий мулк ва тадбиркорлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасидаги қонунчилик мустаҳкамланди, “Онлине” тарзида рўйхатдан ўтиш, ихтиёрий равишда ёпиш ва тугатиш, айрим фаолият турлари бўйича лицензия ва рухсатномаларни олиш жараёнлари соддалаштирилди, давлатнинг бизнес фаолиятига аралашуви чекланди, тадбиркорларни режадан ташқари текшириш ҳолатларига чек қўйилди, тадбиркорлик субъектлари топширадиган ҳисоботларнинг барча шакллари ва муддатлари кескин қисқартирилди, солиқ ставкалари унификация қилинди, талаб юқори бўлган моддий техник ресурслардан кенг фойдаланишга имкон берадиган барқарор бозор механизми шаклланди. Натижада, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субьектлари сони кўпаймоқда. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Бизнеснинг жамият ижтимоий тизимида тутган ўрни таҳлил қилинар экан, бу борада олимларнинг ўз қарашлари албатта муҳимдир. Р.Кантильон, М.Вебер, В.Зомбард, Й.Шумпетерларнинг изланишларида тадбиркор “бизнес-лидер”, ишлаб чиқаришнинг ташкилотчиси,
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада Ўзбекистон иқтисодиётида бизнес тараққиётининг роли ва ҳозирги ҳолати, бизнесни ривожлантиришнинг шарт- шароитлари ва хусусиятлари келтирилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада Ўзбекистон иқтисодиётида бизнес тараққиётининг роли ва ҳозирги ҳолати, бизнесни ривожлантиришнинг шарт- шароитлари ва хусусиятлари келтирилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- бизнес, бизнес салмоғи, хусусийлаштириш, мулкчилик, уровень жизни, занятость населения, бизнес салмоғи, единый государственный реестр, приватизация, турмуш фаровонлиги даражаси, статистический анализ, мулкчилик шакллари, property forms, собственность формы, standard of living, privatization, unified state register, статистик таҳлил, statistical analysis, вес бизнеса, ягона давлат реестри, weight of business, employment, business, аҳоли бандлиги
Смежные источники
Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021