Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
Пути внедрения эффективного управления в региональных отделах народного образования
Сафаров Отабек Амриллоевич
Экономика и инновационные технологии · 2017
Аннотация
Мақолада Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги вилоят халқ таълими бошқармаларидаги бошқарув механизми таҳлил қилинган. Ундаги камчилик ва муаммолар ўрганилган ҳамда муаллиф томонидан бу борадаги илғор хорижий тажрибаларни инобатга олган ҳолда, бошқармада самарали бошқарув механизмини жорий этиш таклифи илгари сурилган. Аннотация: В статье изложены результаты анализа механизмов управления областных управлений народного образования системы Министерства народного образования Республики Узбекистан. Определены недостатки в этой сфере, а также изучено передовой зарубежный опыт. Автором предложены обоснованные рекомендации по внедрению эффективных механизмов в областных управлениях. Annotation: The article analyses the current management mechanisms in the regional boards of education of the system of the Ministry of Public Education of the Republic of Uzbekistan. The shortcomings of this sphere have been identified and the pertinent foreign experiences this regard have been researched. The author makes substantial recommendations to introduce effective management mechanism at these boards. Калит сўзлар: Таълим тизими бошқаруви, стратегик менежмент, аналитик таҳлил, самарали бошқарув механизмлари, прогнозлаштириш, ҳудудий таълим бошқаруви органлари. Кириш Жаҳонда таълим энг ноёб капитал сифатида қадрланаётган бугунги шароитда «таълимнинг ҳамма босқичларида, таълим натижаларини баҳолаш самарадорлигини ошириш ва усулларини такомиллаштириш механизмларини жорий этиш орқали барча инсонлар учун уларнинг ҳаёти давомида сифатли таълим олиш имкониятини яратишни долзарб вазифа қилиб қўймоқда»[1]. Бугунги кунда барча мамлакатлар, ҳаттоки, энг тараққий этган давлатлар ҳам таълим тизимини ривожлатиришда алоҳида эътибор қаратиб, мазкур йўналиш кун тартибидаги энг долзарб вазифага айланиб қолмоқда. Бизнинг малакатимизда ҳам таълим тизимини ривожлантириш стратегик мақсадларни бири сифатида қаратилади. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясининг ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларининг 4.4.-банди Таълим ва фан соҳасини ривожлантиришга бағишланган бўлиб, унда № 1, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил мактабгача таълимдан бошлаб олий таълим ва ундан кейинги таълимни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш вазифаси белгиланган[2]. Унда халқ таълими тизимидаги мактабгача таълим муассасаларидан тортиб умумий ўрта таълим муассасалари, мусиқа ва санъат таълим муассасалари ҳамда болалар спорти объектларини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш юзасидан мақсадли чора-тадбирларни кўриш, мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим сифатини тубдан ошириш, ёшларимизни ҳар томонлама интеллектуал, эстетик ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш каби долзарб вазифаларни амалга ошириш назарда тутилган. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Таниқли олимлар B.C.Лазарев, М.М.Поташник, В.П.Симонов, П.И.Третьяков, Т.И. Шамоваларнинг изланишларида таълим бошқарувининг илмий аппарати фан сифатида қаралган. Уларнинг фикрича, таълим бошқаруви фанининг назарий-методологик асосини тизимли, функционал, синергетик, фаолиятли, вазиятли, рефлексив, миллий-ҳудудий ва натижага асосланган ёндашувлар ташкил этади. Олимлар томонидан таълим тизимини бошқариш моделларини ишлаб чиқишда қайсидир ёндашувлар алоҳида қўлланилмасдан, уларнинг турли комбинациялари ишлатилади, чунки мазкур ёндашувларнинг ҳар бири таълим тизимидаги жараёнлар моҳиятини тушуниб етишда алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, уларнинг муайян жиҳатини ёритишга ёрдам беради. П.И.Третьяков раҳбарлигидаги олимлар жамоаси таълим тизимларини бошқаришга яна бир ёндашув – натижага кўра бошқаришни таклиф қилган. Мазкур ёндашишнинг асосий ғояси – ташкилот маълум натижаларга эришиш мақсадида бирлашган шахслардан иборат тартибланган тузилма. “Натижага кўра бошқариш” деб ташкилотнинг барча аъзолари томонидан белгиланган ва келишилган натижаларга эришишни таъминловчи бошқаришга айтилади. Бунда ташкилот раҳбари ва бўйсунувчи шахс муайян натижани белгилайди, бажарувчи эса мустақил равишда мазкур натижага эришиш учун зарур бўлган ресурсларни танлайди[3]. 1992 йилда Дэвид Осборн ва Тед Геблер янги илмий асар яратишди: “Бошқарувни қайта ташкил этиш: тадбиркорлик руҳи давлат секторини қандай қилиб ўзгартиради?” Ушбу асар асосида давлат бошқаруви тизимида менежментнинг янги илмий мактаби шаклланди - «Янги давлат маъмурчилиги» мактаби. Унда “Янги давлат маъмурчилиги” нинг 10 та тамойили ишлаб чиқилди. Мазкур 10 та тамойилдан бири қуйидагича: Давлат бошқаруви органлари фаолиятида стратегик режалаштириш ва прогнозлаштириш усулларидан фойдаланишни жорий этиш[4]. Тадқиқотда таълим тизимини бошқаришда айнан ушбу тамойилдан қай даражада мақсадли фойдаланиш мумкин деган саволга асосли жавоб топишга ҳаракат қилинган. Тадқиқот методологияси Тадқиқотни амалга оширишда эмперик усулдан фойдаланилган бўлиб, унда тизимли ёндашув, статистик кузатиш, таққослаш, эксперт интервью, қиёсий т
Доказательный фрагмент
«Мақолада Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги вилоят халқ таълими бошқармаларидаги бошқарув механизми таҳлил қилинган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги вилоят халқ таълими бошқармаларидаги бошқарув механизми таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Таълим тизими бошқаруви, стратегик менежмент, эффективные механизмы управления, analytical analysis, forecasting, Управление системой образования, стратегик менежмент, стратегическое управление, strategic management, аналитик таҳлил, effective management mechanisms, самарали бошқарув механизмлари, прогнозлаштириш, аналитический анализ, региональные органы управления образованием, прогнозирование, ҳудудий таълим бошқаруви органлари, Таълим тизими бошқаруви, Management of the education system, regional education authorities
Смежные источники
The American Journal of Management and Economics InnovationsAsrakulov Abdurakhmon Sultonovich2020
Информатика и инженерные технологииBАNK INFRАTUZILMАSINING O‘RNI, Samadkulov Muhammadjon Islom o‘g‘li +22016
Экономика И ОбразованиеМухамеджанова Камола Акрамовна –2011