К содержанию
РецензированоRU2017

Основные элементы эффективности системы управления персоналом

АСОСИЙ ЭЛИМЕНТЛАРИ · Уринов Бобур Насиллоевич

Экономика и инновационные технологии · 2017

Аннотация

Ушбу мақолада туристик ташкилотларда персонални бошқаришнинг ўзига хослиги, персонални бошқариш тизими концепцияси, парадигмаси келтирилган. Хизматлар соҳасининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда туристик ташкилотларда персонални бошқаришниг муаллифлик концепцияси берилган, унинг асосида персонални бошқаришни такомиллаштириш бўйича корпоратив ёндашув изоҳлаб берилган. Аннотация: В данной статье приведены особенности, парадигма и концепция управления персоналом туристических предприятий в современных условиях развития экономики. Так же, описана авторская концепция управления персоналом туристических предприятий, с учетом теоритических основ и особенностей этой сферы. На основе авторской концепции предложены рекомендации по совершенствованию корпоративного подхода к управлению персоналом. Annotation: In the given article cited characteristic, paradigm and concept of personnel management in touristic enterprises in modern conditions of development, described concept of author on personnel management at touristic enterprises. Based on authors concept recommended ways of improving corporate approach of personnel management. Калит сўзлар: Персонални бошқариш тизими, корпоратив ёндашув, ходим шахсияти, персонални корпоратив бошқариш, персонални бошқаришга таъсир этувчи омиллар. Кириш Туристик корхоналар персоналини бошқариш сифатини оширишга бўлган талабни ошиб бориши – кучли ва динамик омил ҳисобланиб, бошқарув амалиётига ва технологияларини ўзгартиришга, персонални бошқаришни тушунишнинг назарий асосларини янгича қарашга даъват этади. Айна шу омил тадқиқотчиларнинг рефлексион позициясини рағбатлантириш ва янгича парадигма яратилиши, унинг лойиҳалаштирилишига туртки бўлиб хизмат қилади. Бошқарув амалиётида персонални бошқариш, инсон ресурсларини бошқаришни ўзида мужассам этган бошқарув функцияси сифатида тушуниш кенг тарқалган [1]. Бу контексда инсон ресурслари махсус ресурс сифатида қабул қилиниши, персонални бошқаришда эса ходимга ва умуман инсонга индивидуал – шахсий ёндашув татбиқ этилади. Бизнинг тадқиқот вазифаларимиздан бири – туристик корхоналарда ташкилий тузилмани тўғри ташкил этиш ва унинг амалиётда қай тарзда татбиқ этилишига таъсир этувчи персонални бошқаришнинг янги парадигмасини қуриш № 1, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил ва асосларини кенгайтириш ҳисобланади. Бу жараёнда аслида кенг тарқалган феномен, аввало бошқарув жараёнида ходимнинг шахсиятига йўналтирилганликнинг турланишини инобатга олиш муҳим ҳисобланади, аммо амалиётда тескариси кузатилади. Шахсият бунда индивидга тегишли бўлган хусусият сифатида ва шахсиятга йўналтирилганлик эса индивидуализация сифатида тушунилади, маълум бир ходимнинг индивудал касбий талаблари ва раҳбарият билан мулоқотга кириш шаклларининг хусусиятларига мослашишни англатади. Шахснинг қадриятлари масалалари камайиб бориб, биринчи ўринга технологик муаммолар чиқмоқда. Шу ўринда, замонавий ахборот технологиялари бу муаммони самаралироқ ҳал этмоқда, яни ходимнинг бошқа хусусиялари ва профессионал қобилиятларини таъминлаш шароитларини тақозо қилмоқда. Юқорида келтирилган талқинда ходимни кўтарилиши, ўз устида ишлаши каби омиллар назарда тутилмаган. “Ходим шахсиятига йўналтирилган” парадигмада ходим шахсиятининг, яъни индивид сифатидаги хусусиятлари назарда тутилган, “шахсий йўналтирилган таълим” ва “индивидуализация” таълуқли персонални бошқаришга масалаларни кўрилмаслиги маскур талқин ходимни танлаш ва индивиуаллаштириш муаммоларига шахсий бўлмаган ёндашувлар қаторига киритиб қўймоқда[2]. Тадқиқот методологияси Персонални бошқаришнинг классик ёндашуви персонални бошқариш тизимини меҳнат фаолияти ва ходимларни ташкил этиш жараёни сифатида изоҳлайди: ходимлар функцияларини бажариш жарёнида билим ва кўникмаларни самарали қўллай олишларига йўналтириш мақсадида ходимлар ҳулқ атвори ва фаолиятини тамойиллари, усули ва таъсир воситалари йиғиндиси киритилади[3]. Натуралистлар ташкилот раҳбари ва ходимлари шахсиятини тушунтиришади, янги парадигмада раҳбар функциялари ҳаддан ташқари кучайтирилган, персоналга ва меҳнат жараёнига (раҳбар ва ходимлар орасидаги муносабатлар ва ўзаро алоқалар, можароларга мойиллик ёки мувозанатлашувга интилиш, ходимнинг шахсий фаоллиги, намунавий кўрсаткичларга интилиш, тажриба хусусиятлари, хулқ атвор масъулияти, қадрият тушунчаси, новаторликка мойиллик) таъсир этувчи ижтимоий омиллар гуруҳи таҳлили ва аниқ баҳолаш доирасидан ташқарида қолмоқда. А.А. Багданов “Тектология” асарида раҳбарни ягона бошқарув жараёнинг ҳаракатлантирувчиси сифатидаги анъанавий қарашни қоралаб, назоратчи сифатида раҳбар шахсиятининг қўл остидаги ходимларга таъсир қила олишини рад этади[4]. Бу турдаги талқин “раҳбар – ходим” тизимини ривожлантиришни мутлақ фарқли методологик йўлини белгилаб берди. Шу тариқа ташкилот вазифаларини ҳал эишда “ҳолат - фаолият”, “объективлик – субъективликнинг ягоналиги”, раҳбарнинг ходимга “бевоста таъсир” этиши тушунчалари юзага чиқди. Ушбу тушунча

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада туристик ташкилотларда персонални бошқаришнинг ўзига хослиги, персонални бошқариш тизими концепцияси, парадигмаси келтирилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада туристик ташкилотларда персонални бошқаришнинг ўзига хослиги, персонални бошқариш тизими концепцияси, парадигмаси келтирилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Персонални бошқариш тизими, корпоратив ёндашув, факторы, персонални корпоратив бошқариш, корпоративный подход, Система управления персоналом, Персонални бошқариш тизими, корпоративное управление персоналом, персонални бошқаришга таъсир этувчи омиллар, factors influencing personnel management, влияющие на управление персоналом, личность работника, corporate personnel management, employee personality, корпоратив ёндашув, corporate approach, Personnel management system, ходим шахсияти
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники