Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Роль книжной торговли в формировании интеллектуальной молодежи.
САВДОСИНИНГ ЎРНИ · Солиева Гулбаҳор Ахмаджановна
Экономика и инновационные технологии · 2017
Аннотация
Мақолада мамлакатимиз аҳолиси юксак маънавиятини шакллантириш, жумладан, интеллектуал ёшларни тарбиялашнинг бош омили – китоблар савдосини ривожлантириш йўллари ёритилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йил 12 январда “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги [1] фармойишида белгиланган масалалар ечимини топишда мазкур мақоладаги фикр-мулоҳазалардан фойдаланиш мумкин. Аннотация: В статье освещены пути развития книжной торговли – главного фактора формирования высокой духовности населения нашей страны, в том числе воспитания интеллектуальной молодёжи. При решении задач, определенных в указании Президента Республики Узбекистан Ш.М. Мирзиеева от 12 января текущего года «О создании комиссии по развитию системы издания и распределения книжной продукции, чтения книги и повышения читательской культуры и пропоганды». Annotation: The article highlights the development of the book trade - the main factor in the formation of high spirituality of our population, including intellectual education of young people. In solving the tasks defined in the indication of the President of the Republic of Uzbekistan Sh Mirzieev of January 12 this year, "On the establishment of a commission to develop a system of publication and distribution of books, reading books and reading culture and improve propogandy" Калит сўзлар: китоб савдоси, электрон китоб, юксак маънавият, интеллектуал ёшлар, китобхонлик маданияти, китоб медиа-савдоси технологиялари, АРМ. Кириш Биринчи Президентимиз И.А.Каримов “Биз фарзандларимизнинг нафақат жисмоний ва маънавий соғлом ўсиши, балки уларнинг энг замонавий интеллектуал билимларга эга бўлган, уйғун ривожланган инсонлар бўлиб, XXI аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур барча имконият ва шароитларни яратишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз” [2] деган вазифаларини амалга оширишда ёшларнинг китоб ўқишга қизиқтириш алоҳида аҳамиятга эга. Китобнинг ўрни мамлакатимиз аҳолиси юксак маънавиятини жумладан билимдон – интеллектуал ёшларнинг шаклланишида бебахо-беқиёслиги тарихий тараққиётимиз ва буюк мутафаккир аждодларимиз угитларидан маълум. Чунки китоб маънавият ва моддий жавохирлар мохиятини илм шаклида ифодалаб, ўзида сақлаб, келажак авлодга № 1, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил етказувчи интеллектуал товардир. Шунинг учун китоб замонавий медиа ахборот ресусларини ҳам манбаидир. Жами инсон капитали сифатини белгиловчи кўрсаткичлардан бири бўлган интеллектуал ёшлар салмоғини ошиб боришида уларнинг китобга бўлган ижобий муносабатлари етакчи омилдир. Аммо, Кейинги йилларда нафақат ёшлар, балки кўпчилик катталар ҳам китобдан анча узоқлашди ва уни ўқишга қизиқиши сусайди. Ана шу муаммо ечимини топишда ўтказилган тадқиқотимизнинг интеллектуал ёшлар шаклланишида китоб савдосининг ахамиятини халқимиз аслида ва қонида китобга бўлган муҳаббати қадимдан борлигини ифодаловчи фикр-мулоҳазалар ва ҳозирги шароитда китоб ўқиш ва ундан фойдаланиш учун улкан имкониятлар яратиш зарурлигини ёритиш мазкур мақолани мақсадидир. Китоб савдоси ва унинг аҳолини маънавий ва инетектуал шаклланишидаги ўрни мамлакатимиз олимлари томонидан етарличи тадқиқ этилмаган. Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш, китоб магазинларини кўпайтириш, нашр этишни янада такомиллаштириш масалалари бугунги кундаги энг долзарб муаммо сифатида белгиланаётганлиги мақолани долзарблигини белгилаб беради. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Мамлакатимиз аҳолиси юксак маънавиятининг шаклланишида китобнинг ўрни бебаҳо-беқиёслиги тарихий тараққиётимиз ва аждодларимиз ўгитларидан маълум (Ислом Каримов. 2008 йил) [3]. “Китоб” тушунчасининг мохияти жуда кўплаб манбаларда ва луғатларда учратиш мумкин. Ўзбекистон миллий энциклопедиясида – «Китоб ахборотларни, ғоя, образ ва билимларни сақлаш ҳамда тарқатиш, ижтимоий-сиёсий, илмий, эстетик қарашларни шакллантириш воситаси, билимлар тарғиботи ва тарбия қуроли, бадиий, илмий асар, ижтимоий адабиёт, – деб таърифланган. Халқаро статистикада ЮНЕСКО тавсифига кўра, ҳажми 48 саҳифадан кам бўлмаган, табоқлаб тикилган расмий нашрни, шартли равишда китоб дейиш қабул қилинган»[4]. Мамлакатимизинг мустақиллиги йилларида китоб савдоси мавзусида мақола, монография ёки бошқа адабиётлар нашр этилгани йўқ. Аммо чет мамлакатларда кўплаб илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Масалан, Россияда Зинцова М.И. “Развитие книжной торговли в Рассии”[5] мавзусида иқтисод фанлари номзодлигини олиш учун диссертация ҳимоя қилган, А.А.Гречихин, В.В. Дмитриев, Я.Н. Засурекий, Б.С Ессикин, Г.Н.Ершова, Т.Г.Куприянова, Б.В.Ленский, Ю.Ф. Майсуродзе, А.Э. Мильчин, В.Ф. Синянскийлар китоб нашриётчилиги тарихи, ҳозирги китоблар бозорининг аҳволига бағишланган масалалар Россия давлатининг иқтисо
Доказательный фрагмент
«Мақолада мамлакатимиз аҳолиси юксак маънавиятини шакллантириш, жумладан, интеллектуал ёшларни тарбиялашнинг бош омили – китоблар савдосини ривожлантириш йўллари ёритилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада мамлакатимиз аҳолиси юксак маънавиятини шакллантириш, жумладан, интеллектуал ёшларни тарбиялашнинг бош омили – китоблар савдосини ривожлантириш йўллари ёритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- китоб савдоси, электрон китоб, юксак маънавият, технологии книжной медиаторговли, intellectual youth, technologies of book media trade, китоб медиа-савдоси технологиялари, китоб савдоси, интеллектуальная молодежь, e-book, book trade, книжная торговля, высокая духовность, юксак маънавият, культура чтения, АРМ, workstation, reading culture, электронная книга, китобхонлик маданияти, high spirituality, электрон китоб, интеллектуал ёшлар
Смежные источники
Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021
Решение социальных проблем в управлении и экономикеMANAGEMENT AND ECONOMY, Гиёсова Василя Авазовна +12026