Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
Вопросы конкурентоспособности на рынке услуг общественного питания
Шарипов Тўлқин Саидаҳмедович
Экономика и инновационные технологии · 2017
Аннотация
Мақолада овқатланиш хизматлари бозорида рақобатбардошликнинг моҳияти, турлари, мезон ва кўрсаткичлари ҳақида, уларни аниқлаш йўл ва усуллари, шунингдек рақобатбардошликни ошириш юзасидан муаллиф фикрлари баён этилган. Аннотация: В статье изложены мнения автора о сущности, видов, критерии и показателей конкурентоспособности на рынке услуг питания, а также методов их определения. Изложены пути повышения конкурентоспособности. Annotation: The article describes the author's opinion about the nature, forms, criteria and indicators of the competitiveness of the power market, as well as methods for their determination. It sets out ways to improve competitiveness. Калит сўзлар: Рақобатбардошлик, рақобатбардошлик мезонлари, рақобатбардошлик кўрсаткичлари, овқатланиш хизматлари, овқатланиш хизматлари бозори, рақобатбардошлик омиллари. Кириш Бозор муносабатларининг тараққий этиб бораётганлиги хизматлар бозорида ҳам рақобат муҳитининг кучайиб боришини тақозо этади. Субъектлар хизматлар бозорида узоқ муддат самарали фаолият юритиши учун бозорни ўрганиб, ўз рақобатбардошлиги ҳолатига баҳо бериб боришлари керак. Аммо бугунги кунда рақобат курашига кирувчи субъектлар рақобатнинг туб моҳияти, бозордаги ҳолатини таҳлил қилиш методологияси, рақобатбардошлик кўрсаткичлари ва уларни аниқлаш усулларини билмайдилар. Хизматлар соҳасининг бир тармоғи ҳисобланган овқатланиш хизматлари соҳаси эса, умуман тадқиқотчилар эътиборидан четда қолмоқда. Сўнгги 25 йил давомида бу тармоқ муаммолари, ундаги субъектлар рақобатбардошлиги масалалари мамлакатимиз олимлари томонидан умуман ўрганилмаган. Овқатланиш хизматларини кўрсатувчи умумий овқатланишнинг турли кўрсаткичлари, турли адабиётларда ё савдо ёки меҳмонхона хизматлари таркибида ўрганиб келинмоқда. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Таҳлиллар шуни кўрсатадики, рақобатбардошлик, унинг мезон ва кўрсаткичлари хусусида олимлар бир тўхтамга келишмаган. А.Н.Азрилян раҳбарлигида тайёрланган иқтисодий луғатда [1], А.М.Румянцев раҳбарлигида тайёрланган адабиётда [2], В.И.Видяпин ва Г.П.Журавлева раҳбарлигидаги дарсликда [3] рақобатбардошлик турлича тавсифланади. Бу адабиётларда рақобатбардошлик масалалари асосан моддий ишлаб чиқариш нуқтаи № 1, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил назаридан ўрганилган. Хизматлар соҳасида рақобатбардошлик масалалари адабиётларда кам ёритилган. Савдо соҳаси субъектлари рақобатбардошлиги масаласи М.Пардаев таҳрири остида ёзилган “Савдо иқтисодиёти муаммолари” ўқув қўлланмасида қисман келтирилган. Аммо, яхлит ҳолда рақобатбардошлик тушунчаси, турлари, мезон ва кўрсаткичлари баён этилган адабиётлар мавжуд эмас. Овқатланиш хизматлари соҳаси субъектларининг рақобатбардошлиги эса умуман ўрганилмаган. Тадқиқот методологияси Тадқиқот жараёнида статистика ва иқтисодий таҳлилнинг қиёслаш, гуруҳлаш, танлаб кузатиш ҳамда индукция ва дедукция, анализ ва синтез, монографик, тизимли ёндашув, илмий абстракция, мантиқий ёндашув каби услублардан фойдаланилди. Таҳлил ва натижалар Рақобатбардошлик иқтисодий категория сифатида бозор муносабатлари шароитида субъектнинг бошқа субъектлардан устунлигини ифодалайди. Рақобатбардошлик нисбий тушунча бўлиб, уни ҳамма даражалар, яъни макро, мезо ва микро даражада кшриб чиқиш мумкин. Иқтисодий адабиётларда рақобатбардошликнинг қуйидаги турлари хусусида айрим қарашлар мавжуд. Миллий рақобатбардошлик – давлатнинг миллий иқтисодиёти рақоқобатбардошлиги. Жаҳон банки 2017 йил 10 январда тақдим этган “Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари” ҳисоботида 2017 йилда жаҳон иқтисодиёти ўсиш суръати бироз тезлашиши (2,7 фоизгача) айтилади. Хусусан, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг 2017 йилдаги реал ўсиши 7,4 фоизни ташкил қилиши тахмин қилинди. Банк экспертларининг тахминига кўра, Ўзбекистон иқтисодиётида ўсиш даражаси 2018 ва 2019 йилларда 7,4 фоиз атрофида сақланиб қолади. Бу жаҳон бозорида миллий рақабатбардошликни таъминловчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. Тармоқ рақобатбардошлиги – тармоқлараро рақобатга бардош берувчи тармоқларга нисбатан қўлланилади. Одатда асосан, бир хилдаги хомашё истеъмолчиси бўлган тармоқлар ва улардаги субъектлар тармоқлараро рақобатга киришадилар. Бу рақобат кураши айни хомашё хариди жараёнида содир бўлади. Айрим ўринбосар товарларни ишлаб чиқарувчи тармоқлар ўртасида бошқа бозорларда ҳам рақобат кураши бўлиши мумкин. Бу ҳолатда рақобатда ғолиб чиқувчи тармоққа нисбатан ҳам ушбу иборани қўллаш мумкин. Мезодаражада рақобатдошлик тушунчаси ҳудуд, минтақаларга нисбатан ҳам қўлланилади. Корхона рақобатбардошлиги – бозорда хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қўлланилади. Рақобатбардошлик тушунчаси корхоналарга нисбатан кўпроқ қўлланилади. Товар рақобатбардошлиги – турдош товарлар рақобатида ғолиб чиқувчи товарларга нисбатан қўлланилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб рақобатбардошликни қуйидаги чизма тариқасида ифодалаш мумкин. № 1, 2017 www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил Ми
Доказательный фрагмент
«Мақолада овқатланиш хизматлари бозорида рақобатбардошликнинг моҳияти, турлари, мезон ва кўрсаткичлари ҳақида, уларни аниқлаш йўл ва усуллари, шунингдек рақобатбардошликни ошириш юзасидан муаллиф фикрлари баён этилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада овқатланиш хизматлари бозорида рақобатбардошликнинг моҳияти, турлари, мезон ва кўрсаткичлари ҳақида, уларни аниқлаш йўл ва усуллари, шунингдек рақобатбардошликни ошириш юзасидан муаллиф фикрлари баён этилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Рақобатбардошлик, рақобатбардошлик мезонлари, Competitiveness, овқатланиш хизматлари, рақобатбардошлик кўрсаткичлари, competitiveness factors, показатели конкурентоспособности, критерии конкурентоспособности, рақобатбардошлик омиллари, овқатланиш хизматлари бозори, рақобатбардошлик мезонлари, catering services, competitiveness criteria, рынок услуг общественного питания, факторы конкурентоспособности, competitiveness indicators, Конкурентоспособность, услуги общественного питания, catering services market
Смежные источники
The American Journal of Management and Economics InnovationsAsrakulov Abdurakhmon Sultonovich2020
Информатика и инженерные технологииBАNK INFRАTUZILMАSINING O‘RNI, Samadkulov Muhammadjon Islom o‘g‘li +22016
Экономика И ОбразованиеМухамеджанова Камола Акрамовна –2011