Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Некоторые вопросы корпоративного управления в экономике Узбекистана
АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ · И.С. Очилов, и.ф.н. · Б.Қ. Пўлотов, катта ўқитувчи
Экономика и инновационные технологии · 2017
Аннотация
Ушбу мақолада Ўзбекистон иқтисодиётида корпоратив бошқарув тизимини жорий этишдаги айрим масалалар кўриб чиқилиб, уларни хориж мамлакатлари амалиётини ўрганиш ва кадрлар салоҳиятини ошириш асосида ривожлантириш бўйича таклифлар киритилган. Шунингдек, корпоратив маданиятнинг республикамиз акциядорлик жамиятларидаги ҳолати ва мавжуд муаммоларнинг ечимлари кўриб чиқилган. Аннотация: В статье рассмотрены некоторые проблемы внедрения корпоративного управления в экономику Узбекистана и внесены предложения по их совершенствованию на основе изучения зарубежной практики и повышения кадрового потенциала.Кроме того, рассмотрены состояние и решение имеющихся проблем корпоративной культуры в акционерных обществах республики. Annotation: At this article had reviewed some problems of implementation of the corporate governance systems at JSC in Uzbekistan and offered suggestions to improve them by study foreign experiences and increase HR potential. Also conditions and solutions of problems of corporate governance culture at the JSC in our Republic had been reviewed. Калитли сўзлар: корпоратив бошқарув, меъёрий ҳужжатлар, акциядор, инвестор, акция эмиссияси. Кириш Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг, корпоратив бошқарув тушунчаси кириб кела бошлади ва акциядорлик жамиятларини бошқариш усуллари ҳам тубдан ўзгарди. Ҳозирга келиб, корпоратив бошқарув тизимини самарали ташкил этиш ва уни тузишга таъсир этувчи омилларни бартараф этиш муҳим масалалардан бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув услубларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”гиПФ-4720 фармони қабул қилинди. Бу фармон асосида акциядорлик жамиятларини корпоратив бошқарув тизимига ўтказишдан асосий мақсад акциядорлик жамиятлари бошқаруви самарадорлигини ошириш, ривожланган давлатлар қаторидан жой олиш ва мамлакатимизда бошқарувнинг умумжамоа ишлаш тизимини жорий этиш ҳисобланади. Корпоратив бошқарув- “...корпорация мулкдорларининг корпорация капиталини шакллантириш, ундан фойда олиш мақсадида янада самарали фойдаланишга ҳамда олинган даромадларни корпоратив муносабатларнинг барча иштирокчилари ўртасида адолатли тақсимлашга қаратилган стратегик № 1, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил муҳим қарорларни белгилаш, таърифлаш ва қабул қилишга доимий ва реал таъсирини таъминлашдаги онгли, бевосита иштирокидир”[1]. Масалан, хориж давлатларидан Германия корпоратив бошқарув тизимининг фарқли хусусияти етакчи тижорат банкларининг корпоратив назорат бозорида кенг иштироки ва корпоратив бошқарувда меҳнат жамоаси иштирокининг қонун даражасида мустаҳкамлаб қўйилганлиги ҳисобланади. Германияда акциядорлик капиталининг катта қисмига банклар эгалик қилади, яна бир ҳолат мавжудки, у бошқарувчилар ва бошқа мутахассисларга юқори малака талабларнинг қўйилишидир. Шунинг учун у ерда ўқитиш тизимининг ривожланганлигини кўришимиз мумкин. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Ўзбекистоннинг корпоратив бошқарув тизими Германия корпоратив бошқарув тизимига яқинлиги сабабли кадрлар тайёрлашда Германия тажрибаси асосида мутахассислар тайёрлашга катта эътибор қаратилмоқда. Шунинг учун ҳам корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш максадида Германия ҳамда бошқа иқтисодий ривожланган давлатларнинг етакчи таълим муассасаларини ўрганиб ва уларни жалб этган ҳолда Олий бизнес мактаби негизида Корпоратив бошқарув илмий таълим маркази ташкил этилди. Корпоратив илмий таълим маркази хўжалик бошқаруви органлари, акциядорлик жамиятлари ва тадбиркорлик субъектлари учун бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг самарали тизимини ташкил этиш, шунингдек, бизнесни бошқариш ва корпоратив бошқарув соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш билан шуғулланади. Мазкур марказда магистратура ва махсус ўқув курслари ташкил этилган. Икки йиллик магистратура йўналишида хўжалик бошқаруви органлари ҳамда тадбиркорлик субъектларининг 40 ёшгача бўлган, олий маълумотли, камида 3 йилллик меҳнат стажига эга раҳбар ва мутахассислари бизнесни бошқариш бўйича ўқитилмоқда. Мазкур ўқув курсларида магистр даражасига ёки дипломга эга директор, менежер ва бошқарувчилар бизнесни бошқариш ва корпоратив бошқарув бўйича қайта тайёрланиб, малакаларини оширмоқдалар. Мамлакатимизда корпоратив бошқарув соҳасини ривожлантириш учун кўпгина меъёрий ҳужжатлар тасдиқланди, масалан, Корпоратив бошқарув кодекси. Корпоратив бошқарув кодекси акциядорлик жамиятларининг ҳаққоний ва очиқ бизнес юритиш тарафдори эканлигидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва халқаро корпоратив бошқарув принциплари асосида ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди. Бунда асосий мақсад сифатида акциядорлик жамиятлари фаолиятини самарали ташкил этиш, ишлаб чиқариш қувватини янгилаш мақсадида акциядорлик жамиятлари ижроия органи, кузатув кенгаши, акциядорлар, меҳнат жамоаси вакиллари ва бошқа манфаатдор томонлар ўртасида манфаатлар уйғу
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада Ўзбекистон иқтисодиётида корпоратив бошқарув тизимини жорий этишдаги айрим масалалар кўриб чиқилиб, уларни хориж мамлакатлари амалиётини ўрганиш ва кадрлар салоҳиятини ошириш асосида ривожлантириш бўйича…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада Ўзбекистон иқтисодиётида корпоратив бошқарув тизимини жорий этишдаги айрим масалалар кўриб чиқилиб, уларни хориж мамлакатлари амалиётини ўрганиш ва кадрлар салоҳиятини ошириш асосида ривожлантириш бўйича… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- corporate governance, shareholder, regulatory documents, share issue, корпоративное управление, инвестор, корпоратив бошқарув, акционер, investor, выпуск акций, акциядор, нормативные документы, меъёрий ҳужжатлар, акция эмиссияси
Смежные источники
Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025