К содержанию
РецензированоRU2017

Комплексная оценка эффективности развития инфраструктуры рынка труда

САМАРАДОРЛИГИНИ КОМПЛЕКС БАҲОЛАШ · Арабов Нурали Уралович

Экономика и инновационные технологии · 2017

Аннотация

Ушбу мақолада меҳнат бозори инфратузилмаси самарали ривожланишига унинг таркибий қисмлари алоҳида тизимлари таъсири таҳлил этилган ҳамда унинг ривожланишини такомиллаштириш йўналишларини аниқлаш учун комплекс баҳолаш кўрсаткичлари натижалари аниқланган. Аннотация: В данной статье исследованы основные элементы составной части рыночной инфраструктура рынка труда, тенденции, классификация развития деятельности государственных и негосударственных инфраструктур по содействию к занятости работой, и их взаимосвязь и взаимозависимость. Annotation: This article explores the main elements of the component part of the market infrastructure of the labor market, the trends, the classification of the development of state and non-state infrastructures to promote employment, and their interdependence. Калитли сўзлар: меҳнат бозори инфратузилмаси, иш билан бандлик хизмати, баҳолаш босқичлари, кўрсаткичлар тизими, самарадорлик кўрсаткичлари, комплекс баҳолаш. Кириш Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Юртимизда йилига 1,5 миллион одамни ишга жойлаштиришга эҳтиёж бўлса- да, ўтган йили Бандликка кўмаклашиш марказлари атиги 248 минг кишини ёки 16,5 фоизини ишга жойлаштирган. Бунинг асосий сабаблари иш фаолиятидаги эскирган шакл ва усуллар ҳамда бандлик муаммоларини ҳал этишдаги расмиятчилик билан боғлиқ” [1]. Кейинги йилларда меҳнат бозори инфратузилмаси самарадорлигини баҳолаш муаммолари бир қатор олимлар ва амалиётчиларнинг диққат эътиборидаги тадқиқот объекти бўлиб келмоқда [2, 3, 4, 5, 6, 7]. Бироқ, фикримизча, олимларнинг ёндашувлари бўйича мазкур муаммолар ечимини ёритиб беришда меҳнат бозори инфратузилмасининг алоҳида тизимлари ёки элементлари самарадорлигини баҳолаш масалалари умумлашган таснифлар асосида тадқиқ этилган. Шунга кўра, бир томондан, яхлит меҳнат бозори инфратузилмасининг ривожланиш самарадорлигини баҳолаш, иккинчи томондан, унинг таркибий тизимларини юзага келтирувчи услубий ёндашувни шакллантиришни асосий масала сифатида эътироф этишимиз керак. Меҳнат бозори инфратузилмаси самарадорлигини баҳолаш учун биз, уни ривожланишининг ижтимоий ва иқтисодий самарадорлигини ифодаловчи умумлаштирилган кўрсаткичлардан № 1, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил фойдаланишни таклиф этамиз. Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили Иқтисодичи олим Қ.Х. Абдурахмонов меҳнат бозори сифат хусусиятининг энг муҳим мезони уни инфратузилмасининг ривожланиш даражаси эканлиги, меҳнат бозори инфратузилмасининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти, таркибий қисмлари элементлари, асосий вазифалари ва функцияларининг айрим жиҳатлари тадқиқ этилган. Шунингдек, меҳнат бозори муносабатлари тизимига махсус органларининг қўшилиши улар ўртасида зиддиятлар бўлмаслигини таъминлаш, турли-туман иқтисодий воситалар ва усуллар, ҳуқуқий нормалар ёрдамида иш билан бандлик жараёнлари ва сиёсатини ташкил этиш ҳамда тартибга солишни таъминлаш заруратини асослаб берган [8]. О.А. Варфоломееванинг ишида эса меҳнат бозори инфратузилмаси шаклланишининг илмий асослари ёритилган бўлиб, унда меҳнат бозори инфратузилмаси институтлар тизими сифатида давлат ва нодавлат иш билан бандликка кўмаклашувчи тузилмалари фаолияти, меҳнат бозори шаклланиши ва ривожланиши учун ҳуқуқий, молиявий ва иқтисодий жиҳатдан тартибга солиш механизмлари тадқиқ этилган. Шунингдек, асарда меҳнат бозори инфратузилмасининг иқтисодиёт ва бошқарув соҳасида турли даражалардаги таркибий қисмлари ва элементлари ҳамда давлат иш билан бандлик хизмати фаолияти самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари таснифланган [9]. О. Колесникова ўзининг мақоласида меҳнат бозори инфратузилмаси тушунчасининг моҳияти, унинг функционал элементлари, таркибий қисмларининг таснифи ва ўзаро алоқадорлиги ёритиб берилган ҳамда меҳнат бозори инфратузилмаси даражалари ва функциялари илмий жиҳатдан тадқиқ этган. Шунингдек, мақолада иш билан бандлик хизмати фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш учун оптимал усуллардан фойдаланиш заруратини қисман асослаган [10]. С. Смирнов ўз мақоласида иш билан бандлик давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, мақсад ва вазифалари, давлат иш билан бандлик сиёсатини баҳолаш усуллари ва кўрсаткичлари, иш билан бандликни таъминлаш ва иш жойларини рағбатлантириш механизми, аҳолини самарали иш билан бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат томонидан амалга ошириладиган чора- тадбирларни тадқиқ этган [11]. Тадқиқот методологияси Тадқиқот методологияси сифатида иш билан бандлик хизмати фаолиятининг самарадорлигини баҳолашнинг оптимал усуллардан фойдаланиш зарурати асосланди. Модомики, меҳнат бозори инфратузилмаси ривожланишини таъминлаш вазифасини ҳал этишнинг бирдан-бир асосий масаласи бўлиб, ҳам ишсизлар, ҳам иш билан банд бўлган, лекин асосий иш жойини ўзгартиришни хоҳлайдиган меҳнат бозори қатнашчилари ҳисобланади. Биз меҳнат бозори инфратузилмасининг ижтимоий самарадорлигини (ИС) ҳисоблаш учун қуйидаги формулани таклиф этамиз: № 1, 2017 www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий эл

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада меҳнат бозори инфратузилмаси самарали ривожланишига унинг таркибий қисмлари алоҳида тизимлари таъсири таҳлил этилган ҳамда унинг ривожланишини такомиллаштириш йўналишларини аниқлаш учун комплекс баҳолаш…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада меҳнат бозори инфратузилмаси самарали ривожланишига унинг таркибий қисмлари алоҳида тизимлари таъсири таҳлил этилган ҳамда унинг ривожланишини такомиллаштириш йўналишларини аниқлаш учун комплекс баҳолаш… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
кўрсаткичлар тизими, performance indicators, показатели эффективности, employment service, инфраструктура рынка труда, служба занятости, scorecard, баҳолаш босқичлари, комплекс баҳолаш, labor market infrastructure, comprehensive assessment, иш билан бандлик хизмати, этапы оценки, меҳнат бозори инфратузилмаси, система показателей, самарадорлик кўрсаткичлари, assessment stages, комплексная оценка
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники