К содержанию
РецензированоRU2026

ИҚТИСОДИЁТДА ИННОВАЦИОН ВА ЭЛЕКТРОН САВДОНИНГ ТУТГАН ЎРНИ

ELEKTRON TIJORAT · ТУТГАН ЎРНИ · Кенжабаев Аман Тургунович · Шакаров Қулмат Аширович («Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби» кафедра мудири)

Цифровая экономика · 6 · 2026

Аннотация

This article highlights the importance and advantages of e- commerce in economic conditions, its role in the development of economic sectors. Key words: economics, e-commerce, electronic payment systems, competition. Кириш Мамлакатимиз иқтисодиётини узоқ муддатли ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида, ахборот технологиялари ва интернет тармоқлари орқали истеъмолчилар, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари ҳамда давлат солиқ хизмати органларининг уйғунлашган фаолияти алоҳида аҳамият касб этади. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасини янада эркинлаштириш, унинг ҳажмини кескин ошириш, ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, савдо хизматини кўрсатиш шаффофлигини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларининг савдоларда тенг имкониятларини таъминлаш, айниқса давлат харидлари тизимида электрон савдолардан фойдаланиш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади [1]. Шунингдек Республикамизда электрон тижоратни янада ривожлантириш бугунги кунда муҳим аҳамият касб этади.Электрон тижоратда маҳсулотларни сотиб олиш–бу янги ахборот технологиялари, телекоммуникацион технологиялар ва техник воситаларга асосланган савдо тизимидир. У харидорга маълум стандартлар ва савдо қонун-қоидалари асосида фирма ва маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни ва тадбиркорлар билан мулоқотни таъминлаб бериб, ҳаридорга кўпроқ маҳсулотлар танлаш имконини берувчи тизим ҳисобланади. Бунда савдо жараёни харидорнинг қайси вақтда ва қайси жойда бўлишига боғлиқ эмас [2]. Асосий қисм Ҳозирги вақтда электрон савдо бизнес юритишнинг энг замонавий шакли бўлиб, ишлаб чиқарувчиларга, тадбиркорларга чиқимларни “RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNA LI | 4-SON WWW.INFOCOM.UZ 168 ELEKTRON TIJORAT қисқартириш, товарлар ва хизматлар сифатини ошириш, уларни охирги истеъмолчига етказиш суръатини тезлаштиради. Электрон савдо ёрдамида қўшимча буюртмачиларни жалб қилиш ҳисобига даромадларни ошириш, товар ва хизматлар таннархини камайтириш, товар ҳаракати жараёнини қисқартириш, хизматлар сифатини яхшилаш имконияти мавжуд. Ахборот коммуникация технологияларининг хизматлари аҳолининг турмуш тарзида ҳамда иқтисодиёт тармоқларидаги ўрни янада ортиб бормоқда. Ахборот технологияларини жорий этиш натижасида иш юритиш маданиятининг электрон кўриниши шаклланади, масофа қисқаради, меҳнат унумдорлиги ошади ҳамда тармоқларнинг иқтисодий самарадорлигига ижобий таъсир этади [3]. Мамлакатда замонавий ахборот технологиялари асосида янги турдаги электрон тижорат, банк хизматларини кўрсатиш, электрон тўловлар тизими ва хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро ҳисоб-китоблар самарадорлигини ошириш учун кенг шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Электрон савдо тизими ёрдамида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги тўлов операциялари тезкор бажарилади, буюртмачилар ва маҳсулот етказиб берувчилар ўртасидаги ҳамкорлик амалга оширишда бир қатор қулайликларга эга бўлади. Қолаверса, тадбиркорлар замонавий ахборот технологиялари хизматларига эга бўлиб, дунёнинг исталган давлатидан ўзларига ҳамкорлар топиши, маҳсулот ва хизматларини жаҳон бозорига олиб чиқишлари учун янги йўналишлар очилади. Ҳозирги кунда электрон тижоратнинг асосий маҳсулотлари озиқ-овқат, ишлаб чиқариш ва ахборот маҳсулотлари ҳисобланади. Умуман олганда, фирма фаолиятини рақамли кўринишда олиб борилиши янгилик эмас [4]. Корхоналарда комьютерларнинг ишлатилиши фирмалар фаолиятини енгиллаштирган бўлса, интернетнинг пайдо бўлиши электрон тижорат соҳасининг кучайишига олиб келди. Дастлаб катта корпорациялар интернетни тижорат мақсадида ишлатган бўлса, кейинчалик кичик фирмалар ҳам унга эҳтиёж сеза бошлади. Электрон тижорат бу нафақат электрон воситалар орқали савдо-сотиқ фаолияти, балки товар ва хизматларга талабни яратиш, савдо амалга оширилгандан сўнг мижозларга қўшимча хизматлар кўрсатиш, ҳамкорлар орасида ўзаро ҳаракатларни енгиллаштиришлар ҳам киради [5]. Электрон тижоратда давлат, хом-ашё етказиб берувчилар, сотувчилар, истеъмолчилар, ишлаб чиқарувчилар иштирок этиши мумкин. Электрон тижорат корпоратив, интернет ва тижорат тармоқлари ичида амалга оширилади. Интернет электрон тижоратнинг бутун дунёда тарқалиши учун қулай замин яратган бўлсада, электрон тижорат ривожланишининг ахборот технологиялари нуқтаи WWW.INFOCOM.UZ “RAQAM LI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 4-SON ELEKTRON TIJORAT 169 назаридан бу восита оптималлик ўрнини эгаллай олмайди. Бироқ айнан интернет электрон тижорат ривожланишига катта туртки бўлди ва нафақат катта корпорациялар, балки кичик ва ўрта тадбиркорларга ва алоҳида шахсларга хам ушбу тижоратнинг бевосита иштирокчисига айланиш имконини берди. Бу билан товар ва хизматларни етказиб берувчилар ва истеъмолчиларнинг тобора кенгроқ доирада жалб этилаётганини таъминланади [6]. Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда электрон тижорат ва чакана савдо ҳажми барқарор ўсиб бормоқда. Хусусан, 2022 йилда электрон тижорат савдолари ҳажми 2021 йилга нисбат

Доказательный фрагмент

«This article highlights the importance and advantages of e- commerce in economic conditions, its role in the development of economic sectors.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article highlights the importance and advantages of e- commerce in economic conditions, its role in the development of economic sectors. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
economics, e-commerce, electronic payment systems, иқтисодиёт, рақобат., raqobat., competition., elektron savdo, elektron to'lov tizimi, электрон тўлов тизими, электрон савдо, iqtisodiyot
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники