К содержанию
РецензированоRU2022

ЎРТА СИНФ-МУЛКДОРЛАР СИНФИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

MANAGEMENT AND ECONOMY · Шодмонқулова Муборак Маҳаматқуловна

Решение социальных проблем в управлении и экономике · 1 · 110-114 · 2022

Аннотация

Мақолада мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларининг фаолияти учун барча шароитлар, хусусан ҳуқуқий асослар, моддий ва маънавий имкониятлар яратилганлиги, сайловларда фуқаролик жамияти институтлари алоҳида жонбозлик кўрсатган ҳолда аҳолини сайловларга тайёрлаш, уларнинг сиёсий онги ва маданиятини юксалтириш ва сайловларни ҳақиқий демократик руҳда ташкил этиш масалалари ёритилди. Калит сўзлар: Ислоҳот, тараққиёт, ҳужжат, инсон қадри, жамият, ҳокимият, адолат, экологик, сайлов, ғоялар, сиёсий партиялар, ижтимоий, сиёсий, маданий. Истиқлол туфайли мамлакатимизнинг барча соҳларида шу жумладан, иқтисодий-ижтимоий, маданий-маърифий, сиёсий соҳаларда ислоҳотларни амалга оширишга эҳтиёж сезилди. Айниқса, сиёсий соҳадаги ислоҳотлар халқимизнинг маъмурий-буйруқбозлик тизими туфайли «янчиб ташланган» сиёсий онги ва сиёсий маданиятини қарор топтириш ва ривожлантириш билан ҳамоҳангдир. «Биз тараққиётнинг янги босқичига қадам қўяр эканмиз, салоҳият ва имкониятларимизни холис баҳолаш билан бирга, хато ва камчиликларимизни ҳам атрофлича танқидий таҳлил қилдик. Чунки ўзимиз шу ишни қилмасак, ҳеч ким бу хатоларни четдан келиб бизга айтмайди. Биз ўз келажагимизни ўзимиз қурамиз. Бу йўлда хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Шунинг учун ҳар томонлама чуқур ўйлаб, 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Тараққиёт стратегиясини қабул қилдик. Мазкур ҳужжат жаҳон миқёсидаги мураккаб жараёнларни ва мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт натижаларини чуқур таҳлил қилган ҳолда кейинги йилларда “Инсон қадри учун” тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди [1]. 176 SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN MANAGEMENT AND ECONOMY International scientific-online conference Бугунги кунга келиб демократик характерга эга бўлган сиёсий партияларнинг асосий функциялари алоҳида олинган фуқаролар, ижтимоий табақа ва гуруҳлар манфаатларини бирлаштириб, уларни сиёсий манфаатлар мажмуаси даражасига кўтариш ва таянадиган ижтимоий табақалар ваколатларини сиёсий тизимда ифода этиш, ҳокимиятни сайловлар воситасида шакллантириш жараёнларида фаол иштирок, давлат қарорларини легитимлаштириш, уларнинг жамият томонидан эътироф этилишини таъминлаш билан бирга, фуқароларнинг сиёсий жиҳатдан ижтимоийлашувига кўмаклашишга эришишдан иборат. Шу билан биргаликда, фуқароларнинг сиёсий манфаатларини илғаш, уларнинг партиявий доирасига жамлаб, сиёсий жараёнларга сафарбар этиш, шунингдек, фуқароларни бу жараёнда фаол иштирок этишга рағбатлантириш, демократик сайловларда сайланган ўз вакиллари, воситасида ўз муқобил дастурларини амалга ошириш, сиёсий мақсадларини “давлат идораси” билан уйғунлаштириш, халқ билан давлат органлари ўртасидаги алоқалар ва муносабатларни доимий равишда таъминлаб туриш, давлат органларининг қарорлар қабул қилиш, уларга тузатишлар, қўшимчалар киритиш жараёнининг табиий равишда кечишини таъминлаш ва бошқа вазифаларни ўз ичига олади[2]. Фуқароларнинг сиёсий онги ва маданиятини оширишга хизмат қилувчи демократик институтлардан бири бу – сиёсий партиялардир. “Умуминсоний қадриятлар тизимида сиёсий партияларнинг мақсади – ҳокимиятни эгаллаш, уни қўлда тута билиш, давлат ва жамият ўртасидаги иккиёқлама муносабатни таъминлашдир. Сиёсий партияларнинг яна бир муҳим томони – аҳолига мафкуравий таъсир ўтказиш ва сиёсий онгини шакллантиришдир”[3:51-52-б]. Ўзбекистонда кўп партиявийлик тизимининг қарор топишида 1996 йил 25 декабрда Олий Мажлис қабул қилган “Сиёсий партиялар тўғрисида” ги қонуннинг аҳамияти муҳим бўлди. Ушбу қонун 17 моддадан иборат бўлиб 1-моддаси қуйидагича баён этилган: “Сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қарашлар, манфаатлар ва мақсадлар муштараклиги асосида тузилган, давлат ҳокимияти органларини шакллантиришда жамият муайян қисмининг сиёсий иродасини рўёбга чиқаришга интилувчи ҳамда ўз вакиллари орқали давлат ва жамоат ишларини идора этишда қатнашувчи кўнгилли бирлашмасидир”. Қонуннинг 5-моддасига биноан, “давлат сиёсий партиялар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари муҳофаза этилишини 177 SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN MANAGEMENT AND ECONOMY International scientific-online conference кафолатлайди, уставда белгиланган ўз мақсадлари ва вазифаларни бажаришлари учун уларга тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради”[4]. Мамлакатимиз ҳудудида ташкил топган сиёсий партия ва ҳаракатлар ўз-ўзидан пайдо бўлган эмас, балки уларни қўллаб-қувватлайдиган қатлам, гуруҳ, табақа ҳамда уларни мақсад ва муддаолари ифодаланган. Назарий жиҳатдан эътибор берганимизда аввал сиёсий партиялар эмас, балки маълум бир қатлам, гуруҳ вужудга келади ва улар ўз манфаат ва қизиқишларини ифодалашлари учун сиёсий партияларга эҳтиёж туғилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Х.Дўстмуҳаммедов “Ҳар қандай соғлом жамиятда турфа фикрли одамлар бўл

Доказательный фрагмент

«Мақолада мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларининг фаолияти учун барча шароитлар, хусусан ҳуқуқий асослар, моддий ва маънавий имкониятлар яратилганлиги, сайловларда фуқаролик жамияти институтлари алоҳида жонбо…»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларининг фаолияти учун барча шароитлар, хусусан ҳуқуқий асослар, моддий ва маънавий имкониятлар яратилганлиги, сайловларда фуқаролик жамияти институтлари алоҳида жонбо… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Ислоҳот, тараққиёт, ҳужжат, инсон қадри, жамият, иқтисодиёт, хусусий мулк, либераллаштириш, тадбиркорлик, ўрта синф, мулкчилик муносабатлари, демократия, бозор ислохотлари, кичик бизнес, босқичма-босқич
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники