К содержанию
РецензированоRU2026

ҒАРБ ЛИБЕРАЛ-ДЕМОКРАТИК ҒОЯЛАРИНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ

MANAGEMENT AND ECONOMY · ҒАРБ ЛИБЕРАЛ-ДЕМОКРАТИК ҒОЯЛАРИНИНГ · ЎЗИГА ХОСЛИГИ · Шодмонқулова Муборак Маҳаматқуловна

Решение социальных проблем в управлении и экономике · 1 · 110-114 · 2026

Аннотация

Мазкур мақолада неолиберализмнинг шаклланиши, ривожланиш босқичлари ва замонавий сиёсий-фалсафий жараёнлардаги тутган ўрни таҳлил қилинади. Муаллиф неолиберал ғояларнинг замонавий жамиятдаги роли, айниқса Ғарб ва собиқ Совет Иттифоқи ҳудудларидаги акс этиши, партиявий интеграциялар ва идеологик тафовутлар орқали ёритиб беради. Неолиберал ёндашувларнинг миллий ва минтақавий вариантлари, хусусан, Ўзбекистон шароитида уларнинг мослашуви ва ўзига хосликлари кўриб чиқилган. Неолиберализмнинг асосий ғоялари ўзгармасдан қолган бўлса-да, унинг амалий ифодаси, стратегияси ва услублари вақт ўтиши билан муайян ўзгаришларга учрагани таъкидланади. Мақолада давлатнинг иқтисодий ва сиёсий ҳаётдаги ўрни, фуқаролик эркинликлари ва ижтимоий адолат ўртасидаги мураккаб муносабатлар чуқур ёритилган. Калит сўзлар: неолиберализм, либерализм, сиёсий мафкура, ижтимоий адолат, давлат роли, Ўзбекистон, Ғарб модели, сиёсий партиялар, эркинлик, демократик тамойиллар. Ғарб менталитетига хос бўлган либерал-демократик ғоялар неолиберализм кўринишидаги ёндашувлардан янада яққол намоён бўлади. Неолиберализмнинг классификацияси (таснифланиши) асосида бир қатор эркинликларни давлат механизмлари воситасида чеклаш имконияти мавжуд бўлиб, бундан кўзланган мақсад ижтимоий муаммоларни адолат ва бирдамлик тамойилларига мос ҳолда ечиш эди. Аммо неолиберализм классификациясининг сиёсий амалиёти шундай мураккабликка дуч келдики, иккинчи жаҳон урушидан кейин бир қатор либерал, социал-демократик ва консерватив партияларнинг ўзига хос мафкуравий интеграцияси рўй берди. Социал- демократлар ҳам ва консерваторлар ҳам кўпинча либерал шиорлар билан ЧИҚИШДИ. Эҳтимол, шунинг учун ҳам муқобилликнинг сиёсий позицияларида сингиб кетмаслик учун ИККИНЧИ жаҳон урушидан кейин дарҳол либерал партиялар либерал интернационални туздилар (Таъсис съезди 1947 йил апрелда Оксфордда бўлиб ўтди). Либерал интернационал ўзини либерал, демократик ва илғор партияларнинг федерацияси сифатида кўрди. 1947 164 SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN MANAGEMENT AND ECONOMY International scientific-online conference йил Оксфорд либерал Манифести; 1967 йил Оксфорд либерал Декларацияси; 1981 йил Либерал чақириқ унинг асосий дастурий хужжатлари ҳисобланади. Либерал интернационал байроқ остида фикр алмашиш, замонавий либерализмнинг сиёсий ва ғоявий мазмунини бойитишга қаратилган ҳамкорлик ўрнатилган. Ҳозирги замон либерализми ривожланишининг мухим хусусияти шундаки, либерал йўналишдаги сиёсий партияларнинг ҳаммаси ҳам либерал дунёқараш тамойиллари ва кояларига бир хилда амал қилмаётирлар. Шу муносабат билан К.С.Гаджиев либерализм такдири тўғрисида гапирганда гоявий-сиёсий оқим сифатидаги либерализм ва либерал партиялар ўртасидаги тафовутни фарқлаш лозим, деб курсатади1. Бир қатор сиёсатшунос олимлар (Ж.Греем, Х.Форлендер ва бошқалар) томонидан таъкидланадики, либерализм мафкураси ва бу йўналишдаги партиялар фаолияти ўртасида тафовут мавжуд бўлиб, у тобора ортиб бормокда. Чунки партиялар борган сари уз сиёсий курашлари тамойилларига кура иш тутмокдалар. Лекин либерализм ғоявий-сиёсий оқим сифатида сиёсий ва иқтисодий мафкура доирасидан анчагина узоқка чиққан бўлиб, бу холат универститет ва академик доираларда катта қизиқиш уйғотмокда. Либерализм баркарор дунёқараш ва чукур фалсафа сари ўсди. Шуни таъкидлаш зарурки, бугунги кунда либерал фалсафанинг у ёки бу жиҳатларига бағишланган адабиётлар етарлича мавжуд. Адабиётларда жамият, давлат, сиёсий тузум ва алохида индивид муносабатлари, капитализм ва демократия, эркинлик ва тенглик ижтимоий тенглик ва адолат каби кўплаб бошқа мазмундаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилмокда. Агарда классик либерализм муаллифларига муайян исмларни ажратиш мумкин бўлса, бугунги кундаги ҳар бир исм либерал фалсафа, назария ёки амалиётнинг алоҳида йўналишини ташкил этади. Бу хол, хусусан, К.С.Гаджиевга куйидаги хулосани чиқариш учун асос бўлди: «Либерализмнинг картасини яратиш ва янгилаш, унинг ғояларини карта бўйича кўриб чиқиш ва бугунги реалликларга мослашга оид уринишлар янги модификациялар ва вариантларнинг бутун бир мажмуини келтириб чикарди-ки, уни аниқ ва батамом шаклланган ижтимоий-сиёсий фикр тури ва окими сифатида мувофиқлаштирувчиларни қидириб топишда сезиларли даражада мураккабликлар туғдирди»2. 1 К.С.Гаджиев. Введение в политическую науку. -М.: Логос, 1997. -388-бет. 2 К.С.Гаджиев. Введение в политическую науку. -М.: Логос, 1997. -389-бет. 165 SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN MANAGEMENT AND ECONOMY International scientific-online conference Неолиберал назарий-методологик ишланмаларнинг ҳар бир турида ўзига хос сиёсий устуворликлар мавжуд бўлиб, қоидага биноан, улар одатда муайян мамлакатнинг муаммоларига йўналтирилган бўлади. Шунинг учун неолиберал тенденцияларни ҳеч иккиланмасдан мазкур сиёсий мафкуранинг даврнинг муайян ҳолатида долзарб ҳисобланган ва ижтимоий тараққиётнинг ўзига хос вазифаларини акс эттирган миллий ёки минтакавий шакллари сифатида ифодалаш мумкин. Бу тафовутни жаҳоннинг турли давлатларидаги жамиятлар либерал ривожланишининг дастурларини таққ

Доказательный фрагмент

«Мазкур мақолада неолиберализмнинг шаклланиши, ривожланиш босқичлари ва замонавий сиёсий-фалсафий жараёнлардаги тутган ўрни таҳлил қилинади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур мақолада неолиберализмнинг шаклланиши, ривожланиш босқичлари ва замонавий сиёсий-фалсафий жараёнлардаги тутган ўрни таҳлил қилинади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
неолиберализм, либерализм, сиёсий мафкура, ижтимоий адолат, сиёсий партиялар, демократик тамойиллар., Ғарб модели, эркинлик, Ўзбекистон, давлат роли
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники