К содержанию
РецензированоRU2026

ДАВЛАТ ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАРДА ФАОЛИЯТ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА РИСКЛАРНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИНГ АҲАМИЯТИ

MANAGEMENT AND ECONOMY · БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА РИСКЛАРНИ · БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИНГ АҲАМИЯТИ · Нуралиев Рустам Турғунович

Решение социальных проблем в управлении и экономике · 2026

Аннотация

Considering the growing importance of risk management in recent times, we conducted research and elucidated the essence of the concept of risk and its types. The analysis performed allows for the assessment of the level of organization of risk management systems in state-owned enterprises, as well as the principles and methods of risk management. Furthermore, it creates conditions for the implementation of innovative ideas in production. Key words: risk, risk factors, risk management, risk management principles and methods, supervisory board, founder. Риск (хавф-хатар)нинг иқтисодий табиати шундан иборатки, у иқтисодий категория сифатида тавсифланади ва корхонанинг хўжалик жараёнини амалга ошириш билан боғлиқ иқтисодий тушунчалар тизимида муайян ўрин эгаллайди. Риск корхонанинг иқтисодий фаолияти соҳасида юзага келади, унинг фойдасини шакллантириш билан бевосита боғлиқ ва кўпинча молиявий-хўжалик фаолиятини амалга ошириш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган иқтисодий оқибатлар билан тавсифланади. Ишлаб чиқариш корхоналари ва компанияларида риск турларини қуйидагича гуруҳлаш мумкин: маъмурий риск, операцион риск, ҳуқуқий 93 SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN MANAGEMENT AND ECONOMY International scientific-online conference риск, валюта риски, мулкий риск, кредит риски, молиявий риск. Бу барча риск гуруҳларини янада батафсил кўриб чиқиш мумкин, масалан, молиявий рискларга кредит риски, фоиз риски, валюта риски, солиқ риски, инфляция риски, депозит риски, тўловга лаёқатсизлик риски, инвестиция риски, криминоген риск киради. Корхоналарда йўқотиш ёки зарар кўришнинг олдини олиш бўйича бошқарув тизимининг вазифаси шундаки, энг ёмон ҳолатда ҳам фақат фойданинг бир оз камайиши ҳақида гап бориши мумкин, лекин ҳеч қандай ҳолатда банкротлик масаласи кўтарилмаслиги керак. Рискларни сифатли бошқаришга эришиш учун рискли вазиятларни мунтазам равишда таҳлил қилиш ва башорат қилиш, юқори рискли соҳаларни аниқлаш, рискли ҳолатлардаги йўқотишларни камайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш зарур. Шу билан бирга корхонанинг бошқарув тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳам муҳим. Корхонанинг юқори ликвидлилигига эришиш учун ҳаддан ташқари таваккалчилик фаолиятидан воз кечиш, рискларни суғурталашни ташкил этиш, риск оқибатларини камайтириш чораларини кўриш, рискларни қоплаш учун захира ва резервларни шакллантириш жуда муҳимдир. Иқтисодий ва молиявий инқироз даврида рискларни бошқариш айниқса долзарб аҳамият касб этади. Профессионал комплекс риск- менежмент, шубҳасиз, барча муаммоларни ҳал қилмайди ва хавфли ҳодисаларнинг юзага келиш эҳтимолини нолга туширмайди, аммо айнан шундай ёндашув бизнес ташкилотининг мақсадларига эришишга ёрдам беради, бизнес қарорларининг самарадорлигини оширади, ноаниқ ташқи муҳит шароитида қўшимча имкониятларни аниқлаш, умуман олганда компаниянинг ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлаш имконини беради [1]. Иқтисодий ва молиявий инқироз даврида рискларни бошқариш Ўзбекистон саноат корхоналари олдида турган энг долзарб муаммо ҳисобланади. Глобаллашув жараёнлари иқтисодий рискларнинг яна бир манбаи бўлиб қолмоқда, шунинг учун бошқарувда риск-менежмент асосларидан фойдаланиш корхона ва компанияларнинг мақсад ва вазифаларига эришишга ёрдам беради, гарчи, шубҳасиз, турли хил рискларнинг пайдо бўлиш эҳтимолини нолга туширмаса-да. Хавфларни бошқариш корхона раҳбарлари фаолият дастурларининг самарадорлигини оширишга қаратилган асосий воситалардан бири 94 SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN MANAGEMENT AND ECONOMY International scientific-online conference ҳисобланади. Раҳбарлар уни маҳсулотнинг ҳаётийлик даври харажатларини камайтириш ва корхона фаолиятининг муваффақиятига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган потентсиал муаммоларни юмшатиш ёки олдини олиш учун қўллашлари мумкин. Хавфларни баҳолаш корхона фаолиятининг барқарорлигига олиб келади ва унинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшади. Хавфларни бошқариш барқарор ривожланишга қўшилган ҳисса бўлиб, корхонанинг барқарор фаолиятини сақлаб қолиш ва оширишда муҳим омил ҳисобланади. Фаол хавф-менежмент бошқарув жараёнида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб, хавфлар тегишли даражада бошқарилаётганини таъминлаш йўналишида амалга оширилади [2]. Корхонада қўлланилиши лозим бўлган хавфларни бошқариш сиёсатини кўриб чиқамиз. Ишлаб чиқилаётган механизм (дастур) хавфларни самарали ва узлуксиз бошқаришга йўналтирилган бўлиши керак. Шундай қилиб, хавфлар бўйича ахборот шаффоф ҳисоботни яратиш, ташқи ва ички шароитларнинг ўзгаришини камайтириш ва олдини олиш бўйича чора-тадбирларни режалаштириш дастурга ижобий таъсир кўрсатади. Мазкур механизм, шу жумладан контрагентлар ва пудратчилар билан ўзаро муносабатлар хавфларни аниқлаш ва уларни кузатиб бориш вазифаларини бажариши лозим. Уни амалга ошириш учун фаолиятнинг муайян соҳалари учун ишлаб чиқилган йўриқномалар тўплами кўринишидаги режанинг мавжуд бўлиши зарур. У бутун корхона фаолиятининг бошқа турларига таъсир кўрсатмайди, балки кўпроқ раҳбариятга хавфларни бошқариш соҳасида етакчиликни таъминлаши мумкин. Рискларни бош

Доказательный фрагмент

«Considering the growing importance of risk management in recent times, we conducted research and elucidated the essence of the concept of risk and its types.»

Образец извлечения

Демо-превью

Considering the growing importance of risk management in recent times, we conducted research and elucidated the essence of the concept of risk and its types. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
risk, risk factors, risk management, risk management, кузатув кенгаши, муассис., риск, риск менежмент, рискни бошқариш, риск омиллари, рискни бошқариш тамойиллари ва усуллари
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники