Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
СЛАВЯН ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ ВА УНИНГ КЕЛАЖАГИ: ДАНИЛЕВСКИЙ БАШОРАТИ
ДАНИЛЕВСКИЙ БАШОРАТИ
Современные подходы и новые исследования в современной науке · 2026
Аннотация
Мазкур мақолада рус мутафаккири Николай Яковлевич Данилевскийнинг маданиятшунослик концепцияси, хусусан, “маданий- тарихий типлар” назарияси ёритилади. Муаллиф цивилизацияларнинг ўзига хос табиий ривожланиш йўллари мавжудлигини таъкидлаб, инсоният тарихини ягона прогрессив эволюция сифатида эмас, балки турли маданий-тарихий типларнинг мустақил ҳаёт йўли сифатида кўради. Данилевский Ғарб цивилизациясининг устунлигини инкор этиб, Шарқ халқлари, хусусан, Ҳиндистон, Хитой ва қадимги Мисрнинг тарихий ютуқларига урғу беради. Муаллиф “ижобий” ва “салбий” халқлар тушунчасини илгари суради ҳамда цивилизациялараро маданий алоқаларнинг турлари – ўтказиш, эмлаш ва ўғитлаш ҳақида фикр юритади. Данилевскийга кўра, тарихий тараққиётда славян цивилизацияси ўзининг тўлақонли ифодасига ҳали эришмаган бўлиб, инсониятнинг тўрт йўналишдаги (диний, маданий, сиёсий, иқтисодий) фаолиятини уйғунлаштириш салоҳиятига эга ягона маданий-тарихий тип сифатида талқин этилади. Калит сўзлар: Николай Данилевский, маданий-тарихий тип, цивилизация, тарих фалсафаси, прогресс ғояси, славян цивилизацияси, панславизм, Ғарб ва Шарқ, ижобий ва салбий халқлар, маданий алоқалар. Николай Яковлевич Данилевский (1822-1885) – рус мутафаккири. Бир-биридан мустақил бўлган локал маданиятлар мавжудлигини тан олиб, улар тирик организмлар каби Ер шарининг турли бурчакларида ёниб, сўниб, замон ва маконда бир-бирига мос тушмаслигини тан олган “локал цивилизациялар” тўғрисидаги маданиятшунослик концепциялардан дастлабкисининг муаллифи. Ўзининг маданият концепциясидаги асосий ғояларни Н.Я.Данилевский «Россия ва Европа» (1869) деган асарида баён қилиб, ижтимоий тараққиётнинг «эркин» тизимлари ўрнига тарихий воқеаларни гуруҳлаштириш «табиий» тизимини таклиф қилди. Бу тизимда башарият тарихи тараққиётидаги маълум типлардан келиб чиқиб, вақтинчалик 82 CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN MODERN SCIENCES International scientific-online conference таснифни иккинчи даражали деб ҳисоблаган ҳолда тарихнинг хилма- хиллиги инобатга олинган эди. Ўзининг назариясида у тарихий жараённи дунёнинг барча мамлакатлари ва халқларини қамраб олувчи ягона эволюцион оқим сифатидаги анъанавий ёндашувдан воз кечди. Замонавий Европа цивилизациясини ва маданиятини тараққиётнинг чўққиси деб ҳисоблаган ҳамда бошқа халқлар маданиятини унинг Европа маданиятига мос келиши нуқтаи назаридан баҳолаган қарашларга ҳам қўшилмади. Данилевский жаҳон тарихига бўлган европоцентристик нуқтаи назардан ва бу тарихнинг қадимги, ўрта асрлар ва янги даврга бўлинади деган қарашлардан ҳам воз кечди. Ўз қарашларини исботлаб берди ҳам. Жумладан, европалик олимлар қадимги дунё тарихи тугаши даврини милодий 476 йил, яъни Рим империясининг қулаши вақти билан ўлчайдилар. Бироқ ушбу Европа тарихи учун жуда муҳим бўлган воқеа Хитой ёки Ҳиндистонда умуман ҳеч қандай таъсир ўтказмади ҳатто билинмади ҳам. Бунга қарамасдан анъанавий тарихий схемада Рим империясининг қулаши ёшини яшаб бўлган +адимги Миср ва Юнонистон тақдирларини Рим дунёда умуман йўқ бўлгани каби яшашни давом этаётган Хитой ва Ҳиндистон тақдирларини ҳам бир гуруҳга бирлаштирди. Бундан ташқари Данилевский Европа цивилизациялари прогрессив, Осиё цивилизациялари эса қолоқ деган фикрга қўшимайди. Бу нуқтаи назар нотўғри эканлигини исботлаган ҳолда, у Ҳиндистон ва Хитой каби Осиё мамлакатлари, Африкадаги Мисрнинг қадимда юқори тараққий этганлигини кўрсатади. Шунинг учун прогресс нафақат Европага хос, қолоқлик эса Шарқнинг ўзига хос хусусияти эмас. Инсоният, Данилевскийнинг фикрича, иккинчи даражали тушунча бўлиб, тарихий ҳаётнинг асосий ташувчилари «табиий» тизимлар, ўзига хос «маданий-тарихий типлар» ҳисобланади. Бундай типларни ажратишнинг асосий мезони бўлиб эса тилларнинг яқинлиги хизмат қилади. Маданий-тарихий типнинг ўзи эса, Данилевский фикрича, этник, антропологик, ҳудудий, ижтимоий ва бошқа белгилар йиғиндисидир. Данилевский инсоният яхлитлиги ғоясидан воз кечиб ҳамда прогресснинг ягона йўналишини истисно қилиб, ҳар бир халқ тарихини бошқа маданий- тарихий типлардан фарқланувчи, ўз ҳаёти билан яшовчи, ўз чеҳраси ва ўз тақдирига эга бўлган мустақил маданий-тарихий тип сифатида алоҳида кўриб чиқиш лозимлигини ўқтиради. Фақат алоҳида олинган маданий- 83 CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN MODERN SCIENCES International scientific-online conference тарихий типга нисбатан қадимги, ўрта асрлар ёки янги давр тарихи ҳақида гапириш мумкин. Умумжаҳон тарихи ёки умумжаҳон цивилизацияси ҳақида гапириш эса маъносиъдирп, чунки бу тушунчалар ортида ҳеч қандай мазмун йўқ. Ҳар бир маданий-тарихий тип мазкур халқ учун ўзига хос бўлган диний, ижтимоий, маиший, саноат, сиёсий, илмий, бадиий, тарихий ривожланиш элементларининг мажмуидан таркиб топади. Маданий- тарихий типнинг ўзига хослиги негизида Худо томонидан берилган ғоя ётиб, бу ғояни халқ ўз борлиғининг барча соҳаларида ривожлантириши зарур. Айнан шу ғоянинг тўлиқ-тўкис ривожи мазкур маданий-тарихий тип учун прогресс бўлади. Турли маданий-тарихий типлар томонидан бундай ғоялар қанчалик кўпроқ ривожлантирса, инсоният
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада рус мутафаккири Николай Яковлевич Данилевскийнинг маданиятшунослик концепцияси, хусусан, “маданий- тарихий типлар” назарияси ёритилади.»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада рус мутафаккири Николай Яковлевич Данилевскийнинг маданиятшунослик концепцияси, хусусан, “маданий- тарихий типлар” назарияси ёритилади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Николай Данилевский, маданий-тарихий тип, славян цивилизацияси, маданий алоқалар., панславизм, Ғарб ва Шарқ, ижобий ва салбий халқлар, тарих фалсафаси, прогресс ғояси, цивилизация
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Развитие и инновации в наукеАбдусодиқов Маруфжон, Мамаражабов Беҳруз1945
Лучшие интеллектуальные исследованияOSHIRISH YO’LLARI, Sadikov Shoxrux Shuxratovich – +12025