К содержанию
РецензированоRU2026

АЛЛОМАНИНГ МЕРОСИДА БОРЛИҚ ВА БИЛИШ МАСАЛАЛАРИНИНГ ҚЎЙИЛИШИ

MANAGEMENT AND ECONOMY · МАСАЛАЛАРИНИНГ ҚЎЙИЛИШИ

Решение социальных проблем в управлении и экономике · 2026

Аннотация

Мазкур мақолада Темурийлар даврининг кўзга кўринган диний ва илмий арбоби, Хожа Аҳрорнинг издоши ва шогирди, Ҳусайн Бойқаро давлатида хос воиз бўлиб хизмат қилган Фахруддин Али Сафийниниг иилмий меросида борлиқ ҳамда билиш муаммоларининг қўйилиши ва ечилишига доир қарашлари таҳлил қилинган. Алломанинг асарларида илгари сурилган борлиқ ва билиш концепцияси илмий ва диний нуқтаи назардан ҳам позитив, ўзига хос бўлганлиги асосланган. Калит сўзлар. Аллома, Али Сафий, борлиқ, вужуд, ваҳдатил вужуд, ваҳдатул мавжуд, ҳиссий билий, ақлий билиш, интуитив билиш. Али Сафийнинг бизгача етиб келган асосий асарларини тадқиқ ва таҳлил этиш натижасида бизга мутафаккирнинг метафизика, тасаввуф назарияси ва адаб илмига оид фикр-мулоҳазалари, шунингдек, билиш назариясига оид қарашларини яъни редукция қилиш имконини берди. Али Сафий онтология – борлиқ масаласига тўхталганда ўзи самимий, чин ихлосли сунний мусулмон сифатида Аллоҳ вужудининг ҳақлиги, фақат угина боқий, охирги мақсад эканлигини, бу дунёдаги жами нарса, ҳодиса, жараёнлар борлиғи ўткинчи борлиқ сифатида талқин этади: “...Вужуди Ҳақ Субҳонаҳу ва Таолони назари бақо ва мақсудлик била мулоҳаза қилмоқ керак...” [4, 43]. Шу билан бирга, пантеистик тасаввуф анъана–ақидасига кўра Али Сафий ҳам Аллоҳ Ҳақ вужуди – борлиғини “Ваҳдат-ул-вужуд”, “Ваҳдат-ул-мавжуд” ва “Ваҳдат-уш-шуҳуд” кўринишларини санаб, таърифлаб ўтган. Али Сафий келтиришича, Аллоҳ ҳақиқий борлиқ – субстанция бўлиб, биз кўриб турган, биз унда мавжуд бўладиган олам (яъни “мумкин-ул- вужуд”) ҳақиқий борлиқ эмас, балки, ҳақиқий борлиқ бўлган “Вожиб-ул- вужуд”нинг, яъни олам, борлиқ субстанциясининг арази (араз, ориз) – акциденциясидир холос. Борлиқ муаммосини тушуниш, таърифлаш ва талқин этишда Али Сафий кўрсатишича, “суфиййа била ҳукамонинг орасида ихтилоф турур” [4, 224]. Зеро, файласуф-ҳукамолар Форобий, Ибн Мискавайҳ, Ибн Сино, Умар Ҳайём ва бошқа машшоиййунлар, яъни Шарқ арастучиларига кўра “Вожиб ул-вужуд”, яъни Аллоҳ таоло борлиғи (вужуди) билан “Мумкин-ул-вужуд” – бу дунё, олам борлиғи (вужуди) ўртасида туб фарқ, ўтиб бўлмас чегара бор. Уларнинг биринчиси сабаб, 73 SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN MANAGEMENT AND ECONOMY International scientific-online conference асос, иккинчиси эса оқибатдир. Биринчи сабаб ҳал қилувчи, белгиловчи, яратувчи, ҳаракатга келтирувчи – фоъил бўлса, иккинчиси ўткинчи, белгиланувчи, яратилувчи, ҳаракатга келтирилувчидир. Шу билан бирга Али Сафийнинг борлиқни бу дунё ва у дунё, Қадий (яъни Оллоҳ таъоло) билан ходисот (яъни, ўзгариб йўқ бўлувчи) дунёси, оламлари муаммосини, олами жисмоний ва олами руҳоний, дунёвий (илоҳий) нур ва аҳлуллоҳ вакилларида тажаллий, зоҳир бўладиган нурнинг мавжудлиги, нури бениҳоянинг бу олам, аҳлуллоҳга файзи, судури, аҳлуллоҳ вакили - пири-муршид вужуди, Ҳол тўғрисидаги ўта мураккаб ва ҳатто ҳозирда парапсихология, руҳий таҳлил ривожланган замон учун ҳам қизиқарли бўлган иррационал концепциялар тўғрисида маълумотлар беради. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Али Сафий ўз салафлари диний- ирфоний, фалсафий қарашларини ворисий ривожлантирган. Бироқ, унинг назарий-методологик позицияси расмий “Аҳли сунна вал-жамоа” ақидалари, концепцияси доирасида объектив-идеализм, креацион дунёқараш мавқеини тўла сақлаб қолган [3]. Али Сафийнинг олам ва унинг қонунларни билиш йўл, усул, воситалари тўғрисидаги қарашлари ҳам позитив ислом, ўрта аср мусулмон жамияти қадрият ва анъаналарига кўра ҳам диний-илоҳиётчилик, ҳам диний-ирфоний, ҳам дунёвий илм-фан, фалсафа нуқтаи назаридан тамомила ижобийдир. Анъанага кўра Али Сафий билиш соҳалари, жараёнларини уч катта йўналишда олиб қарайди: ақлий – ҳиссий ва ақлий билиш даражаси, йўл, услублари; нақлий – яъни Қуръон сура-оятлари, ҳадислар, тафсир ва фиқҳ илмлари орқали бериладиган билимлар; авлиёуллоҳ – “аҳли рижол” ёки “аҳли кашф”га бериладиган – бевосита кўриш (назар), туйғу, завқ, жазаба (жазба), муроқаба, пири-муршид етакчилиги, тарбияси, тасарруфи орқали бериладиган билимлар – яъни иррационал билимлар мажмуаси. Али Сафийнинг “Латойиф ут-тавоийф”, “Рашаҳот айн ул-ҳаёт” ва бошқа асарларида гносеология, эпистемеология билан боғлиқ жуда зукко, характерли мисоллар, мантиқий хулосалар, кузатиш ва ҳикматлар кўп учрайди. Аммо уларда илмга шубҳа билан қараш (скептицизм), инсон ақли, иродаси дунё ва унинг қонунларини билиши мумкинлигини инкор этувчи агностицизмни деярли кўрмаймиз [2]. Унинг талқинида ноақлий, ассоциатив ёки нақлий, жазбий-ирфоний билиш шаклида бўлса ҳам инсоннинг ўзини, ҳам бу дунё ва унинг қонунларини, ҳам Аллоҳ таоло 74 SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN MANAGEMENT AND ECONOMY International scientific-online conference сифат, қудрат, буйруқ аломатларини инсон ўз ақл-закоси, руҳи ёрдамида била олиши мумкинлигига мутлақ, позитив ишонч, эътиқод позицияси илгари суриб, ҳимоя қилинган. Али Сафийнинг ўзи ҳам рационал, дунёвий илмларда, ҳам диний-илоҳиёт, тасаввуфий-ирфоний, иррационал илмларда энг ўткир зако, ақл, билим ва салоҳиятга эга бўлиб, икки соҳада ҳам ўзини намоён эта олган. Али Сафий ўзининг “Латойиф ут-тавойиф” асари

Доказательный фрагмент

«Мазкур мақолада Темурийлар даврининг кўзга кўринган диний ва илмий арбоби, Хожа Аҳрорнинг издоши ва шогирди, Ҳусайн Бойқаро давлатида хос воиз бўлиб хизмат қилган Фахруддин Али Сафийниниг иилмий меросида борлиқ ҳамда…»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур мақолада Темурийлар даврининг кўзга кўринган диний ва илмий арбоби, Хожа Аҳрорнинг издоши ва шогирди, Ҳусайн Бойқаро давлатида хос воиз бўлиб хизмат қилган Фахруддин Али Сафийниниг иилмий меросида борлиқ ҳамда… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Аллома, Али Сафий, борлиқ, вужуд, ваҳдатил вужуд, ҳиссий билий, ваҳдатул мавжуд, ақлий билиш, интуитив билиш.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники