К содержанию
РецензированоRU2026

АЛИ САФИЙ ҲАЁТИ ВА МЕРОСИ ҲАҚИДА

MANAGEMENT AND ECONOMY

Решение социальных проблем в управлении и экономике · 2026

Аннотация

Мақолада темурийлар ренессансининг етук алломаларидан бири бўлган Фахруддин Али Сафийнинг ҳаёти ва илмий мероси тадқиқ этилган. Мутафаккир ҳаётининг асосий босқичлари, асарлари рўйхати ва уларнинг асосий мазмуни манбалар ҳамда замонавий тадқиқотлар асосида ёритилган. Калит сўзлар. Али Сафий, мерос, Кошифий, Жомий, Навоий, Ҳирот, Хожа Аҳрор, “Рашаҳот айн ул-ҳаёт”, “Латоиф ут-тавоиф”, “Одобул асҳоб”. Янги Ўзбекистон маънавий янгиланиш, ўзликни англаш, миллий ўзликка қайтиш, маънавий-руҳоний, диний-ирфоний қадриятларни тиклаш йўлидан изчил одимлаб бормоқда. Бу жараёнлар эса миллий онг ва тафаккурни шакллантириш, уларга замонавий руҳ, файз бағишлаш, ўз миллий-маънавий қадриятлари билан фахрланадиган, ғурурланадиган ёшларни тарбиялаш жараёнида, ўзбек халқининг ҳозирги жаҳон ҳамжамиятида ўзига хос ва муносиб ўрин эгаллашига эришиш учун замин бўлиб хизмат қилмоқда. XV асрнинг иккинчи ярми, XVI асрнинг биринчи ярмида Хуросон ва Мовароуннаҳрда яшаб ижод этган Фахруддин Али ас-Сафий Воиз ал- Кошифий ал-Байҳақий ўз даврининг етук адиби, олими, диний ва давлат арбоби бўлган. У ахлоқ, фиқҳ, тарих, фалсафа, дин, тасаввуф, тафсир каби илмлар билан шуғулланган. Ҳирот Жомеъ масжиди ва мадрасаларида ваъзлар, амри маъруф, давлат хитобаларини ўқиган, ақоид, тафсир ва ҳадис илмларидан дарс берган. Али Сафий А.Д.Миклухо-Маклайнинг маълумотларига кўра, 1463-йил 12 февралда Ҳиротда Ҳусайн Воиз Кошифий оиласида туғилган . Бироқ, М.Ҳасаний ва Б.Умрзоқлар Али Сафийнинг “1463 йил 1 февралда Сабзаворда туғилди, сўнг ота-онаси билан Ҳиротга кўчиб келди” дейдилар Али Сафийнинг фаол ижтимоий-диний фаолияти ва илмий ижоди барқ урган, сермаҳсул даври XVI асрнинг илк 30 йилига тўғри келди. Бу даврнинг аллома илмий ижоди, фаолияти, шахсий тақдири учун фавқулодда ўрни шунда эдики, унинг ҳомийлари, маънавий раҳнамоларининг жамиятда таъсири сезиларли эди. Аммо улар: Хожа Аҳрор (1489-90 йилда), Жомий (1492 йилда), Навоий (1501 йилда), улардан сўнг маънавий, сиёсий-мафкуравий ҳомийлик қилган, тинч-осуда 78 SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN MANAGEMENT AND ECONOMY International scientific-online conference ижод учун шароит яратиб берган Ҳусайн Бойқаро (1506 йилда), отаси Ҳусайн Воиз Кошифий (1507 йилда) вафот этган эдилар. Али Сафий Шайбонийхон Ҳиротни эгаллаб турган 1507-1510 йилларда ҳам худди Султон Ҳусайн Бойқаро давридагидек воиз ва хотиб сифатида фаолиятини давом эттирган ҳамда илмий, диний-ирфоний ижоди, асарлар ёзиш учун барча шароитларга эга бўлган. Аммо у темурийлар ҳокимиятининг изчил ва содиқ ҳимоячиси сифатида шайбонийлар сулоласи сарой аъёнлари, хусусан, амалда бош ҳоқон мақомига эга бўлган Шайбонийхоннинг жияни Убайдуллоҳ хон наздида шубҳали, ишончсиз, лекин, унинг обрўси билан ҳисоблашишга тўғри келадиган жуда ноқулай диний-сиёсий арбоб эди. Шунинг учун бўлса керак, 1528-29 йилларда Ҳиротни қўлга киритган Убайдуллоҳ хон Али Сафийни қандайдир сабаб топиб, аввал бир йилга зиндонбанд этиб, сўнгра Ғаржистонга бадарға қилган эди . Орада нисбатан анча катта даврдаги (1512 йилги Ғиждувон жангида Сафавийлар қўшинини енгган Шайбонийларнинг ғалабаларидан кейинги қарийб 25-26 йиллик) Али Сафийнинг ҳаёти ва ижоди тўғрисида манбавий маълумотларга ҳозирча эга эмасмиз. Бу даврни батафсил ёритиш ҳозирча қоронғу қолмоқда. Али Сафий 1529-1532 йилларда Ҳирот ва Ғазна шаҳарлари оралиғидаги Ғаржастон ҳокими Муҳаммад Сайфулмулк ҳузурида яшаб, ижод қилган. Бу ҳукмдор унга жуда катта ҳурмат ва эътибор кўрсатган, осуда ва беташвиш ижод қилиши учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратиб берган эди . Али Сафий ҳаётини мураккаблаштирган яна бир ҳол шунда эдики, айни пайтнинг ўзида у Сафавийлар наздида у ҳам изчил сунний, ҳам содиқ темурийзодалар тарафдори сифатида ноқулай, катта обрўли диний ва сиёсий арбоб эди. Ана шу сабабли, у Ғаржастон Шоҳ Таҳмосп томонидан забт этилиши арафасида Ҳиротга қайтишга мажбур бўлган эди. Юқорида келтириб ўтилиб, таҳлил этилган асосий манбалар ва тадқиқотлар хулосаларига таянган ҳолда Али Сафий ҳаёти, фаолияти, ижоди ва дунёқарашининг қуйидаги мухтасар тадрижий босқичларини кўрсатиб ўтиш мумкин: I давр – 1463-1474 йиллар. Болалик, ўсмирлик, мактаб ва илк мадраса таълими – Байҳақ – Сабзавор - Ҳирот. Болалик даври. II давр – 1474-1490 йиллар. Самарқанд мадрасаларида олий таълимни етказиш, Хожа Аҳрор Валий ҳузурида муридлик, котиблик даври. Балоғат ва йигитлик даври. Бу давр Али Сафийнинг Хожа Аҳрор ҳузурига келиб, 79 SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN MANAGEMENT AND ECONOMY International scientific-online conference унинг муриди, котиби ва издошига айланиши, маънавий-руҳоний изланиши жараёнини М.Ҳасаний ва Б.Умрзоқлар қуйидагича таърифлайдилар: “…Айниқса, бу даврга келиб, Самарқандлик Хожа Аҳрорнинг таъсири бутун Хуросонга ёйилган эди… Али Сафийнинг кўнглида Хожа Аҳрор билан учрашиш истаги туғён ура бошлайди. Бу ҳақда Жомий билан маслаҳатлашади… Али Сафий Жомийдан бир хат ёзиб беришни илтимос қилади... ” . Али Сафий Хожа Аҳрор билан 1474 йилда Қаршида учрашади ва кейинчалик 16 йил давомида, яъни Хожа Аҳрорнинг вафотигача (1490) аввал унинг м

Доказательный фрагмент

«Мақолада темурийлар ренессансининг етук алломаларидан бири бўлган Фахруддин Али Сафийнинг ҳаёти ва илмий мероси тадқиқ этилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада темурийлар ренессансининг етук алломаларидан бири бўлган Фахруддин Али Сафийнинг ҳаёти ва илмий мероси тадқиқ этилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Али Сафий, мерос, Кошифий, Жомий, Навоий, Ҳирот, Хожа Аҳрор, “Рашаҳот айн ул-ҳаёт”, “Латоиф ут-тавоиф”, “Одобул асҳоб”.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники