Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ШЎРЛАНГАН ТУПРОҚЛАР ШАРОИТИДА ҒЎЗАНИ ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ УСУЛИНИНГ AҲАМИЯТИ
YOSH OLIMLAR · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · СУҒОРИШ УСУЛИНИНГ AҲАМИЯТИ (in-academy.uz/index.php/yo) · Қўзиев Фарход Серобович (in-academy.uz/index.php/yo)
Молодые ученые · 2015
Аннотация
Ушбу мақолада Бухоро вилоятининг шўрланган механик таркибига кўра енгил қумоқ тупроқлари шаротитида ғўзанинг Бухоро-102 навини етиштиришда томчилатиб суғоришда мақбул суғориш техникаси элементларини аниқлаш асосида суғориш тартибини ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқот натижалари келтирилган Калит сўзлар: шўрланган тупроқлар, томчилатиб суғориш, суғориш меъёри, томизғичнинг сув сарфи, томизғичлар орасидаги масофа, пахта ҳосили. Кириш. Марказий Осиёда сўнгги 50-60 йил давомида музликлар майдони тахминан 30 фоизга қисқарган. Тахминларга кўра, ҳарорат 20С га ортганда музликлар ҳажми 50 фоизга, 40С га исиганда эса, 78 фоизга камаяди. Ҳисоб-китобларга кўра, 2050 йилгача Сирдарё ҳавзасида сув ресурси 5 фоизга, Амударё ҳавзасида 15 фоизгача сув ресурсларининг камайиши кутилмоқда. “Ўзбекистонда 2015 йилгача бўлган даврда сувнинг умумий тақчиллиги 3 млрд куб метрдан ортиқни ташкил қилган бўлса, 2030 йилга бориб 7 млрд куб метрни, 2050 йилга бориб эса, 15 млрд куб метрни ташкил қилиши мумкин”. Бугунги кунда дунёда глобал иқлим ўзгариши ва сув тақчиллиги кучайиб бораётган даврда сув тежовчи суғориш технологияларни кенг қўллаш натижасида сув тақчиллигининг салбий оқибатларини камайтириш, қишлоқ хўжалиги экинларидан барқарор ва сифатли ҳосил олишни таъминлаш бугунги кунда долзарб ҳисобланади. Тадқиқот мақсади: Бухоро вилоятининг ўртача даражада шўрланган, механик таркибига кўра енгил қўмоқ тупроқлари шароитида ғўзанинг Бухоро-8 навини томчилатиб суғоришда мақбул суғориш техникаси элементларини аниқлаш, уларнинг ғўзани ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлиги ҳамда пахта толасининг сифат кўрсаткичларига таъсирини баҳолаш, ғўзани томчилатиб суғоришнинг суғориладиган ерларнинг мелиоратив режимига таъсирини аниқлашдан иборат. Тадқиқот объекти: сифатида ўтлоқи аллювиал, ўртача даражада шўрланган, механик таркибига кўра енгил қумоқ тупроқлар, ғўзанинг Бухоро-8 навини томчилатиб суғориш усулидаги мақбул суғориш техникаси элементлари олинган. Тадқиқот усуллари. Лаборатория ва дала тадқиқотлари ҳамда фенологик кузатувлар Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий- тадқиқот институтининг “Дала тажрибаларни ўтказиш услублари” (ЎзПИТИ-2007) га асосан бажарилди. Тупроқнинг сув-физик хусусиятлари, агрокимёвий хоссалари ва тупроқ таркибидаги тузлар миқдори “Ғўза етиштириладиган суғориладиган майдонларда тупроқнинг агрокимёвий, агрофизикавий ва микробиологик хоссаларини ўрганиш услублари” асосида бажарилиб, олинган маълумотлар ишончлилиги ва аниқлиги Б.А.Доспеховнинг “Дала тажрибаларни ўтказиш услублари” қўлланмалари асосида компьютер дастурлари ёрдамида статистик таҳлиллар бажарилган. 60 YOSH OLIMLAR ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/yo Бухоро вилоятининг ўртача даражада шўрланган, механик таркиби бўйича енгил қумоқ тупроқлар шароитида биринчи тажриба иши Бухоро вилояти Жондор тумани Самончиқ МФЙ ҳудудида жойлашган “Ниёз Ниёзов” фермер хўжалиги далаларининг ўртача даражада шўрланган, механик таркиби бўйича енгил қумоқ тупроқлари шароитида 2021-2023 йиллар давомида олиб борилди. Тажриба даласида сизот сувларининг жойлашиш чуқурлиги 1,8-2,4 метрни ва уларнинг минерализацияси 3,2-3,8 г/л ни ташкил этади. Тадқиқотлар вазифаларини амалга оширишда ягона тизим бўйича дала тажрибалари ўтказилиб, бунда ғўзанинг Бухоро-102 навини томчилатиб суғоришда суғориш техника элементларини аниқлаш бўйича суғориш тартибини ишлаб чиқиш ва суғориш техникаси элементлари ўрганилди. Илмий тадқиқот ишлари “Дала тажрибаларни ўтказиш услублари” (ПСУЕАИТИ 2007 йил) бўйича Бухоро вилояти Жондор туманининг V-гидромодуль ҳудудига тегишли механик таркиби бўйича енгил қумоқ тупроқлари шароитида олиб борилди. Тажриба ишлари 7 та вариант, 3 қайтариқда амалга оширилиб, тажрибалар бир ярусда жойлаштирилди ҳамда ҳар бир қайтариқнинг майдони 720 м2 (узунлиги 100 м, кенглиги 7,2 м), тажриба даласининг ҳисобий майдони – 2160 м2 ни, умумий майдони эса, 15120 м2 ни ташкил қилди. Илмий тадқиқот ишлари қуйидаги тажриба тизими асосида олиб борилди (1-жадвал). 1-жадвал Ўртача даражада шўрланган, механик таркиби енгил қумоқ тупроқларда ғўза етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини қўллаш бўйича тажриба тизими Суғориш Эгатга Томизғич олди тупроқ Тупроқ Ўғит Вариантл томизғичли нинг сув намлиги механик меъёри, ар шлангларни сарфи ЧДНС га таркиби кг/га жойлаштириш л/соат нисбатан % да эгатлаб N250; P175; 1 (назорат) - 70-75-65 суғориш K100 кг/га 2 енгил ҳар бир эгатга 1,6 3 қумоқ эгат оралатиб 1,6 4 тупроқла ҳар бир эгатга 1,8 N200; P150; 75-80-65 5 р эгат оралатиб 1,8 K100 кг/га 6 ҳар бир эгатга 2,0 7 эгат оралатиб 2,0 Изоҳ: Ғўза қатор ораси 60 см схемада экилган. Таҳлил ва натижалар: Юқорида келтирилган долзарб муаммолардан келиб чиққан ҳолда 2021-2023 йилларда Бухоро вилоятининг қадимдан суғориладиган ўтлоқи аллювиал, механик таркибига кўра енгил қумоқ, ўртача даражада шўрланган тупроқлар шароитида ғўзани томчилатиб суғориш бўйича тажрибалар олиб борилди. 61 YOSH OLIMLAR ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/yo 2021-2023 йилларда та
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада Бухоро вилоятининг шўрланган механик таркибига кўра енгил қумоқ тупроқлари шаротитида ғўзанинг Бухоро-102 навини етиштиришда томчилатиб суғоришда мақбул суғориш техникаси элементларини аниқлаш асосида су…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада Бухоро вилоятининг шўрланган механик таркибига кўра енгил қумоқ тупроқлари шаротитида ғўзанинг Бухоро-102 навини етиштиришда томчилатиб суғоришда мақбул суғориш техникаси элементларини аниқлаш асосида су… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- шўрланган тупроқлар, томчилатиб суғориш, суғориш меъёри, пахта ҳосили., томизғичнинг сув сарфи, томизғичлар орасидаги масофа
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Развитие и инновации в наукеАбдусодиқов Маруфжон, Мамаражабов Беҳруз1945
Лучшие интеллектуальные исследованияOSHIRISH YO’LLARI, Sadikov Shoxrux Shuxratovich – +12025