К содержанию
РецензированоRU2025

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТИЗИМИДА ХОРИЖИЙ ИЛҒОР ТАЖРИБАЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ЗАРУРАТИ

Исломов Маруф Абдушукурович

Современная наука и исследования · 2025

Аннотация

Мазкур маколада жисмоний тарбия ўктувчиларининг малака ошириш тизимига хорижий тажрибаларни қўллаш зарурати таҳлил этилган. Мақола мазмунида мамлакатимизда олиб борилаётган кадрлар тайёрлаш ва малака ошириш соҳасида олиб борилаётган сиёсат мазмунига мувовиқ илғор халқаро тажрибаларни интеграция қилиш масаласи юзасидан хулосалар ишлаб чиқилган. Калит сўзлар: педагог, лаёқат, малака ошириш, халқаро тажриба, интеграция. Маълумки фан техника ривожланиши билан биргаликда жисмоний тарбия ва спортнинг ҳам янгича ўқитиш турлари ва йўналишлари пайдо бўлмоқда. Шундай экан бугуннинг долзарб муаммоларидан бири ўқитувчи ва мураббийларнинг мана шундай билимлар билан тажрибалари ва малакасин ошириш бу айни муддао ҳисобланади. Жисмоний тарбия ўқитувчиларининг малакасини ошириш – таълим тизимининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Замонавий жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий салоҳиятини мунтазам равишда ошириш уларнинг самарали фаолияти учун асосий омиллардан бири ҳисобланади. Шу боис, хорижий илғор тажрибаларни ўрганиш ва амалиётга жорий этиш муҳим аҳамият касб этади.Бу борада давлатимиз раҳбари томонидан бир қанча қарорлар ва чора-тадбирлар имзоланган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 21 июндаги ПҚ- 231-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5712-сон Фармонида “...узлуксиз таълим тизими мазмунини сифат жиҳатидан янгилаш, шунингдек профессионал кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш” каби жуда жиддий вазифалар белгилаб берилган. Бу соҳада қилиниши лозим бўлган қатор вазифалар мавжудлигини кўрсатиб турибди. Мазкур фармон таълим тизими раҳбарлари олдига кечиктириб бўлмайдиган вазифаларни қўяди. Дуне микёсида рақобатбардош педагог кадрларни тайёрлашда таълим ва тарбиянинг ўзаро боғликлиги ва узвийлигини таъминлаш, жисмоний маданият ва спортни замонавий турлари бўйича компетентликнитакомиллаштиришнинг педагогик ва психологик имкониятларини кенгайтириш механизмларини ишлаб чиқишни талаб қилади. АКШ, Хитой, Германия, Япония, Франция, Россия каби давлатларида жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий компитентлигини таъминлаш, уларнинг маҳоартини ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришга алохида эътибор қаратилганлигини кўриш мумкин. Шу нуктаи назардан, жисмоний тарбия ўқитувчиларига қўйиладиган талаблар ҳам ортиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасига мувофиқ, кадрлар малакасини ошириш касбий 444 “YANGI O‘ZBEKISTONDA MUHANDIS KADRLAR TAYORLASHNING ISTIQBOLLARI VA 2025-YIL YOSHLARNING IJTIMOIY - SIYOSIY FAOLLIGINI OSHIRISHNING DOLZARB MASALALARI” 28-29-MART Respublika ilmiy-texnik konferensiyasi билим, малака ва кўникмаларнинг чуқурлаштирилиши ҳамда янгилаб борилишини таъминлайди, кадрларнинг тоифаси, даражаси, разряди ва лавозими ошишига хизмат қилади.Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги Қарорини ҳаётга изчил тадбиқ қилиш жамиятда соғлом турмуш-тарзини шакллантириш, республикамизнинг барча ҳудудларидааҳоли ва ёшлар ўртасида спорт мусобақаларини ташкил этиш, спорт биланмунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш, шунингдек жисмоний тарбия васпорт соҳасини малакали кадрлар билан таъминлаш, спорт иншоотларинингйил давомида узлуксиз фаолият юритишини таъминлаш, улардан самаралифойдаланиш, моддий-техника базанинг ҳолатини мустаҳкамлаш, спортанжомлари ва ускуналари билан жиҳозлаш борасидаги кенг кўламлиислоҳотларни амалга оширишни талаб этади. Жисмоний тарбия ўқитувчиларининг малакасини оширишнинг аҳамияти:  Замонавий педагогик методлардан фойдаланиш имконияти нияратади.  Болаларнинг жисмоний ва руҳийривожланишига мосёндашувни таъминлайди.  Таълимсифатини оширишдаинновацион усуллардансамарали фойдаланиш имконини беради.  Миллий ва халқаростандартларга мосжисмоний тарбия тизимини шакллантиришга хизмат қилади. Бугунги кунда спортчиларимиз юқори натижаларга эришиш билан бир қаторда баъзи муаммоларгадуч келмоқдамиз. Жумладан: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида жисмоний тарбия ва спортни ташкил этишда қатор тизимли муаммолар вакамчиликларнинг мавжудлиги, биринчидан, ушбу соҳада давлат сиёсатинисамарали олиб боришга ва мамлакатнинг мавжуд спорт салоҳиятидан тўлиқфойдаланишга тўсқинликлар борлиги, иккинчидан, жисмоний тарбия васпортни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқилмаганлиги, учинчидан, спортчиларни тайёрлаш ва улар тиббий таъминотининг инновацион тадқиқотлари ва услубий ишланмалари, замонавий талабларга жавобберадиган стандартларининг мавжуд эмаслиги сифатли ўқув-маш

Доказательный фрагмент

«Мазкур маколада жисмоний тарбия ўктувчиларининг малака ошириш тизимига хорижий тажрибаларни қўллаш зарурати таҳлил этилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур маколада жисмоний тарбия ўктувчиларининг малака ошириш тизимига хорижий тажрибаларни қўллаш зарурати таҳлил этилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
педагог, лаёқат, малака ошириш, халқаро тажриба, интеграция, интеграция.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники