К содержанию
РецензированоRU2024

ОБУЧЕНИЕ – ОСНОВА КАЧЕСТВА И ЭФФЕКТИВНОСТИ ОБРАЗОВАНИЯ НА СОСТОЯНИИ

Негматова Аропат Мухтаровна

Универсал международный научный журнал · 2024

Аннотация

Мақолада жаҳон тажрибаси асосида талабаларнинг фанларни ўзлаштиришлари жараёнидаги ўрганиш стратегиялари моҳиятига алоҳида тўхталиб ўтилган. Ўрганиш жараёни педагогик, психологик, социологик, нейробиологик жиҳатдан тадқиқ қилинишига эътибор қаратилган. Калит сўзлар: Ўрганиш, футурологик, элаборатив, метакогнитив, виртуал таълим. Жаҳон тажрибасида талабаларда ўз мутахассислиги бўйича зарурий компетенцияларни ривожлантириш учун кўплаб инновацион тадқиқотлар ўтказилмоқда. Бу эса нафақат таълим тизимига, балки жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаёти учун муҳим бўлган мутахассисларни тайёрлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Таълимнинг халқаролашуви шароитида ўрганиш стратегиялари ва техникалари доимий долзарблигини йўқотмайдиган масала ҳисобланади. Бошқа томондан интеллектуал жамиятда ёш мутахассис кадрларга бўлган малака талаблари тобора ортиб бормоқда. Бу эса улардан янги инновацион ўрганиш стратегияларини ва техникаларини ўзлаштиришни тақозо этади. Ўзбекистон Республикасида олий таълимни тизимли ислоҳ қилишда талабаларни замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёни сифат жиҳатдан янги босқичга ўтмоқда. Олий таълимни модернизация қилиш, олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш, халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, олий таълимнинг илғор стандартларини жорий этиш, жумладан, ўқув дастурларида назарий билим олишга йўналтирилган таълимдан амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим тизимига ўтиш каби вазифаларни амалий ижроси талабаларда инновацион ўрганиш стратегия ва техникаларини ривожланганлиги билан узвий боғлиқ. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-3887-сон Фармони, 2022 йилд 22 июндаги “Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида“ 0562-сон Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 октябрдаги „Олий таълим муассасаларини нуфузли хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида“ги Қарори, 2020 йил 10 февралдаги „Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ги Қарори ва мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга ошириш долзарблик касб этмоқда. Олий таълим муассасаларида талабалар таълим олиши жараёнида ўзларида турли ўрганиш стратегиялари ва техникаларини ривожлантириб борадилар. Таълимни ахборотлаштириш шароитида бунинг аҳамияти янада долзарблашиб бормоқда. Andijon davlat pedagogika instituti universaljurnal.uz 174 “Oliy ta’lim muassasalarida ta’lim, fan, innovatsiya va ilmiy tadqiqotlarning salmoqli natijalari: muammo va yechimlar” mavzusida Respublika ilmiy anjuman to’plam materiallari 2024-yil 19-aprel kun. Талабанинг ўз мутахассислигини мукаммал ўрганиши, давлат таълим стандартларида белгиланган малака талабларини бажара олиши кўп жиҳатдан ўрганиш стратегиялари ва техникаларига боғлиқ. Шунингдек, олий таълимга кредит-модуль тизимини татбиқ этилиши талабанинг мустақиллигини таъминласа, бошқа томондан ўқув жараёнини режалаштиришда ташкилотчилик қобилиятини намоён бўлишини тақозо этади. Олий таълим тизимидаги ислоҳотларнинг пировард мақсади ҳам талабаларнинг инновацион таълим технологиялари, ўқув материаллари ҳамда методлар ёрдамида етук мутахассис қилиб тайёрлашдан иборат. Талабанинг ўрганиш учун сарфлаган вақти ва ўрганиш самарадорлиги ҳамиша ҳам қониқарли даражада бўлмайди. Бу эса талабаларнинг ўрганиш стратегиялари ва техникаларини тўғри танлай олмагани, бошқа томондан профессор-ўқитувчиларнинг етарли маълумот бермагани билан изоҳланади. Талабаларда ўқув жараёнида методик компетенция ривожланиб боради. Ўрганиш стратегиялари ва техникаси мазкур компетенциянинг таркибий қисми ҳисобланади. Ўрганиш жараёни педагогик, психологик, социологик, нейробиологик жиҳатдан тадқиқ қилинади. Аҳамиятли жиҳати шундан иборатки, таълим тизимидаги трансформация жараёнлари, фан ва техника тараққиёти натижасида маълумотлар ҳажмининг кенгайиши талабаларнинг интенсив ўрганишини талаб этади. „Авлодлар алмашинуви“ назариясига биноан турли даврда ёшлар турлича ўрганиш стратегиялари билан тавсифланади. Шундан келиб чиққан ҳолда айтиш лозимки, ҳозирги ёшларнинг ўқишга бўлган муносабати, уларнинг ўрганиши учун таъсир қилувчи турли салбий омилларни ҳисобга олган ҳолда уларда ўрганиш стратегиялари ва техникаларини ривожлантиришнинг педагогик-концептуал механизмини такомиллаштиришни тақозо этади. Ўрганиш стратегияси ва техникаси доимий тадқиқ қилиб борилувчи, такомиллашишни тақозо этувчи тадқиқот объекти ҳисобланади. Бунда илғор хорижий тажрибаларни миллий таълим тизими хусусиятларидан келиб чи

Доказательный фрагмент

«Мақолада жаҳон тажрибаси асосида талабаларнинг фанларни ўзлаштиришлари жараёнидаги ўрганиш стратегиялари моҳиятига алоҳида тўхталиб ўтилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада жаҳон тажрибаси асосида талабаларнинг фанларни ўзлаштиришлари жараёнидаги ўрганиш стратегиялари моҳиятига алоҳида тўхталиб ўтилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Ўрганиш, футурологик, элаборатив, метакогнитив, виртуал, футуристический, Обучение, виртуальное образование., elaborative, метакогнитивный, виртуал таълим, Learning, metacognitive, подробный, virtual education., futuristic
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники