Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИДА ЖАМИЯТ ҲАЁТИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР ТИЗИМИГА ТАЪЛИМ ИННОВАЦИЯЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ
MANAGEMENT AND ECONOMY · Нортожиева Мухайё Зафар қизи
Решение социальных проблем в управлении и экономике · 2026
Аннотация
Мақолада таълим тизимидаги ислоҳотлар, инновацияларнинг ҳаётий эҳтиёж эканлиги, педагогик тафаккурнинг ривожланиш тараққиётида инновацияларнинг ўрни баён этилган. Шунингдек, жамиятда фан ва таълим тизими интеграцияси, ёш авлод тарбиясида таълим инновацияларининг ўзига хос хусусиятига оид масалалар келтириб ўтилган. Калит сўзлар: педагогик жараён, инновация, педагогик тизим, таълим сифати, самарадорлик, ўқитувчи шахси, инновацион фаолият, ёшлар тарбияси, педагогик ҳамкорлик; Аннотация: В статье описаны реформы в системе образования, инновации как жизненная потребность, а также роль инноваций в развитии педагогического мышления. Также были затронуты вопросы, связанные с интеграцией системы науки и образования в обществе, спецификой образовательных инноваций в воспитании молодого поколения. Ключевые слова: педагогический процесс, инновации, педагогическая система, качество образования, эффективность, личность учителя, инновационная деятельность, образование молодежи, педагогическое сотрудничество. Abstrakt: The article describes reforms in the educational system, the fact that innovations are a vital need, and the role of innovations in the development of pedagogical thinking. Also, the issues related to the integration of science and education system in the society, the specific nature of educational innovations in the upbringing of the young generation were mentioned. Keywords: pedagogical process, innovation, pedagogical system, quality of education, efficiency, teacher personality, innovative activity, youth education, pedagogical cooperation. Мамлакатимизда бошланган барча эзгу ишлардан кўзланган асосий мақсад – давлатимиз салоҳиятини ошириш, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, озод ва обод Ватан пойдеворини мустаҳкамлаш, баркамол 43 SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN MANAGEMENT AND ECONOMY International scientific-online conference авлодни вояга етказишга қаратилган. Ёшларимизнинг ўқиб-ўрганиб, замонавий илмларни эгаллаб, соғлом ва маънавий етук авлод бўлиб вояга етиши йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, зарур шароитлар яратилмоқда. Шу боисдан юртимизда таълим ислоҳотлари босқичма- босқич амалга ошириб борилаётган ҳозирги даврда таълим-тарбия муассасаларининг ҳам асосий эътибори ва фаолият мақсадларидан бири бу ёш авлодни ҳар томонлама соғлом, маънавий ва ахлоқий, ақлий баркамол шахс сифатида тарбиялашни кўзлайди. Бугунги кунда инсон маънавиятини шакллантириш муаммолари таълим-тарбия тизимида ўзига хос долзарб муаммо сифатида тадқиқотчилар диққат марказига айланган. Таълим-тарбия тизимига янгича ёндашиш, замонавий талабларга хос инновацияларнинг ҳаётий эҳтиёж эканлиги жамият ҳаёти ва давлат манфаатларига дахилдор эканлиги барчамизга аёндир. Шу сабабли фан ва таълим тизими ўртасида вужудга келган тафовутни бартараф этиш, ёш авлод тарбиясида инновацион фаолият, ижодий ёндашиш муҳим вазифа эканлиги ҳар бир педагог-тарбиячининг бугунги кундаги асосий вазифаларидан биридир. Зеро, давлат ва жамият ҳаётидаги ислоҳотлар таълим ва тарбия жараёнини вакиллари фаолиятида инновацион ёндашиш зарурият эканлигини кўрсатмоқда. Шу боисдан жамият маънавиятини янада юксалтиришда мустақил фикрлай оладиган, иймон-иродаси, эътиқоди мустаҳкам, шахсий манфаатларини мамлакат ва халқ манфаатлари билан уйғунлаштирадиган, эркин, ҳар жиҳатдан баркамол инсонларни тарбиялаш ҳар бир педагогнинг энг асосий мақсади бўлмоғи лозим. Глобаллашиб бораётган бугунги дунёда ахборот хавфсизлигининг олдини олиш энг долзарб масалалардан бирига айланмоқда, шунинг билан бирга ўқувчи ёшларимизни ана шу ахборот хавфсизлигидан асраш эса нафакат ота-оналардан, балки таълим тизими ходимларидан кучли эътибор ва масъулиятни талаб этмоқда. Ён атрофда содир бўлаётган воқеаларни диққат билан кузатар эканмиз, жаҳондаги барча воқеликни яратувчиси сифатида маънавият ва ахлоқнинг бирламчи омил эканлигини ҳис қилиш қийин эмас. Албатта, глобаллашув жараёнлари давлатлар ва халқлар ўртасида интеграция ва ҳамкорлик алоқаларининг кучайиши, айниқса таълим-тарбия тизими соҳасида ҳам ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ҳам сезиларли даража ижобий ривожланаётганилигини эътироф этади [1]. 44 SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN MANAGEMENT AND ECONOMY International scientific-online conference Таълимни ахборотлаштириш жараёни ва замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш ўқитишнинг нафақат ташкилий шакллари ва методлари ўзгаришини, балки ўқитишнинг янги методларини шаклланиши ҳамда инновацион фаолиятимизнинг ўсишига олиб келади. Бу ўз навбатида ҳар бир ўқитувчи ва ўқувчи ҳамкорлиги жараёнида таълим мақсадига эришишда энг мақбул йўл ноанъанавий машғулотларни ташкил этиш билан боғлиқ. Шу боисдан педагогик жараёнда инновациялар долзарб, муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бир тизимда шаклланган янгича ёндашувлардир. Улар ташаббуслар ва янгиликлар асосида туғилиб, таълим мазмунини ривожлантириш учун истиқболли бўлади. Шунингдек, умуман таълим тизими ривожига ижобий таъсир кўрсатади. Ўқув жараёнларига инновацион ёндашиш, машғулотларни лойиҳалаштиришда таълим мазмунини, таълим мақсади, кутилаётган на
Доказательный фрагмент
«Мақолада таълим тизимидаги ислоҳотлар, инновацияларнинг ҳаётий эҳтиёж эканлиги, педагогик тафаккурнинг ривожланиш тараққиётида инновацияларнинг ўрни баён этилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада таълим тизимидаги ислоҳотлар, инновацияларнинг ҳаётий эҳтиёж эканлиги, педагогик тафаккурнинг ривожланиш тараққиётида инновацияларнинг ўрни баён этилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- pedagogical process, innovation, pedagogical system, quality, педагогик тизим, таълим сифати, педагогик жараён, самарадорлик, педагогик ҳамкорлик, инновацион фаолият, ўқитувчи шахси, инновация, ёшлар тарбияси
Смежные источники
Лучшие интеллектуальные исследованияQurbonov Yorqinbek Avazxonovich2025
Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021