К содержанию
РецензированоRU2025

ОЛИЙ ТАЪЛИМДА СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ИСТИҚБОЛИ

Ф.У. Назарова

Современная наука и исследования · 2025

Аннотация

Ушбу мақоланинг мақсади олий таълимда сунъий интеллектнинг тенденциялари, унинг афзалликлари ва камчиликларини кўриб чиқишдан иборат. Сунъий интеллектни олий таълимда жорий қилиш бўйича илмий адабиётни танқидий таҳлил қилиш, олий таълимнинг яқин келажакдаги ўзгаришлар потенциали ҳақида хулоса чиқариш имконини берди. Муаллиф сунъий интеллект технологияларини олий таълимда қўллашнинг истиқболлари ва муаммоларини кўриб чиқди. Калит сўзлар: рақамли трансформация, сунъий интеллект, олий таълим, саноат инқилоби, таълим технологиялари. Замонавий жамият интеллектуал, мослашувчан ва энергия тежамкор тизимларни яратишга интилаётган бўлиб, бундай тизимлар ўзаро алоқаларни ўрнатади, заифликларни аниқлайди ва уларга жавоб қайтаради. Технологияларнинг эволюцион ривожланишининг натижаси сифатида тўртинчи саноат инқилоби рўй берди, унда сунъий интеллектга алоҳида аҳамият берилмоқда. «Сунъий интеллект» (artificial intelligence, AI) тушунчасини илмий айланмага киритган инсон АҚШлик олим Жон Маккартидир. Бу воқеа тахминан 70 йил аввал, 1956 йилда содир бўлган. Ҳозирги кунда сунъий интеллект — бу интеллектуал тизимлар ва алгоритмларга асосланган ахборот технологиялари, улар вазифаларни бажара олади [1.13b.] Олий таълим доимо ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва технологиявий ўзгаришлар билан боғлиқликда ривожланган. Университетлар ўртасидаги обрў, инновациялар ва энг истеъдодли абитуриентлар учун рақобат университетларни генератив сунъий интеллектни таълим жараёнига интеграция қилишнинг оптимал моделини топишга ундамоқда. Университетлар ўқитишнинг янги ёндашувларини қидирмоқда, бу технологиявий инновацияларни нафақат ўқитиладиган мавзуларда (ИИ билан ишлаш кўникмалари, технологияларнинг хусусиятлари, имкониятлари ва чегаралари), балки уларни қандай усуллар билан ўргатишда (ИИ-тьюторинг) ҳам ўз ичига олади. Сунъий интеллектни таълимда қўллаш рақобатбардош афзаллик сифатида кўрилиши мумкин. Бу инструментлар билан ишлаш кўникмалари турли касб соҳалари, шу жумладан, гуманитар соҳалар учун ҳам талаб қилинади. Тадқиқотчилар 2022 йилда Quacquarelli Symonds (QS) рейтингининг юқори ўринларини эгаллаган 500 та университетни таҳлил қилишди. Уларнинг маълумотига кўра, университетларнинг учдан бир қисми ChatGPTдан фойдаланиш сиёсатига амал қилмоқда. ChatGPT сиёсатига эга университетларнинг учдан икки қисми уни ўқитиш ва таълимда қўллашга рухсат берган, бу эса чат имкониятларидан фойдаланишни тақиқлаган университетлар сонидан сезиларли даражада кўп. Нейрон тармоқларини қўллашни тақиқлаган университетлар кўпинча баъзи ўқитувчиларга бу чекловдан четлашишга рухсат бермоқда. 110 RAQAMLI DUNYO: MATEMATIK VA INFORMATIK 2025 -Yil YONDASHUVLAR 13-Fevral Respublika ilmiy-uslubiy konferensiyasi Бу хулосалар асосан ғарб университетларига оид. Аммо 2024 йилда, осиёнинг етакчи университетларида (Япония, Сингапур, Гонконг) олиб борилган тадқиқотлар университетлар таълим сиёсатида шунга ўхшаш манзарани кўрсатмоқда (Хитой Халқ Республикасидан ташқари, бу ерда ChatGPT қўлланилиши тақиқланган, лекин ўз генератив нейрон тармоқлари ечимлари, шу жумладан, Baidu томонидан ишлаб чиқилган Ernie чат- боти мавжуд) [2]. Энг обрўли университетлар ўртасидаги рақобат нафақат истеъдодли талабани топишда, балки илмий-тадқиқот ишлари соҳасида ҳам юритилмоқда. Умуман олганда, илмий-тадқиқот фаолияти билан ҳам шуғулланувчи университетлар кўпроқ обрўли деб ҳисобланади, ва улар сунъий интеллект соҳасида фаолият юритиш сиёсатини ишлаб чиқиш ва амал қилиш эҳтимоли юқори, бу сиёсат ўқитиш билан бирга илмий ишларга ҳам тааллуқли ҳисобланади. Сунъий интеллектнинг ривожи тил моделларининг тез ўсишига олиб келди. 2022 йил ноябрда Open AI аввал ChatGPT чат-ботини чиқарди — бу текстлар, расмлар яратиш, саволларга жавоб бериш, матнлар ёзиш ва фикрлар таклиф қилиш қобилиятига эга. Кийинчалик Россияда YandexGPT ва GigaChat, Хитойда эса Ernie каби бошқа ечимлар пайдо бўлди. Сунъий интеллект турли соҳаларда кенг қўлланилади, улар орасида соғлиқни сақлаш, молия, чакана савдо, ишлаб чиқариш ва транспорт ҳам бор. Таълим соҳаси, биринчи навбатда олий таълим, истисно эмас. Сунъий интеллект таълимнинг барча даражаларига ва олий ўқув юртларида таълим дастурларини амалга оширишга кириб келмоқда. Сунъий интеллект олий таълимда табиий ўзгариш кучига айланди, анъанавий ўқитиш, билимларни ўзлаштириш ва маъмурий жараёнларни ўзгартириб юборди. Ҳозирги кунда Россияда олий ўқув юртларида талабаларни тайёрлаш жараёнига сунъий интеллектга асосланган ахборот технологияларини жорий этиш фаол равишда давом этмоқда [5, c. 139]. Уқитиш соҳасида сунъий интеллект билан бошқариладиган платформалар олий таълим жараёнини шахсийлаштириш учун илғор алгоритмлар ва машина ўрганиш усулларини ишлатади. Интеллектуал тизимлар индивидуал ўқиш схемаларини таҳлил қилади, таълим мазмунини талаба қобилиятлари ва эҳтиёжларига мослаштиради. Сунъий интеллектга асосланган виртуал синфхона ҳар томонлама интерактив ўқитиш муҳитини яратиш ва ҳақиқий вақтда ўзаро алоқа қилишни осонлаштиради. Бундан ташқари, сунъий интеллектга асосланган баҳолаш

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақоланинг мақсади олий таълимда сунъий интеллектнинг тенденциялари, унинг афзалликлари ва камчиликларини кўриб чиқишдан иборат.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақоланинг мақсади олий таълимда сунъий интеллектнинг тенденциялари, унинг афзалликлари ва камчиликларини кўриб чиқишдан иборат. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
рақамли трансформация, сунъий интеллект, олий таълим, саноат, таълим технологиялари., саноат инқилоби
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники