Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
ОПИСАНИЕ ДОХОДОВ И РАСХОДОВ КАК ОБЪЕКТОВ УЧЕТА
СИФАТИДАГИ ТАВСИФИ · Худайназарова Дилноза Гафуровна
Экономическое развитие и анализ · 2025
Аннотация
The description of income and expenses as an object of accounting is researched in the article, in which the definitions of income and expenses as an economic category given by foreign and domestic scientists, the procedures presented in national and international standards are revealed. Also, as a result of research, theoretically improving definitions of income and expenses in accounting were developed by the author. Keywords: income accounting, cost accounting, income from normal activities, expenses from normal activities, accounting, international standards of financial reporting. I SON - YANVAR, 2025 479-484 479 00 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar www.e-itt.uz Кириш. Бугунги рақамли ва яшил иқтисодиёт шароитида, шунингдек мамтлакатимизда амалга оширилиб келинаётган одилона ижтимоий-иқтисодий сиёсат натижасида турли мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг сони тобора ортиб, уларнинг фаолият турлари ҳам кенгайиб бормоқда. Ўшбу субъектлар фаолиятининг асосий мақсади бу соф фойда олишга қаратилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 347-моддасига мувофиқ, “Соф фойда деганда жами даромад ва доимий муассаса фаолияти билан боғлиқ харажатлар ўртасидаги фарқ тушунилади” (Қонун, 2019). Корхоналар томонидан эришиладиган ушбу молиявий натижалар бўйича кўрсаткич, албатта, мамлакат иқтисодий барқарорлигига ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги ПФ-158-сон Фармонида Республика иқтисодиётида тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида “барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш” (Фармон, 2023) бўйича устувор вазифалар белгилаб берилган. Республикамизда эришилаётган бу каби натижалардан хулоса қилиб айтиш жоизки, корхоналар фаолиятини ҳар томонлама ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг даромад манбаларини ошириш, ушбу даромадларни олиш йўлида амалга ошириладиган харажатларни тўғри бошқариш, қисқартириш ва таннархни пасайтиришга эришиш бугунги кунда энг долзарб вазифаларга айланиб бормоқда. Тармоқ соҳаларининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда корхоналар фаолияти ҳамда уларнинг натижаси ҳам бир-биридан фарқ қилади. Жумладан, айрим корхоналарда амалга оширилаётган фаолият тури мазкур корхонада асосий фаолият ҳисоблансада, бироқ бошқа бир корхонада ушбу фаолият асосий бўлмаган фаолият ҳисобланиши мумкин. Шундай экан, ҳар бир корхона унинг фаолият кўрсатиш мақсадидан келиб чиққан ҳолда асосий ва асосий бўлмаган фаолиятни амалга ошириб, ушбу фаолиятлар натижасида наф олади. Республикамизда 2024 йил 6 августда янги таҳрирда ишлаб чиқилган 1-сонли БҲМС “Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати” 96-бандида “Ташкилот молиявий ҳисоботларга изоҳларда даромадлар ва харажатлар турлари ёки фаолият турлари бўйича таснифлаш йўли билан даромадлар ва харажатларни таҳлил қилиб бериши керак” (БҲМС, 2024), деб келтирилган. Демак, меъёрий ҳужжатларда келтирилган бундай қоидаларга мувофиқ, корхоналар фаолиятини таснифлаш муҳим ҳисобланиб, корхоналар фаолиятининг бундай таснифланиши уларнинг фаолиятларини амалга ошириш натижасида олинган даромадларга бевосита боғлиқдир. Чунки, корхоналарнинг фаолиятларини белгилаб берувчи ташкилот ҳисобланадиган вилоят Статистика бошқармаси корхоналар томонидан ҳисобот йили бўйича тақдим этилган статистика ҳисоботларига кўрсатилган айнан корхона даромадларининг улушига қараб уларнинг фаолиятларини асосий, иккинчи, учинчи ва бошқа фаолиятларга ажратиб беради. Корхоналар фаолиятлари таснифи бўйича ушбу жиҳатлар муҳим ҳисобланиб, улар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ҳар бир фаолият турлари кесимида бухгалтерия ҳисобини алоҳида юритиш ҳамда ахборотларни молиявий ҳисобот шаклларида ҳар бир таснифий мезонлар бўйича кетма-кетлик тарзида шакллантириш, шунингдек молиявий ва бошқарув ахборот фойдаланувчиларининг асосий ва асосий бўлмаган бошқа даромад ва харажатларига оид ахборотларга бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қондириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Адабиётлар шарҳи. Юқорида қайд этилган долзарб вазифалардан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизда фаолият юритаётган корхоналар фаолиятини асосий ва асосий 480 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar www.e-itt.uz бўлмаган фаолият турларига ажратиш орқали даромад ва харажатлар бухгалтерия ҳисобини тадқиқ этишни, жумладан корхоналарда асосий бўлмаган фаолиятлари натижасида олинган даромад ва харажатларни бухгалтерия ҳисоби объекти сифатидаги тавсифий ҳамда таснифий асосларини ишлаб чиқишни, корхоналар бухгалтерия ҳисобида даромад ва харажатларни ушбу таснифий белгилари орқали акс эттиришга доир илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишни ўз олдимизга вазифа қилиб олдик. Тадқиқот ишида дастлаб, даромад ва харажатларнинг бухгалтерия ҳисоби объекти сифатидаги талқини, халқаро ва миллий ҳисоб таълимотида ушбу бухгалтерия ҳисоби объектларига оид келтирилган таъриф ва тавсифлар, шунингдек хорижий
Доказательный фрагмент
«The description of income and expenses as an object of accounting is researched in the article, in which the definitions of income and expenses as an economic category given by foreign and domestic scientists, the pro…»
Образец извлечения
Демо-превьюThe description of income and expenses as an object of accounting is researched in the article, in which the definitions of income and expenses as an economic category given by foreign and domestic scientists, the pro… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- income accounting, cost accounting, income from normal activities, expenses from, accounting, доходы от обычной деятельности, расходы от обычной деятельности, одатдаги фаолият бўйича харажатлар, expenses from normal activities, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари, даромадлар ҳисоби, одатдаги фаолият бўйича даромадлар, бухгалтерия ҳисоби, international standards of financial reporting, отчет о прибылях и убытках, харажатлар ҳисоби, международные стандарты финансовой отчетности, отчет о расходах, бухгалтерский учет
Смежные источники
Экономика И ОбразованиеМухамеджанова Камола Акрамовна –2011
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025