К содержанию
РецензированоRU2025

ПУТИ СОКРАЩЕНИЯ ТЕНЕВОЙ ЭКОНОМИКИ ПОСРЕДСТВОМ ЦИФРОВИЗАЦИИ

ҚИСҚАРТИРИШ ЙЎЛЛАРИ · Тўраев Дилшод

Экономическое развитие и анализ · 2025

Аннотация

This article analyzes the issues of reducing the scale of the shadow economy through digitalization. The implementation and development of electronic payment systems, as well as proposed measures to reduce the shadow economy in the country, are discussed. The international experience in developing e-commerce platforms and mechanisms for VAT payment is reviewed. Keywords: digitalization, shadow economy, electronic payment system, value-added tax, e- commerce platforms. I SON - YANVAR, 2025 433-443383 00 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar www.e-itt.uz Кириш. Сўнгги йилларда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тизими ислоҳ қилиниб, ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, айрим турдаги лицензия ва рухсатномалар бекор қилинди, маъмурий тартиб-таомиллардан ўтиш муддатлари сезиларли равишда қисқартирилди, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган бир қатор маълумотномалар бекор қилинди. Шунингдек, сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилган солиқ ислоҳотлари натижасида, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига тўлов тизимлари хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, нақд пулсиз ҳисоб- китоблар тизимини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 мартдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган асосий йўналишлар бўйича ислоҳотларни амалга оширишнинг 2024 йилдаги устувор чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-109-сон қарори қабул қилинди. Адабиётлар шарҳи. Хуфёна иқтисодиётни қисқартириш ва рақамлаштириш масаласи халқаро ва маҳаллий тадқиқотчилар томонидан турли жиҳатлардан ўрганилган. Шнайдер ва Виллемснинг (2013) келтиришича, хуфёна иқтисодиётни қисқартиришда рақамли технологиялар аҳамиятини кўрсатиб, нақдсиз тўловлар тизимини жорий этиш орқали иқтисодиётнинг шаффофлигини ошириш мумкинлигини таъкидлашган. Ўлар ўз тадқиқотларида рақамлаштириш даражаси билан хуфёна иқтисодиёт кўлами ўртасидаги тескари боғлиқликни математик моделлар орқали исботлашган. Рақамлаштириш орқали солиқларни йиғиш самарадорлигини ошириш ва иқтисодий шаффофликни таъминлаш бўйича қатор амалиётлар ўрганилган. Хусусан, Швеция, Дания, ва Норвегияда нақдсиз тўловлар улушининг юқори даражаси хуфёна иқтисодиётни қисқартиришга олиб келган. Каримов ва Норбоевлар (2020) ўз мақолаларида рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши Ўзбекистондаги хуфёна айланмаларни қисқартиришга қаратилган муҳим чора-тадбир эканлигини таъкидлаган. Шунингдек, солиқ тўловларини автоматлаштириш механизмлари ва электрон савдо ривожи иқтисодиётда шаффофликни таъминлашини кўрсатган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (2023) таҳлилий ҳисоботлари да электрон тўлов тизимларининг ривожи ва уларнинг хуфёна иқтисодиётга таъсирига бағишланган таҳлиллар. Хусусан, тўлов тизимлари орқали амалга оширилган транзакциялар сони ва ҳажмидаги ўсиш динамикаси кўрсатилган. Танзи (1999) хуфёна иқтисодиётнинг асосий сабабларидан бири солиқ юки ва тўловларнинг қийинлиги эканлигини таъкидлаган. Электрон технологиялар бу соҳадаги жиддий муаммоларни ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эга. Маршалл ва Лопез (2018) электрон тўлов тизимлари ва хуфёна иқтисодиёт ўртасидаги боғлиқликни ўрганиб, бу тизимларнинг ривожи мамлакат бюджетига тушумларни оширишини кўрсатган. Халқаро валюта фонди (IMF) рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши солиқ йиғимларининг шаффофлиги ва иқтисодиётни легаллаштиришда муҳим роль ўйнашини таъкидлайди. Мавжуд адабиётларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, рақамлаштириш ва электрон тўлов тизимларини жорий қилиш орқали хуфёна иқтисодиёт кўламини қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар самарали бўлиши мумкин. Аммо Ўзбекистон шароитида бу жараёндаги қийинчиликлар ва камчиликларни ҳам ўрганиш талаб этилади. 434 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar www.e-itt.uz Тадқиқот методологияси. Мазкур тадқиқотда рақамлаштириш орқали хуфёна иқтисодиётни қисқартириш масалалари ўрганилган бўлиб, қуйидаги методологик ёндашувлар қўлланилди: Мавзу бўйича мавжуд миллий ва халқаро адабиётлар ҳамда манбалар ўрганилиб, уларнинг асосий қонунчилик ҳужжатлари ва илмий тадқиқотлардаги натижалари таҳлил қилинди. Ўзбекистон ва ривожланган мамлакатларда электрон тўлов тизимлари ва хуфёна иқтисодиёт кўрсаткичлари ўртасидаги фарқларни аниқлаш учун қиёсий усуллардан фойдаланилди. Электрон тўлов тизимларининг ривожланиши ва уларнинг хуфёна иқтисодиётга таъсири бўйича Ўзбекистондаги статистик маълумотлар таҳлил қилинди. Тадқиқот давомида 2022-2023 йилларга оид Марказий банкнинг расмий кўрсаткичларидан фойдаланилди. Тадқиқот натижаларига асосланиб, хуфёна иқтисодиётни қисқартириш ва электрон тўлов тизимларини янада ривожлантиришга қаратилган амалий таклифлар ишлаб чиқилди. Тадқиқот жараёнида замонавий иқтисодий таҳлил воситалари қўлланилиб, илмий-амалий хулосалар чиқарилди. Ўшбу методология асосида тақдим этилган таклиф ва тавсиялар иқтисодиётнинг шаффофлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Таҳлил ва натижалар муҳокамаси. Дунёнинг кўплаб мамлакат

Доказательный фрагмент

«This article analyzes the issues of reducing the scale of the shadow economy through digitalization.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article analyzes the issues of reducing the scale of the shadow economy through digitalization. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
digitalization, shadow economy, electronic payment system, value-added tax, қўшилган қиймат солиғи, электронные платежные системы, рақамлаштириш, электрон савдо платформалари, теневая экономика, электронные торговые платформы, e commerce platforms, хуфёна иқтисодиёт, налог на добавленную стоимость, электрон тўлов тизими, цифровизация
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники