Цифровая экономикаMARKETING STRATEGIES, Shadieva Madina Djaloliddin kizi2026
АНАЛИЗ СУЩЕСТВУЮЩИХ ПРОБЛЕМ В ИНИЦИАТИВНОМ БЮДЖЕТНОМ ПРОЦЕССЕ
Хасанов Камолиддин Абдураззоқович · Акбарова Хамидахон Солижон қизи (Бюджет-солиқ илмий тадқиқотлари институти)
Экономическое развитие и анализ · 118–125 · 2025
Аннотация
This article covers the analysis of legal frameworks for the organization of initiative budget processes and the analysis of the projects implemented in the process of “Initiative Budget” conducted through the “Open Budget” information portal. Proposals have also been developed for a co-financing mechanism, which would allow initiators to use the money spent on collecting votes to finance the project. Keywords: initiative budget, open budget, information portal, state budget, public opinion. Кириш. Жаҳон амалиётида кенг қўлланилаётган партисипатор бюджетлаштириш тажрибаси турли мамлакатларда методологик жиҳатдан бир-бирига жуда ўхшаш бўлиб, унинг асосий мазмуни кенг жамоатчиликни бюджет маблағлари сарфланишида иштирок этиш ва қарор қабул қилишга жалб қилишдан иборат. Партисипатор бюджетлаштириш биринчи марта 1989 йилда Бразилиянинг Порто- Алегри шаҳрида бюджет маблағларини сарфлашнинг устувор йўналишларини белгилашда қўлланилган ва ижтимоий тенгсизликка қарши кураш воситаси сифатида жорий этила бошланган. Натижада, Бразилия тажрибаси Лотин Aмерикасига, кейин эса Европага тарқалиб, XXI асрда бу амалиёт Aфрика, AҚШ, Хитой ва Жануби-Шарқий Осиёда амалга оширилди. Бутун дунёда партисипатор бюджетлаштириш амалиётининг ривожланиши фуқаролар томонидан энг долзарб ҳисобланган ҳудуд муаммоларини ҳал қилишда давлат молиясини биргаликда бошқариш эҳтиёжи пайдо бўлиши билан изоҳланади. 2021 йилдан Ўзбекистонда хориж мамлакатларнинг илғор тажрибаларини ўрганган ҳолда жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган бюджет модели – “Ташаббусли бюджет” ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди. Шунингдек, ташаббусли бюджет жараёнини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамловчи бир қатор норматив ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Бугунги кунда ушбу тизим аҳолига давлат молиясини бошқаришда даҳлдорлик, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасида таъсирчан восита сифатида ҳизмат қилмоқда. Ташаббусли бюджет тизими фуқароларнинг жойлардаги долзарб муаммоларни ҳал этишига ҳамда бюджет жараёнида фаол иштирок этишига замин яратиб, аҳолини қийнаб келаётган кўплаб муаммолар ушбу тизим орқали ўз ечимини топмоқда. Ташаббусли бюджет ислоҳотлари доирасида Ўзбекистоннинг 2025-2027 йилларга мўлжалланган фискал стратегияси5 муҳим аҳамият касб этади. Фискал стратегия доирасида ташаббусли бюджет тизимини доимий такомиллаштириб бориш, жумладан, назорат инструментларини кенгайтириш, жамоатчилик назоратини янада кучайтириш, ҳудудий ҳокимликлар масъулиятини ошириш, мажбурий овоз тўплашга қарши курашиш, “аралаш молиялаштириш” амалиётини жорий этиш режалаштирилган. Буларнинг барчаси ташаббусли бюджетлаштиришни янада ривожлантириш учун зарур шароитларни яратади. 5 2025-2027 йилларга мўлжалланган фискал стратегияси https://api.mf.uz/media/filestore/Fiskal%20strategiya%202025-2027.pdf 467 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar www.e-itt.uz Қуйида Ўзбекистонда ташаббусли бюджет жараёнидаги муаммолар таҳлили ва аниқланган муаммоларнинг ечими юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган. Адабиётлар шарҳи. Ташаббусли бюджетлаштириш давлат молияси билан бевосита боғлиқ бўлиб, ҳамма жойда минтақавий давлат молия сиёсатининг объектига айланиб бормоқда. Бу фуқаролар манфаатларидан келиб чиққан ҳолда бюджет маблағларидан фойдаланиш устуворлиги ва жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг самарали механизмлари орқали бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини оширадиган воситадир. Иқтисодчи олимлар томонидан бундай бюджетлаштиришни “фуқаролар бюджети” (participatory budgeting) деб ҳам талқин этилади (Sinkina, 2015). Лойиҳаларни ташаббусли бюджетлаштиришни таснифлашнинг бешта асосий мезонлари мавжуд: бюджет масалаларини муҳокама қилиш; маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари иштироки; кетма-кетликда лойиҳани амалга ошириш жараёни; фуқаролар иштирокида жамоатчилик муҳокамаси; жамоатчилик ҳисоботини ташкил этиш (Vagin & other, 2015). Шундай қилиб, бюджетлаштиришда иштирокчи қарорлар қабул қилиш жараёнига, жумладан, ҳудудларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал қилишда қандай ҳаракатлар самаралироқ бўлиши ҳақидаги қарорларни қабул қилиш жараёнига жалб қиладиган маслаҳатчи демократиянинг элементи сифатида кўриш мумкин (Gavrilova, 2016). Иқтисодчи олимлар ташаббусли бюджетлаштиришининг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти, демократик жамият қуришда унинг зарурати бўйича илмий изланишлар олиб боришган. Хусусан, Вагин В.В., Тимоҳина Э.А. фикрича, ташаббусли бюджет – бюджет маблағларини сарфлаш объектларини белгилаш ва танлашда фуқароларнинг бевосита иштирокида маҳаллий аҳамиятга эга бўлган масалаларни ҳал этиш, шунингдек, танланган лойиҳаларни амалга ошириш устидан кейинги мониторингни амалга ошириш бўйича фуқаролар ташаббусига асосланган турли амалиётлар мажмуи (25 QUESTIONS ON INITIATIVE BUDGETING, 2017). Бюджет ҳамжамияти PEMPAL («Взаимное обучение и обмен опытом в управлении государственными финансами»)нинг Бюджет саводхонлиги ва бюджет шаффофлиги ишчи гуруҳи томонидан нашр этилган нашрда таъкидланганидек, "ташаббусли бюджетлаштириш" бу "одамлар ўз маблағларидан қандай фойдаланиш тўғрисида қа
Доказательный фрагмент
«This article covers the analysis of legal frameworks for the organization of initiative budget processes and the analysis of the projects implemented in the process of “Initiative Budget” conducted through the “Open B…»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article covers the analysis of legal frameworks for the organization of initiative budget processes and the analysis of the projects implemented in the process of “Initiative Budget” conducted through the “Open B… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- initiative budget, open budget, information portal, state budget, public opinion, государственный бюджет, давлат бюджети, ташаббусли бюджет, очиқ бюджет, открытый бюджет, ахборот портали, инициативный бюджет, жамоатчилик фикри, информационный портал, общественное мнение
Смежные источники
Экономика и инновационные технологииСАМАРАЛИ БОШҚАРИШ ЙЎЛЛАРИ, Лола Саатова2018
Экономическое развитие и анализРасулов Содиқ Саъдуллаевич, Маткулиева Санобар Исмаиловна +12023
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021