Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ УЧЕТА ОБЯЗАТЕЛЬСТВ ПО НАЛОГУ НА ПРИБЫЛЬ
Дўлабов Зафар Акбарович · Дулабов Зафар Акбарович (Тошкент давлат иқтисодиёт университети)
Экономическое развитие и анализ · 1 · 157-163 · 2025
Аннотация
This article discusses the theoretical foundations of income tax liabilities and their accounting issues. Directions for improving accounting for income tax liabilities based on international financial reporting standards are indicated. Keywords: accounting, tax, income tax, tax liability, tax expense, IFRS. I SON - YANVAR, 2025 309-331094 00 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar www.e-itt.uz Кириш. Бутун дунёда фойда солиғи тизимларининг тафсилотлари ҳар хил бўлса-да, уларнинг асосидаги баъзи умумий тамойиллар, жумладан, халқаро бизнес даромадларини солиққа тортиш бўйича 12- “Фойдадан солиқлар” номли (IAS–12 Income Taxes) МҲХС стандартидан фойдаланилади. Дунё бўйича 2024 йилда 181 та юрисдикцияда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ўртача ставкаси 23,51 фоизни ташкил қилди. Ялпи ички маҳсулотга нисбатан ўртача ставкаси 25,67 фоизни ташкил қилди. Фойда солиғи ставкасининг 225 та юрисдикцияда ўртача кўрсаткичи 23,51 фоизни ташкил қилади.Америка Қўшма Штатлари корпоратив солиқ ставкаси ў'йича 82-ўринда туради, федерал ва штатнинг умумий ставкаси 25,63 фоизни ташкил қилади (Cristina, 2024). Жаҳонда фойда солиғи ставкаси (STRs) 2021 ва 2024 йиллар оралиғида барқарор бўлиб, сўнгги йигирма йил ичида уларнинг узоқ муддатли пасайиши тўхтатади, аммо ставкалар тарихий ўртача кўрсаткичлардан анча паст бўлиб қолмоқда 2019 йилдан 2024 йилгача ўртача (STRs) нисбатан барқарор бўлиб, 2019 йилда 21% ни ва 2024 йилда 21,1% ташкил қилди (Statistics, 2024). Солиқ мажбуриятиларининг бухгалтерия ҳисоби муаммоларини ўрганишда унинг назарий ва ҳуқуқий асосларини тадқиқ этиш муҳим аҳамиятга эгадир. Шунинг учун ҳам солиқ мажбуриятлари бухгалтерия ҳисоби тизими ва унинг ҳуқуқий асосларини ўрганиш ҳамда унга баҳо бериш асосида муаммолар ечимига оид таклифлар ишлаб чиқиш муҳимдир. Солиқ мажбуриятларини бухгалтерия ҳисобини МҲХС асосида ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4611-сон қарорида асосий вазифа қилиб белгиланди. Адабиётлар шарҳи. Адабиётларда фойда солиғи ва фойда солиғи бўйича мажбуриятлар турлича талқин қилинмоқда ва таърифлар берилмоқда. Гончаренконинг (2019) фикрича “юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи анча муҳим фискал роль ўйнайди, лекин шу билан бирга у иқтисодиёт ва ижтимоий соҳага нисбатан муҳим тартибга солиш салоҳиятига эга”. Пансковни (2019) қайд этишича, “Ташкилот томонидан олинган фойда давлат, ташкилот эгалари ва ташкилотнинг ўзи ўртасида тақсимланади. Давлат ва ташкилотлар ўртасидаги муносабатларга келсак, улар фойдани солиққа тортиш асосида қурилади, бунда солиққа тортиладиган фойданинг ўзи солиқ ҳисоби маълумотлари асосида ҳисобланади”. Ильин (2021) талқинича: “Фойда солиғи давлатнинг молиявий жараёнларининг ривожланишига фаол таъсир кўрсатиши мумкин бўлган солиқлардан биридир” . Блокнинг (2021) таъкидлашича, “юридик шахслардан олинадиган даромад солиғи тадбиркорлик фаолиятининг миқдори ва турига таъсир қилади, бу эса ўз навбатида иқтисодий ривожланишга таъсир қилади. Эмпирик далиллар шуни кўрсатадики, юқори корпоратив даромад солиғи ставкалари бизнес зичлиги ва тадбиркорликка кириш ставкаларини камайтиради ва янги фирмаларнинг капитал ҳажмини оширади” . Фойдани солиққа тортишда бухгалтерия ҳисоби мақсадидаги ва солиққа тортиш мақсадидаги фойдани фарқлаш керак. Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 12- сон «Фойдадан солиқлар»да (2018) бухгалтерия фойдаси – бу давр учун фойда солиғи харажати чегириб ташланишидан олдинги фойда ёки зарардир. Солиқ солинадиган фойда – бу солиқ органлари томонидан белгиланган қоидаларга мувофиқ аниқланган ва натижада фойда солиқлари тўланадиган давр учун фойда ҳисобланади деб эътироф этилган. 310 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar www.e-itt.uz Зайналов va бошқаларнинг (2018) қайд этишича, “Корхоналар фойда солиғининг моҳияти фойданинг бир қисмини мажбурий тўлов сифатида давлат бюджетига марказлаштирилишида юзага келадиган муносабатларда намоён бўлади. Шу муносабат билан ―фойда солиғи тушунчасига қуйидаги таклиф шакллантирилди: ―фойда солиғи деганда корхона, ташкилот ва бирлашмаларда яратилган қўшимган қийматнинг бир қисми фойдани қонун доирасида белгиланган чегараларда мажбурий тўлов сифатида давлат бюджети ихтиѐрига ўтказилиши билан боғлиқ пул муносабатлари тушунилади”. Ризаев (2022) Ўзбекистонда айни вактда МҲХС жорийэтиб борилиши билан МҲХС бўйича ҳисобот ва солиқ тизими ўртасида низолар бўлиши аниқ. Шу сабабли МҲХС бўйича ҳисоб юритишга ўтишда, молиявий ҳисобни юритиш учун МҲХС нормаларидан фойдаланиш қоидаларини ва кўпгина йўриқномаларни чиқариш керак бўлади. Жумладан, фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш учун солиққа тортиладиган фойда суммасини аниқлашнинг молиявий ҳисобини солик кодексига уйғунлашган ҳолда, шу билан бирга бизнес эгалари ва инвесторлари учун фойдали куринишдаги тартибини ишлаб чиқиш энг долзарб масалалар қаторига киради . Пўлатов ва Абдугаппаровлар (2022) МҲХС ўтишнинг фойда солиғига таъсир
Доказательный фрагмент
«This article discusses the theoretical foundations of income tax liabilities and their accounting issues.»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article discusses the theoretical foundations of income tax liabilities and their accounting issues. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- accounting, tax, income tax, tax liability, tax expense, IFRS, налог на прибыль, бухгалтерия ҳисоби, налоговое обязательство, МҲХС, МСФО, налог, бухгалтерский учет, солиқ, налоговый расход, солиқсолиқ харажати, солиқ мажбурияти, фойда солиғи
Смежные источники
Экономика И ОбразованиеМухамеджанова Камола Акрамовна –2011
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025