К содержанию
РецензированоRU2025

БАДИИЙ САНЪАТ ТУРИНИНГ ЎЗИГА ҲОС ХУСУСИЯТИ: МАҲОБАТЛИ ҲАЙКАЛТАРОШЛИК

Турсунпўлат Қодиров

Современная наука и исследования · 2025

Аннотация

Мазкур мақолада ҳайкатарошлик санъати ҳамда унинг қадимий тури ҳисобланган маҳобатли ҳайкатарошлик ҳақида сўз боради. Калит сўзлар: санъат, маҳобатли, масканлар, ҳайкалтарошлик, асарлар, ибодатхоналар. Санъат инсоният маънавий маданиятининг таркибий қисми, дунёни маънавий англашнинг махсус туридир. “Санъат” кенг маънода, бадиий қадриятлар, уларни яратиш (бадиий ижод қилиш) ва истеъмол (бадиий идрок этиш) жараёнларини қамраб олади. Санъат ҳозирги даврга қадар инсоният тараққиёти билан боғлиқ ҳолда ривожланиб келган. Санъатнинг икки тури фарқланади: амалий ва бадиий (нафис). Амалий санъат турларига кулолчилик, наққошлик, каштачилик, зардўзлик, либос яратиш каби соҳалар кирса, бадиий санъат турларига рассомлик, мусиқа, ҳайкалтарошлик, кино, театр, бадиий адабиёт кабилар мансуб. Шунингдек, ифодали ва тасвирий санъат турлари фарқланади. Санъат турлари ичида ҳайкалтарошлик тасвирий санъатнинг энг қадимий турларидан биридир. Бундан кўп минг йиллар аввал яратилган турли шакл ва кўринишдаги ҳайкалтарошлик намуналари тарихий реал воқеликлар, машҳур кишиларнинг ҳаётидан, инсоният тарихи билан боғлиқ бўлган афсона ва ривоятлардан ҳикоя қилади. Милоддан аввалги 1400 йилларнинг бошларида Мисрда яратилган Нефертити ҳайкали ҳали ҳануз гўзаллик рамзи сифатида эътироф этиб келинади. Ҳайкалтарошлик Ўзбекистон тасвирий санъати тарихида ҳам унинг энг қадимий ва бой тури ҳисобланади. Қадимий масканлар – Фаёзтепа, Далварзинтепа, Кампиртепа, Айритом, Афросиёб ҳаробаларидан ҳайкалтарошликнинг турли намуналари топилгани бу санъат тури жуда қадимийлигидан дарак беради. Инсоният тарихи, унинг оламни англашга, ундаги воқеликларни тарихга муҳрлашга интилиши ҳайкалтарошликни тасвирий санъатнинг муҳим тури, ижодий фаолият соҳаси сифатида шаклланиши ва ривожланишида намоён бўлди. Шу маънода болаларга ҳайкалтарошлик намуналари мисолида жаҳон санъати тарихидан сабоқ бериш уларни 59 Yanvar, 2025-Yil маънавий интеллектуал, бадиий-эстетик дунёқарашини шаклланишида муҳим ўрин тутади. Зеро, айнан ҳайкалтарошлик намуналарида тарихий воқеликлар,таниқли тарихий шахсларнинг образлари инсоният тарихида мангу муҳрланган. Машҳур ҳайкалтарош Пьер Жан Давид д’Анже таъбири билан айтганда, ҳайкалтарошлик инсонга мангулик бахш этади. Агар ҳайкалтарошнинг исканаси бўлмаганида келажак авлод қанчалар одамларни унутиб юборган бўлар эди. Ҳайкалтарошнинг бадиий тафаккури, гениаллиги, ҳаттоки борлиқдаги материяни ўзгартиришга қодир. Кечагина ерда ётган ва оёқларимиз билан топтаётган тош эртанги кунда ҳайкалтарошнинг ижодий меҳнати туфайли тарихга дахлдор бўлган санъат асарига айланиб одамларнинг эҳтиромига сазовор бўлади. Ҳайкалтарошликнинг ўзига ҳос турларидин бири маҳобатли ҳайкалтарошлик бўлиб, ҳайкалтарошликнинг мазкур меъморлик ва шаҳарсозлик билан боғлиқ туридир. Маҳобатли ҳайкалтарошлик асарлари ўзида катта мазмун ифода этади ҳамда мустақил ижтимоий хусусиятга эга бўлиб, бевосита атроф муҳит, меъморий бинолар билан уйғунлаштирилади. Асарлари узокдан томоша қилишга мўлжаллангани учун каттакатта, яхлит шакллардан кенг фойдаланилади; майдонлар, истироҳат боғлари, хиёбонлар, кўча ва бошқага ўрнатилади, шунингдек, бино деворларига ишланган ҳайкаллар ҳам маҳобатли ҳайкалтарошликка тааллуклидир. Маҳобатли ҳайкалтарошликка муҳим тарихий воқеалар, атоқли шахслар хотирасини абадийлаштириш мақсадида ўрнатилган монумент, ёдгорликлар, ҳайкалтарошлик мажмуалари, шунингдек, безак ҳайкалтарошлиги (масалан, Навоий театри биноси олдидаги фаввора ва бошқа) асарлари киради. Асар рангини ҳайкал учун ишлатилаётган хом ашё (мармар, гранит, бронза ва бошқа) белгилайди. Маҳобатли ҳайкалтарошлик ижтимоий тараққиёт билан боғлиқ ҳолда ривожланган. Қадимги Мисрда, Ғарбий Осиё, Ҳиндистон, Хитой ва бошқа Шарқ мамлакатларида муҳим ўрин эгаллаган. Юнонистон ва Римда унинг нодир намуналари яратилган. Ўрта аср Европа мамлакатлари санъатида муҳим роль ўйнаган: собор, ибодатхоналар, уларни ўраб турган майдонлар ҳайкалтарошлик асарлари билан безатилган. Уйғониш даврида инсонпарварлик ғоялари билан суғорилган маҳобатли ҳайкалтарошлик намуналари ишланди (Донателло, Микеланжело ва бошқалар XVII-XX-асрларда янги мазмун ва нафис ғоялар билан бойиди Л. Бернини, О. Роден, Ф. Крамер ва бошқалар шулар жумласидандир. Ўзбекистон ҳудуди (Холчаён, Далварзинтепа, Айритом, Қува ва бошқа шаҳарларда қадимда маҳобатли ҳайкалтарошликнинг ажойиб намуналари яратилган. Араблар истилосидан кейин бу санъат тури амалиётдан чиқиб кетган; фақат XIX-аср охири XX-аср 60 Yanvar, 2025-Yil бошларидан яна жонланди. Тошкент, Самарқандда илк намуналари (Самарқандда “Озодлик”, Тошкентда Навоий ҳайкали бунёд этилди. Маҳобатли ҳайкалтарошликнинг янги тараққиёт даври 60-80-йилларга тўғри келади (А. Икромов, Ойбек, Собир Раҳимов, Ҳамид Олимжон ва бошқа ҳайкаллар). Айниқса, мустақилликдан кейин маҳобатли ҳайкалтарошлик янги миллий мавзулар билан бойиди: Ўзбекистоннинг буюк шахсларига меъморий ҳайкалтарошлик мажмуалари, маҳобатли ҳайкаллар (Амир Темур, Алишер Навоий, Бобур, Жалолиддин Мангуберди, Ал-Фарғоний, Алпомиш ва бошқалар) барпо

Доказательный фрагмент

«Мазкур мақолада ҳайкатарошлик санъати ҳамда унинг қадимий тури ҳисобланган маҳобатли ҳайкатарошлик ҳақида сўз боради.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур мақолада ҳайкатарошлик санъати ҳамда унинг қадимий тури ҳисобланган маҳобатли ҳайкатарошлик ҳақида сўз боради. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
санъат, маҳобатли, масканлар, ҳайкалтарошлик, асарлар, ибодатхоналар.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники