Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
ОПЫТ УЗБЕКИСТАНА ПО ОПРЕДЕЛЕНИЮ РАЗРЫВА НДС
и.ф.д., проф. Ҳотамов Комил Раббимович · Юсупов Жасурбек Олимжонович (ISFT институти)
Экономическое развитие и анализ · 2024
Аннотация
This article examines the gaps in value added tax, its essence, the procedure for determining and the experience of Uzbekistan in this regard. Based on the study, a conclusion was drawn about the error in calculating the applied value added tax gap. Keywords: value added tax, value added tax gap. 449 XII SON - DEKABR, 2024 449-458 0 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr www.e-itt.uz Кириш. Жаҳон иқтисодиётида қўшилган қиймат солиғини ўрни беқиёс бўлиб, кўплаб давлатлар бюджетининг асосий қисмини ушбу солиқдан тушумлар эгаллайди. Ушбу солиқ тури бошқа солиқларга нисбатан янги жорий этилган солиқ ҳисобланиб, унча узоқ бўлмаган тарихга эга. Шу билан бирга, солиқни ҳисоблаш ва тўлашда солиқдан қочиш имкониятлари мавжуд бўлиб, бу амалда тўланиши лозим бўлган солиқ ҳамда ҳақиқатда ундирилган солиқ ўртасидаги фарқни, яъни солиқ бўшлиғини келтириб чиқаради. Жаҳонда, айниқса Европа давлатларида қўшилган қиймат солиғидаги бўшлиқни аниқлаш юзасидан бир қанча тадқиқотлар ўтказилиб, уни аниқлаш усуллари ишлаб чиқилган. Хусусан, қўшилган қиймат солиғи бўйича жами солиқ мажбуриятига нисбатан амал қилиш бўшлиғи Руминияда 35,2 фоизни, Малтада 24,6 фоизни, Литвияда 13,5 фоизни, Белгияда 11,6 фоизни, Словакияда 11,5 фоизни, Грецияда 10,2 фоизни, Италияда 9,2 фоизни, Венгрияда 5,8 фоизни, Европа иттифоқи давлатлари бўйича умумий 5,3 фоизни ташкил этган (Center, 2023). Бизнинг фикримизча, Европа давлатлари ўртасида ҳам ушбу кўрсаткичларнинг ўртача кўрсаткичдан анча юқори бўлиши нафақат давлатларнинг солиқ сиёсатини, балки уларнинг солиқ органлари томонидан юритиладиган солиқ маъмурчилигининг самарадорлигини ҳам белгилаб беради. Жаҳонда ҳозирги тез глобаллашув шароитида солиқ тўловчиларда ҳам солиқ билимлари ўсиши, солиқларни режалаштириш ёки оптималлаштириш учун турли усуллардан фойдаланиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса ўз навбатида қўшилган қиймат солиғи бўйича бўшлиқни ортишига, бюджетга тушумларнинг камайишига олиб келмоқда. Жаҳон солиқ тизимида қўшилган қиймат солиғи бўшлиғини аниқлаш бўйича ўтказилаётган тадқиқотлар орқали муаммо нимада эканлиги билиш имкони мавжуд бўлиб, ушбу муаммо солиқ сиёсатида ёки солиқ маъмурчилигида эканлигини очиб беради. Ўзбекистон Республикасида қўшилган қиймат солиғи бўшлиғи тушунчаси амалиётда мавжуд эмас. Шу сабабдан, ушбу тадқиқот орқали ушбу тушунча, унинг келиб чиқиш сабаблари, унга таъсир этувчи омиллар ҳамда уни бартараф этиш усуллари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсад қилиб олинган. Ўзбекистон Республикасида ҳам бюджетнинг асосий қисмини солиқлардан тушган тушумлар ташкил этган ҳолда, охирги йилларда солиқларни оптималлаштириш, уларни унификация қилиш, солиқ юкини камайтириш ҳамда солиқларнинг йиғилувчанлик даражасини ошириш бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, қўшилган қиймат солиғини такомиллаштириш бўйича қабул қилинаётган қарор фармонлари ижроси ўлароқ, солиқ тўловчилар сони ортиб, солиқ базаси кенгайиши ва тушумларнинг ўсиши, хуфёна иқтисодиётда фаолият юритаётган субъектлар соядан чиқаётганлиги бунга яққол далилдир. 2022 йил 20 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Бюджет харажатлари, аҳоли ва тадбиркорлар олдидаги мажбуриятларни қисқартирмаган ҳолда, бизнесга солиқ юкини камайтириш бўйича ишларни давом эттириш, хусусан 2023 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкасини 15 фоиздан 12 фоизга пасайтириш ҳисобига тадбиркорлар ихтиёрида 14 триллион маблағ қолиши тадбиркорлик субъектлари учун ҳам яхши янгилик бўлди” (Мурожаатнома, 2022). Шунингдек, 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида миллий иқтисодиётни ислоҳ қилиш борасида солиқ ва молия сиёсатини либераллаштириш назарда тутилди. Юқоридилардан кўринадики, қўшилган қиймат солиғидаги бўшлиқни аниқлаш ва уни камайтириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш иқтисодиёт учун муҳим ҳисобланади. 450 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr www.e-itt.uz Адабиётлар шарҳи. Ўрганишлар шуни кўрсатдики, солиқ бўшлиғи, хусусан, қўшилган қиймат солиғи бўшлиғи бўйича бир қанча олимлар томонидан ўтказилган тадқиқотлар асосида муносабат билдирилган. Жумладан, Hutton солиқ бўшлиғи барча тегишли фаолиятлар (даромадлар, активлар) стандарт ставка бўйича солиққа тортилган бўлса, барча солиқ тўловчилар солиқ қонунчилигига тўлиқ амал қилганда олиниши мумкин бўлган потенциал йиғимлар ва ҳисоблаш усули бўйича ўлчананадиган ҳақиқий тушумлар ўртасидаги фарқ эканлигини таъкидлайди (Hutton, 2017). Ушбу таърифга кўра солиқ бўшлиғини баҳолаш учун барча тегишли фаолиятлар (даромадлар, активлар) стандарт ставка бўйича солиққа тортилса, барча солиқ тўловчилар солиқ қонунчилигига тўлиқ амал қилса, олиниши мумкин бўлар йиғимлар ва ҳисоблаш усули билан ўлчанадиган ҳақиқий тўловлар тўғрисидаги маълумот керак бўлади. Зидкова томонидан ўтказилган тадқиқотда қўшилган қиймат солиғи бўшлиғига таъсир этувчи омиллар ўрганилиб, ўрганиш якунида стандарт солиқ ставкасидан ташқари пасайтирилган солиқ ставкалар қўлланадиган давлатларда солиқ
Доказательный фрагмент
«This article examines the gaps in value added tax, its essence, the procedure for determining and the experience of Uzbekistan in this regard.»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article examines the gaps in value added tax, its essence, the procedure for determining and the experience of Uzbekistan in this regard. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- value added tax, value added tax gap, қўшилган қиймат солиғи, разрыв по налогу на добавленную стоимость, налог на добавленную стоимость, қўшилган қиймат солиғида бўшлиқ
Смежные источники
Решение социальных проблем в управлении и экономикеMANAGEMENT AND ECONOMY, Гиёсова Василя Авазовна +12026
Лучшие интеллектуальные исследованияQurbonov Yorqinbek Avazxonovich2025
Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026