К содержанию
РецензированоRU2024

НАПРАВЛЕНИЯ РАЗВИТИЯ ВЫСШЕГО ОБРАЗОВАНИЯ В УЗБЕКИСТАНЕ

PhD, доц. Бобоқулов Санжар Бахронкулович (Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти)

Экономическое развитие и анализ · 5 · 2024

Аннотация

In this article, the authors investigated the higher education system of Uzbekistan, outlined directions for the development of industry activities, and also highlighted the goals of supporting professors and teachers. Proposals and recommendations have also been developed for the development of the higher education system in Uzbekistan. Keywords: economy, education, knowledge, dual, traditional, distance learning, personnel, development, effect, efficiency, motivation. 459 XII SON - DEKABR, 2024 459-469 0 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr www.e-itt.uz Кириш. Кишилик жамияти тараққиётининг барча босқичларида чуқур билимга, юқори савия ва маданиятга эга бўлган мутахассислар тайёрлаш долзарб ҳисобланган. Ҳозирги иқтисодий ривожланиши босқичида миллий маҳсулотларнинг жаҳон бозорларида рақобатбардошлик талабларига жавоб бераолиш даражаси, меҳнат ресурсларининг ошиб бориши билан бир қаторда хом ашё ресурсларининг кескин камайиб бориши шароитида билим − иқтисодий ўсишнинг асосий омилига айланди. Шундфй экан, кадрларнинг билимлари ва уларда махсус ноёб кўникмаларнинг шаклланиши барқарор иқтисодий ўсишнинг асосий манбаи ва ҳал қилувчи омилига айланиши “моддий иқтисодиёт”дан “интеллектуал иқтисодиёт”га − билимга асосланган иқтисодиётга ўтиш имкониятини бермоқда. Масалан, ривожланган мамлакатларда ўрта таълимдан кейинги таълимни тугатган катта ёшдаги аҳолининг улуши ошиб бормоқда. Ушбу кўрсаткич “Канадада 56,27%ни, Японияда 50,5%ни ташкил қилади. Дунёдаги энг сифатли таълим тизими Финляндия бўлиб, мамлакат ёшларининг 93%и ўрта таълимни муваффақиятли битириб, 66%и ОТМда ўқишни давом эттиради”. Бизнинг мамлакатимизда ҳам ўрта ва олий таълим билан ёшларни қамраб олиш кўрсаткичини ошириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири бўлиб, буни таълим тизмини ривожлантириш орқали эришишимиз мумкин. Мамлакатнинг иқтисодий юксалишни таъминлашда инсон капитали – унинг билими, интеллекти, малака даражаси муҳим роль ўйнайди. Инсон капиталига ҳамда илмий тадқиқотларга йирик миқдорда инвестицияларнинг йўналтирилиши туфайли энг замонавий технологияларнинг ўзлаштирилиши − дунёнинг етакчи давлатларида юқори суръатларда иқтисодий ўсишни таъминлашда асосий омил бўлмоқда. Хусусан, бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев “…олий таълим жараёнида назария ва амалиёт яхлитлиги таъминланмаганлиги. Талабаларнинг малакавий амалиётларини ишлаб чиқариш корхоналарида ўтказиш самарали ташкил этилмагани оқибатида битирувчиларнинг аксарият қисми тайёр мутахассис бўлиб чиқиш ўрнига, ишга жойлашгандан кейин қайтадан ўз касбини, мутахассислигини ўрганаяпти” (Norma.uz, 2024) деб таъкидлаганлигидан ҳам келиб чиқиб, олий таълим тизимини ислоҳ қилишимиз, камчиликларни бартараф этишимиз, ютуқларимиздан тўғри хулоса чиқарган ҳолда янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга оширишимиз лозимдир. Адабиётлар шарҳи. Ўзбекистонда олий таълимнинг ривожланиш йўналишлари бўйича кўплаб иқтисодчи, педагог, психологик олтмлар изланишлар олиб борган бўлиб, олий таълим тизимини дарс ўтиш технологияси, иқтисодий самараси, таълим тизимини рақамлаштириш, психологик технологиялар асосида кадрларни тайёрлаш, замонавий технологиялар ёрдамида таълим бериш самарадорлигини оширишга қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Аммо, фикримизча олий таълим тизимини янада ривожлантиришни бир қатор йўналишлари ҳам бор. Хусусан: Тайлер (2023) “Умумий таълимни ривожлантириш сертификати (GED): тарих, замонавий тадқиқотлар ва сиёсат ва амалиёт йўналишлари” номли илмий мақоласида олим 2001 йилда тарихда биринчи марта умумий таълимни ривожлантириш (GED) тестларидан ўтган шахслар сони бир миллиондан ошганлигини, Америка таълим кенгашининг (ACE) бўлинмаси бўлган GED тест хизмати (GEDTS) тестларни ишлаб чиқиш ва уларни давлат таълим департаментларига тарқатиш орқали GED тест дастурини бошқараши ҳақида фикрлар келтирган. GED дастурининг илдизлари Иккинчи жаҳон урушига бориб тақалиши, 1942 йилда Ралф Тайлер бошчилигидаги армия институти маслаҳат қўмитаси биринчи GED тестларини шакллантириш учун Аёва таълимни 460 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr www.e-itt.uz ривожлантириш тестидан бешта тестни танлаши ҳақида тадқиқотларни олиб борган бўлиб, унинг авфзаллик тамонларини очиб бериш орқали умумий таълимни ривожлантириш бўйича тавсияларини берган. Гончарова (2021) “Дуал таълим: тамойиллар, моделлар, амалга ошириш тажрибаси” номли илмий мақоласида муаллиф дуал таълим тизимининг батафсил таҳлилини тақдим қилган. Унинг фикрича дуал таълимни таълим муассасасидаги назарий таълим иш жойидаги амалий машғулотлар билан тўлдириладиган тизим сифатида белгилайди деб таъкидлаб ўтган. Шунингдек олим “дуал” таълимнм бошқа таълим шаклларига нисбатан самарали эканлигини таъкидлаб ўтган. Шаропов ва Мухторалиева (2022) “Pedagogika fanining metodologiyasi” номли илмий мақоласида таълим жараёнида дуал таълимнинг ижобий жиҳатларини тадқиқ этган бўлиб, улар дуалтаълимтизими–ихтисослашган таълим тури бўлиб, талаба назарий билимларни таълим муассасасида, амалий кўникмаларини эса бевос

Доказательный фрагмент

«In this article, the authors investigated the higher education system of Uzbekistan, outlined directions for the development of industry activities, and also highlighted the goals of supporting professors and teachers.»

Образец извлечения

Демо-превью

In this article, the authors investigated the higher education system of Uzbekistan, outlined directions for the development of industry activities, and also highlighted the goals of supporting professors and teachers. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
economy, education, knowledge, dual, traditional, distance learning, personnel, билим, ривожлантириш, effect, таълим, традиционное, самарадорлик, анънавий, motivation, обучение, кадры, эффект, образование, масофали, развитие, иқтисодиёт, development, ўқитиш, дуальное, эффективность, самара, экономика, дистанционное, кадрлар, дуал, знания, мотивация, efficiency
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники