К содержанию
РецензированоRU2024

ПРАКТИКА РЕГУЛИРОВАНИЯ ОБОРОТА ЦИФРОВЫХ АКТИВОВ В СТРАНАХ СНГ

ТАРТИБГА СОЛИШ АМАЛИЁТИ · доц. Якубова Шамшинур Шухратовна

Экономическое развитие и анализ · 6 · 65439-65448 · 2024

Аннотация

The scientific article analyzes the current state and issues of regulation of digital assets and cryptocurrencies in the countries of the Commonwealth of Independent States. Based on a comparative analysis, it was determined that the CIS countries mainly use approaches to apply existing legislative norms or form independent legal frameworks, and also identified countries that are leaders in this area. A conclusion is made about the need to exchange experience and strengthen cooperation in the field of regulation of digital asset turnover in the CIS countries. Keywords: digital asset, cryptocurrency, legal framework, regulation. 485 XII SON - DEKABR, 2024 485-494 0 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr www.e-itt.uz Кириш. Рақамли активлар ва рақамли валюталарнинг ҳамда уларнинг қўлланилиш усулларининг турли-туманлиги ўз-ўзидан уларни тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш ҳамда зарур инфратузилмаларни шакллантиришни тақозо этади. Маълумки, Bitcoin, Ethereum ва бошқа рақамли активлар ва криптовалюталар хусусий инвесторлар ва институционал бозор иштирокчилари орасида кенг миқёсда тан олинган. Уларнинг технологик хусусиятлари, хусусан марказлаштирилмаганлиги ва воситачиларсиз транзакцияларни амалга ошириш қобилияти ноёб имтиёзлар билан бир қаторда юқори ўзгарувчанлик, киберхавфсизлик таҳдидлари ва ноқонуний фаолиятда потенциал фойдаланиш каби хавфларни ҳам яратади. Шу муносабат билан рақамли активлар ва криптовалюта бозорини ҳуқуқий тартибга солиш жуда муҳим аҳамиятга эга. Криптовалюталарнинг бозор капиталлашуви $2,7 трлн дан ошади, бу молия бозорида ушбу сегмент кўламининг сезиларли даражага эга эканлигидан далолат беради. Дунё бўйлаб 60 дан ортиқ йирик банклар блокчейн технологияси билан боғлиқ лойиҳаларга сармоя киритмоқдалар, бу анъанавий молия институтларининг ушбу соҳага стратегик қизиқишини кўрсатади. Бутун дунё бўйлаб 580 млн дан ортиқ одам криптовалюталар фойдаланувчилари ҳисобланади, бу рақамли активларнинг глобал миқёсда юқори даражада кириб боришини намойиш этади (Ownership, 2024). Бутун дунё бўйлаб истеъмолчиларнинг 49% и кундалик ҳисоб-китоблар учун криптовалютани тўлов воситаси сифатида ишлатган ёки ундан фойдаланишга тайёр, бу рақамли активларнинг кундалик ҳисоб- китоблар воситаси сифатида тан олиниши ортиб бораётганидан далолат беради. Шу билан бирга, меъёрий-ҳуқуқий ҳолатни таҳлил қилганимизда, кўриб чиқилган 60 та давлатдан 33 тасида криптовалюталар қонунийлаштирилган бўлиб, 17 та давлатда улар қисман тақиқланганлигини, 10 та давлатда эса тўлиқ тақиқланганлиги кўришимиз мумкин. Катта йигирмалик - G20 давлатларининг 12 таси криптовалюталарни қонунийлаштирган, қолганлари эса норматив-ҳуқуқий асосларнинг яратилиши масаласини кўриб чиқмоқдалар (Жантурина и др., 2024). Аввалги илмий ишларимизда дунё миқёсида рақамли активлар муомаласини тартибга солиш борасидаги ёндашувлар таҳлил қилиниб, уларнинг асосий йўналишларини тадқиқ этган эдик. Мазкур илмий мақолада Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларида рақамли активларни жорий этиш ҳолати ва тартибга солиш масалаларини ўрганиш асосий мақсад этиб белгиланган. Иқтисодчи Салаев (2024) таъкидлаганидек, “аниқ ва самарали тартибга солувчи тартибга солишни ишлаб чиқиш криптовалюталарга ишончни ўрнатишга ва уларни иқтисодиётнинг турли соҳаларида кенг қўллашга ёрдам беради”. Ўзбекистонда рақамли молиявий активлар институтини сифатли ривожлантириш ушбу соҳадаги хорижий тартибга солишнинг илғор тажрибасини ўрганмасдан туриб мумкин эмас. Ушбу тадқиқот доирасида асосан Қозоғистон, Қирғизистон, Грузия, Арманистон, Ўзбекистон ва бошқа МДҲ мамлакатлари тажрибаси ўрганилди. Адабиётлар шарҳи. Дунё миқёсида рақамли активларни тартибга солишда асосий ташкилот ҳисобланган Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳ (FATF - ФАТФ) давлатлар криптовалюталар билан операцияларни тартибга солишга нисбатан “қонунийлаштириш тақиқлашдан яхшироқдир” тамойилидан фойдаланиши керак, деб ҳисоблайди, чунки бу ҳолда барча рақамли активлар давлат назорати остида бўлади (FATF Glossary, 2022). Рақамли активларнинг иқтисодий мазмунини очиб бериш ва шу асосда уларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш масалалари Лосева (2021), Лазарева (2020), Полякова 486 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr www.e-itt.uz (2019), Патрикеев (2019), Тебекин (2020), Сидорова (2021), Sandner (2021), Olsen (2020), Jepkemei (2019), Hasan (2018) илмий тадқиқот ишларида ўрганилган. Gonzálvez-Gallego ва Pérez-Cárceles (2021) жорий амалиёт таҳлилига асосланиб, ҳукуматнинг мавжуд тенденцияларни ва юзага келаётган муаммоларни эътиборсиз қолдиришга асосланган ёндашувлари уларнинг молиявий тизимларидаги вазиятни фақат ёмонлаштиради, деб ҳисоблайдилар. Ишлаб чиқилаётган халқаро стандартларга мос равишда ҳукумат ёки давлат даражасида тизимли ҳуқуқий тартибни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Бундай тартибга солиш давлатларнинг аҳолиси, иқтисодиёти ва молиявий тизими учун рақамли активлардан фойдаланиш натижасида юзага келадиган

Доказательный фрагмент

«The scientific article analyzes the current state and issues of regulation of digital assets and cryptocurrencies in the countries of the Commonwealth of Independent States.»

Образец извлечения

Демо-превью

The scientific article analyzes the current state and issues of regulation of digital assets and cryptocurrencies in the countries of the Commonwealth of Independent States. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
digital asset, cryptocurrency, legal framework, regulation, тартибга солиш, қонунчилик асослари, регулирование, правовая база, рақамли актив, цифровой актив, криптовалюта
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники