К содержанию
РецензированоRU2024

ВОПРОСЫ УЧЕТА И ОТЧЕТНОСТИ ОБЯЗАТЕЛЬСТВ

Жаббарова Чарос Аминовна · и.ф.д., проф. Ҳотамов Комил Раббимович (Тошкент давлат иқтисодиёт университети)

Экономическое развитие и анализ · 2024

Аннотация

This article discusses the issues of accounting for liabilities and their accounting in reporting. The current part of long-term liabilities should be reflected in the report, the formation of information about liabilities in the balance sheet, as well as proposals for keeping records of current liabilities and reflecting them in the report if they are significant for the enterprise for the decision of investors and influence changes in indicators reflecting the financial situation. Keywords: liability, current liability, long-term liability, current part of a long-term liabilitу. Кириш. Йирик компаниялар, акциядорлик жамиятлари ахборотдан фойдаланувчиларга мажбуриятларнинг шаклланиши, сўндирилиши ва ҳисоботда тўғри акс эттирилишига оид ишончли ахборотларни шакллантиришни асосий вазифаларидан бири сифатида қабул қилишади. Шу боис, инвесторларни тўлиқ ва ишончли ахборот билан таъминлаш, уларни бошқарув қарорларини қабул қилишларида мажбуриятлар ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида юритишнинг аҳамияти катта. Шундай экан, мажбуриятлар ҳисобини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда. Мажбуриятлар ҳисобини юритишни тўғри ташкил этиб, унинг ҳисобини юритишда янги усулларни ишлаб чиқиш илмий тадқиқотнинг муҳим йўналишларидан ҳисобланади. Мажбуриятларни ҳисобда акс эттириш тўғри ва тўлиқ бўлиши асосан ички ахборотдан фойдаланувчиларни манфаати учун бўлса, бу маълумотларни ҳисоботда акс эттириш инвестор, кредиторлар ва бошқа молиявий ҳисобот ахборотидан ташқи фойдаланувчилар учун муҳимдир. Шу боис, ҳисоботда мажбуриятлар тўғрисидаги ахборотларни тўлиқ ва тўғри кўрсатилиши уларнинг манфаатларига хизмат қилиб, тўғри бошқарув қарорлари чиқарилишини таъминлайди. Мажбуриятлар тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ ва ишончли бўлиши учун уларни таркиби ва муддатлари бўйича ҳисобини юритиш фойдаланувчилар томонидан қабул қилинадиган турли қарорларга ўз таъсирини ўтказади. Бироқ, амалдаги ҳисоб юритиш тизимида учрайдиган асосий муаммолардан бири сифатида айтишимиз мумкинки, мажбуриятларнинг таркиби, муддатлари ва турлари бўйича ҳисоб ишларида бир мунча чалкашликлар мавжуд бўлиб, айнан шу боис, ҳисоб ахборотида ҳам муаммолар вужудга келмоқда. Адабиётлар шарҳи. Мажбуриятларни бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда акс эттириш доимий муҳокама марказида бўлиб, турли олимлар томонидан мажбуриятлар ҳисобига оид масалалар ўрганиб келинган. Жумладан, умуман мажбуриятни тан олиш масаласида Плотникова “мажбурият – бу ўтган даврдаги ҳодисалардан келиб чиқадиган компаниянинг жорий қарздорлиги бўлиб, унинг узилиши иқтисодий нафни ўзида мужассамлаштирган компания ресурсларининг чиқиб кетишига олиб келади” дея таъриф берган (Плотникова, 2023). Ушбу таърифга қарайдиган бўлсак, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартида келтирилган мазмунни ифодалайди. Яъни, ўтган даврдаги ҳодисадан келиб чиқиши, 285 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr www.e-itt.uz иқтисодий нафнинг чиқиб кетиши – бу молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартида ҳам келтирилган таърифга мос келади. Профессор Соколов – мажбуриятларни бухгалтерия ҳисоби предмети сифатида тан олиш бўйича янги ғояни илгари сурдилар: “Мажбурият – бу хўжалик фаолияти ҳақиқати бўлиб, корхонанинг қарзларини акс эттиради ва бухгалтерия ёзувлари учун асос бўлувчи маълумот ҳисобланади” (Соколов, 2008). Юқоридаги фикрлардан англашиладики, Плотникова мажбуриятни ҳолат деб таърифлаган бўлса, Соколовлар мажбуриятга қарздорликни акс эттирувчи маълумот сифатида қараган. Олимларнинг фикрларида мажбуриятни элементлари таъкидланмаган ва қарзни акс эттирувчи элемент эканлиги ҳамда бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олиниши лозимлиги таъкидланган. Селезнёванинг таъкидлашича, ташкилотнинг барча мажбуриятлари мулк эгалари ва учинчи шахслар ўртасида бўлинади. Мулкдорлар олдидаги мажбуриятлар ташкилот ташкил этилган пайтда ёки қўшимча бадаллар шаклида акциядорлар ва акциядорлардан оладиган капиталдан ва ташкилот ўз фаолияти давомида ишлаб чиқарадиган, фойдани қайта инвестициялайдиган капиталдан иборат (Селезнова, 2017). Дружиловская бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида мажбуриятлар тўғрисидаги маълумотларни шакллантиришнинг ўз мамлакатидаги замонавий муаммоларини тадқиқ қилиб, бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар ва илмий адабиётларда “мажбурият” ва “кредиторлик қарзлари” тушунчаларининг қўлланилишини ўрганган (Дружиловская, 2016). Унинг фикрига кўра Россия бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларида “мажбурият” ва “кредиторлик қарзлари” тушунчалари бўйича аниқ таърифлар йўқ ва мажбуриятларни ҳисобга олиш бўйича олимларнинг тадқиқотлари бухгалтерия ҳисобини ислоҳ қилишнинг кейинги босқичларида муҳим ҳисса қўшади. Корхона мажбуриятларини тўғри акс эттиришни ҳисобга олиш муҳимлигини таъкидлаб, Саватье активлар ва мажбуриятларни таққослаш орқали иқтисодий ҳолат динамикасини аниқлаш мумкинлигини ёзади, чунки бухгалтерия ҳисоби актив ва мажбуриятлар динамикасининг аксидир. Мажбуриятлар қонуни техникаси орқали ушбу (иқтисодий) фактни яратади

Доказательный фрагмент

«This article discusses the issues of accounting for liabilities and their accounting in reporting.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article discusses the issues of accounting for liabilities and their accounting in reporting. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
liability, current liability, long-term liability, current part of a long-term, текущая часть долгосрочного обязательства, долгосрочное обязательство, текущее обязательство, current part of a long-term liabilitу, жорий мажбурият, обязательство, узоқ муддатли мажбурият, мажбурият, узоқ муддатли мажбуриятнинг жорий қисми
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники