Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Болалар кўрсатувларининг ўзига хос хусусиятлари
UZBEKISTAN” JURNALI · Юнисова Меҳрибан Даулетмурат қизи
Журнал научно-инновационных исследований в Узбекистане · 2 · 2024
Аннотация
Ушбу мақолада телевидениеде болалар учун кўрсатувларнинг ўзига хослигини кўрсатиб берадиган асосий омиллар, болалар кўрсатувлари вазифалари, жамияда болаларни тарбиялашдаги ўрни масалалари таҳлил қилинган. Бундан ташқари, болалар кўрсатувларига қўйиладиган талаблар, болалар кўрсатувларининг ўзига хосликлари маҳаллий телеканал мисолда таҳлилга тортилган. Калт сўзлар: Болалар кўрсатувлари, журналистика ва психология, болалар аудиторияси, умуминсоний қадриятлар. Бугунги куни телевидение ижтимоий ҳаётнинг ажралмас бир қисми ҳисобланади. Телевидение аудиторияни янги информация билан таъминлайди, янги инсонлар билан таништиради. Болалар аудитория учун тайёрланган кўрсатувлар ҳам ўзига хос вазифаларни бажаради. Ёш аудиториянинг эътиборини тортиш орқали уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтқазиш билан чекланиб қолмосдан, уларни ҳар томонлама билимли ва ҳаётга ҳам тайёрлашдан иборат. Телевидение – болаларга тарбия беришнинг асосий қуролларидан бири ҳисобланади. Болалар учун кўрсатувлар фақатгина кичик ёшдаги болалар учун кўрсатувлар тайёлаб кўрмасдан, ўсмирлар учун ҳам кўрсатувлар тайёрлаб боради. Болалар учун кўрсатувлар тайёрлашда уларнинг мавзуига алоҳида эътибор қаратилади. Биринчидан, телевидениеда болалар учун кўрсатувларнинг доимий эмаслиги, болаларда кўрсатувни кўришга бўлган истакни камайтириб қўйиши мумкин. Иккинчилан, бугунги телевидение боланинг шаклланаши, унинг онгига таъсир қилади, шунинг учун ҳам кўрсатувларнинг сифат даражасига алоҳида эътибор берилади. Учунчидан, ҳар бир бола ўз дунёсига эга, шу сабабли болаларнинг қизиқиш ва талабларини ўрганиб керак бўлади. Туртинчидан, телевидение болаларда қизиқищ 176 “JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN UZBEKISTAN” JURNALI VOLUME 2, ISSUE 11, 2024. NOVEMBER ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869 шакллантиришгина эмас, у болаларга дунёни кенг ҳолда кўрсатувчи восита ҳам ҳисобланади. Болалар журналистика ва психологияси бўйича қатор олимлар илмий ищлар олиб боришган, улардан, А.Н.Фортунатова [1], Н.В.Шохина [2] И.Г.Кацев [3]. Болалар журналистикасининг болаларни ҳаётга тайёрлашдаги ўрни ҳақида Д.Б. Эльконин [4], Э.Х. Эриксонларнинг [5] меҳнатларида ўз аксини топган. Болалар учун кўрсатувлар қандай шаклда бўлиши керак деган савол кўпчилик томонидан берилади. Қандай кўрсатувлар болалар учун тамошабоп? Бизнинг фикримизча болалар аудиторияси учун бағишланган кўрсатувлар қўйидаги талабларга жавоб бериши керак: 1. Тамошабинлар билан интерактив алоқа: кўрсатувда аудитория билан яхши алоқа ўрнатилиши лозим. 2. Болалар учун кўрсатувларда уйин турларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ келади. Нимага деганда керакли бўлган маълумотлар ва янгиликлар уйин шаклида берилса, болалар томонидан тез хазм қилинади. 3. Иложи борича қисқа сюжетлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ келади. Кўрсатув 15-20 минут атрофларида бўлиши керак, нимага деганда қизиқиши тез сусайиб қолади. 4. Кўрсатувларга кучли бошловчиларни чақириш керак. Улар керак жойларида актерлик маҳоратини ҳам ишга солиши лозим. Аниқ ва лунза гапириш, болалар билан «бир тилда» гаплаш мақсадга мувофиқ келади. 5. Болалар учун кўрсатувларда ёрқин ранглардан фойдаланиш. А) қизил ранг – энергия ёки ҳаётга деган қизиқишна юксалтириш. Б) сариқ ранг (апельсин ранг) – боланинг психологик ҳолатига яхши таъсир кўрсатади, қобилияти билан энергияси тошритади. В) сариқ ранг – бу ранг кайфиятни кўтариб қўймасдан, миянинг яхши ишлашига таъсир қилади, эътиборни бир жойга жамлайди. Г) кўк ранг – асабни тиничлантиради, уйқуни яхшилайди. 6. Кўрсатувда ёқимли ва паст овоздаги мусиқадан фойдаланиш. 7. Болани қизиқтириш учун кўрсатув журналист ёқимли оҳонг билан гапириши керак. 8. Текстни ёдлаб олмаслик керак, жонли алоқа ўрнатган ҳолда маълумотларни жонли тарзда ётқазиш керак. 177 “JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN UZBEKISTAN” JURNALI VOLUME 2, ISSUE 11, 2024. NOVEMBER ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869 9. Кўрсатувга болалар учун обрули мехмонларни чақириб туриш лозим. Болалар улардан мотивация олсин. Кўпчилик олимлар ҳаддан ташқари телевизор кўриш болаларда патологик оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлаб ўтишади. Экрандаги ёмон ҳаракатлар ёш авлоднинг онгига ёмон таъсир қилиши мумкин. Зурликка бағишланган айрим фильмлар болаларда тунда қўрқиш ва тинишсизланиш аломатларини келтириб чиқариши мумкин. Қорақалпоғистон телеканали ўзининг пайдо бўлган кунидан бошлаб шу кунгача болалар учун кўрсатувларга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Телеканал томонидан эфирга узатилган болалар учун кўрсатувлар ҳар хил даврларда ҳар хил вазифаларни бажариб келган. Айниқса, мустақилликдан кейинги йиллари кўрсатувларнинг тематикаси бойиди, жанрлар ҳилма-ҳиллиги ошди. Биз Қорақалпоғистон телеканалида болалар учун кўрсатувлар тайёрлашда асосий вазифалари қўйидагилар иборат эканлигини аниқладик: - Ҳозирги кунда мамлакатимизда амалга оширилиб келинаётган реформаларни болалар тилида тушунарли этиб етқазиб бериш. Яъни болаларга тўғридан-тўғри эмас, ҳар хил уйинлар кўринишида етқазиш. - Болаларнинг билим даражасини, онгини ў
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада телевидениеде болалар учун кўрсатувларнинг ўзига хослигини кўрсатиб берадиган асосий омиллар, болалар кўрсатувлари вазифалари, жамияда болаларни тарбиялашдаги ўрни масалалари таҳлил қилинган.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада телевидениеде болалар учун кўрсатувларнинг ўзига хослигини кўрсатиб берадиган асосий омиллар, болалар кўрсатувлари вазифалари, жамияда болаларни тарбиялашдаги ўрни масалалари таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- болалар аудиторияси, умуминсоний қадриятлар, журналистика ва психология, Болалар кўрсатувлари
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Лучшие интеллектуальные исследованияTursunaliyeva Anoraxon Umarbek qizi –, Hakimzoda Niyoziy +12025
Развитие и инновации в наукеАбдусодиқов Маруфжон, Мамаражабов Беҳруз1945