К содержанию
РецензированоRU2026

ПАРАНЖИ ВА УНИНГ ЎРГАНИЛИШ ТАРИХИ

М.Ш. Ярашова

Современная наука и исследования · 2026

Аннотация

This article discusses the ancient traditional women's headdress - the parangi, its origin and study from an ethnological point of view. Keywords: Parangi, ferijjiya, burku, khabara, milaya, feredje, chador, chakhnur, chadra, chashmband, chachvan, muslin. ПАРАНДЖИ И ИСТОРИЯ ЕГО ИЗУЧЕНИЯ Аннотация В данной статье с этнологической точки зрения освещены вопросы, связанные с древним традиционным головным убором женщин – паранджой, его происхождением и изучением. Ключевые слова: Паранджи, фериджия, бурку, хаба, милея, фередже, чадор, чахнур, чадра, чашмбанд, чачван, муслин. Анъанавий кийим-кечакларга оид маълумотларни ўзаро таққослаш ва таҳлил қилиш ўтмиш анъанавий кийимлардаги ўхшашлик ва фарқларни аниқлаштиришда муҳим илмий- назарий аҳамият касб этади. Хотин-қизларнинг анъанавий бош кийимларидан хусусан, паранжи санъатшунос ва этнограф олимлар Г.А.Пугаченкова[1,C.191-195.],К.П. Лобачева[2,C.78-92.], О.А. Сухарева[3.C.44-50.] лар илмий тадқиқотларида тарихий-этнологик жиҳатидан ёритилганлиги маълум. Г.А Пугаченкова тадқиқотларида паранжи ҳамда у билан боғлиқ маълумотлар асосан, қадимги давр деворий тасвирлари, ўрта аср қўлёзмаларидаги минатюралар асосида таҳлил қилинади. У паранжи сўзининг келиб чиқиши ҳақида тўхталиб, ушбу атамага европа муаллифлари томонидан тузилган форсча луғатларда жуда умумий таъриф берилганлигини айтиб ўтган.Жумладан, А. де Биберстеин-Казимирски «барча кийимлар устидан кийилувчи, белсиз оддий либос», И. Ягелло эса «кийиниш тури» дея изоҳ берган. Р.Дози томонидан 160 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 2 Issue 1 тузилган кийим қисмлари арабча номларининг махсус луғатида эса етти саҳифа айнан ’’фaрaджийя’’ деб номланган махсус кўча кийими- паранжи ҳақида эди.Ушбу луғатда паранжи қуйидагича таърифлаган: узун тикилган ва заргарлик буюмлари билан безатилган, кенг ва узун енгли, рангли матодан(ипак ёки зиғирдан )тайёрланган, оёқ учига қадар тушиб турувчи ташқи кийим.Хулоса қилиб айтиш мумкинки, бу атама Х асрдаёқ ёзма манбаларда қайд этилган[1,C.191.]. Р.Дози паранжининг келиб чиқишини Мисрга боғлайди ва айнан шу ердан Ибн Баттутанинг(ХIV аср) сўзларига кўра фаранжи бошқа мамлактларга тарқалади. Ўрта Осиёда ушбу атама ёзма манбаларда ХIV-XVI асрлардан бошлаб ишлатилган. Г.А Пугаченкова паранжи дастлабки пайдо бўлган вақтида эркакларга хос кийим бўлганлигини тасдиқловчи бир қатор манбаларни келтириб ўтади[4]. Хусусан, «Рашаҳот»да Хўжа Аҳрор ўғлига атаб ўтказган катта тантанада шайх «дастур ва фаранжи»-чалма ва тантанали халат кийган ҳолати айтиб ўтилган. В.Л Вяткин тарихий асарларни тадқиқ қилиш асосида шайбонийлар даврида шаҳар олимларининг кўча кийими фаранжи - халат бўлганлигини қайд этади. Бобур Ҳиндистонда бунёд этган давлатда ҳам фаранжи кийими мавжуд бўлиб, ушбу кийим ҳинд олимлари, амалдорлари ва диний руҳонийларнинг устки кийими эканлиги қайд этилган. Шунингдек, Зайниддин Восифийнинг хотираларида фаранжи - аёллар ва эркаклар кийимига нисбатан ишлатилган[1,C.191.].Бундан шундай хулосага келиш мумкинки, ушбу кийим дастлаб эркаклар ташқи кийими сифатида пайдо бўлган бўлса, кейинчалик асрлар давомида ўзгаришга учраб фақат аёлларга хос кўча кийимига айланиб борган. Паранжи ўзининг қадимий прототипига эга эди.Ушбу прототип намуналари Самарқанд атрофидан топилган зардуштийлик дини худоси Анахитанинг ҳайкалчаларида елка устига ташланган, узун устки кийим сифатида тасвирланган. «Шохнома»нинг ХV асрда кўчирилган нусхасида келтирилган минатюраларда эркаклар ва аёлларнинг кийимларида ниҳоятда узун енгли устки либослар ҳам тасвирланган эди. Ушбу либослар ХV аср охири ХVI аср бошларида ҳам сақланиб қолган ва буни Низомий Ганжавий «Хамса»сининг минатюралари ҳам тасдиқлайди.XVI асрда паранжининг узун енглари бутунлай декоратив қисмга айланди. XVIII асрдан яъни, паранжи бошга кийила бошланган даврдан, енглар ўзининг амалий функсиясини бутунлай йўқотди,бироқ улар худди ҳақиқий енглар каби тикилган ва орқа томонда учлари билан махкамланган[1,C.192]. Шарқда кенг тарқалган аёлларнинг юзларини чачвон (тож.чашмбанд- кўзни боғлаб қўйиш) билан беркитиш одати бадиий асарларда XV асрдан қайд этилган. Ушбу урф-одат дастлаб мўғулларда мавжуд бўлганлиги ҳақида В.Рубрук томонидан мўғул маликаларининг кийиниш таърифида қуйидагича келтирилади: «…кўзлар остида улар оқ мато парчасини 161 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 2 Issue 1 боғлашади». Клавихонинг Темур ҳарамидаги маликаларнинг байрамона либослари ҳақидаги тавсифида уларнинг юзлари шаффоф оқ мато билан ўралганлиги кўрсатилган. Минатюралар шуни кўрсатадики, XVI-XVII асрларда чачвон ҳали Марказий Осиё ҳаётига кирмаган. Айни пайтда, Ф. Эфремовнинг (1784) эслатмаларида Бухоро аёллари юзларини от сочидан тўқилган тўр билан ёпиб, фаражаҳ, “аёллар халати, енглари тор бўлган,бир-бирига тикилган ва орқага қайтарилган, узунлиги оёқ учигача” бўлган либос кийишган[1,C.192]. Ушбу маълумотлар шуни кўрсатадики, паранжи аёллар либоси бўлган дастлабки даврларда улар юзларини оқ ҳаррир ёки рангли мато билан беркитишган. Кейинчалик, яъни ХVIII асрдан бошла

Доказательный фрагмент

«This article discusses the ancient traditional women's headdress - the parangi, its origin and study from an ethnological point of view.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article discusses the ancient traditional women's headdress - the parangi, its origin and study from an ethnological point of view. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Parangi, ferijjiya, burku, khabara, milaya, feredje, chador, chakhnur, chadra, фередже, чодра, чашмбанд, ферижжия, чодар, чахнур, бурқу, Паранжи, хабара, чачвон, муслин., миляя
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники